ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
Телекоммуникациялар соҳасида лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги.
Телекоммуникациялар соҳасида юридик шахсларнинг фаолият турларини лицензиялаш “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 15-иловаси “Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспорти”га асосан амалга оширилади.
Талабгорлар томонидан лицензия олиш тўғрисидаги аризалар тақдим этилиши:
Талабгорларнинг лицензиялар олиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар “Лицензия” ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Телекоммуникациялар соҳасида фаолият турлари бўйича лицензия талабгорларининг лицензия олишга аризаларини қабул қилиш, Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш масалалари бўйича экспертлар гуруҳи мажлисларини ташкил этиш, шунингдек лицензияларни расмийлаштириш Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги Лицензиялаш бўлими томонидан амалга оширилади.
Телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари:
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолияти лицензияланади, жумладан:
а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;
б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;
в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;
г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиши;
д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;
е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;
з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;
и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;
й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш;
к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли). республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш;
л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;
н) маʼлумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;
о) маʼлумотлар узатиш тармоқларини қуриш;
п) маʼлумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;
р) маʼлумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;
с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;
т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;
у) телерадиоэшитгиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;
ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.
Телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
Телекоммуникациялар соҳасида лицензия қуйидаги муддатларга берилади:
- телерадиоэшитгиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати - 5 йил;
- кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати - 15 йил;
- лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқлари бўйича фаолиятга лицензия олиш:
Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиш, муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маʼлумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 20-декабрдаги “Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ телевизион ва радиоузатишларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги лицензияларнинг берилиши конкурс асосида амалга оширилади (асосий фаолияти давлат телевизион ва радиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондидаги давлат мулкининг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналардан ташқари).
Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маʼлумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси томонидан қабул қилинади.
Эфир телерадиоэшиттириши бўйича фаолиятни амалга оширишда частоталарни тақсимлаш бўйича танловда иштирок этиш учун лицензияга талабгор Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига ариза ва қуйидаги ҳужжатларни топширади:
телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича хизматларни тақдим этиш жараёни билан бевосита боғлиқ ходимларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар);
ижодий, техник ва молиявий таклифларни, шу жумладан телерадиодастурларнинг режалаштириладиган эшиттириш сеткасини, ўз дастурларини эшиттириш ҳажмлари ва конкурс мажбуриятларини ўз ичига оладиган эшиттиришнинг батафсил контсепцияси;
телерадиоэшиттириш объектини қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги тегишли органларнинг хулосаси;
ускуна бошқа шахсга тегишли бўлган ҳолда телерадиоэшиттириш ташкилоти учун мўлжалланган ускунадан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ижара шартномаси ва ш.к.).
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
а) Ариза (аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банқдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили, керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш, шунингдек, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги кўрсатилади) “Лицензия” ахборот тизими license.gov.uz да тўлдирилади.
б) телекоммуникациялар тармокларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда - телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари, хизматлар кўрсатиш ҳудуди кўрсатилган маʼлумот;
в) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳаланггириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда - лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати.
г) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда - тармоқни ташкил этиш ва ривожлантириш режаси (белгилашан шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб зарур маʼлумотлар, абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маʼлумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, коплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);
д) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда - эшиттиришлар контсепцияси;
е) телерадиоэшитгиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини коʼрсатиш учун лицензия олишда - обʼэктнинг қўриқлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси ёки обʼэктни қўриқлаш бўйича тузилган шартнома нусхаси;
ж) радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда - берилаётганган частоталардан фойдаланиш имконияти ва узатувчи қурилмаларнинг тавсифи, қуввати ва хусусияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органнинг маʼлумоти;
з) бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда, ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;
и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий теле ва радио маҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини олишда - телерадиомаҳсулотларни тарқатиш бўйича хорижий оммавий ахборот воситасининг (ёки ҳуқуқ эгасининг) розилигини тасдиқловчи хужжат (шартнома).
Лицензия олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.
Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари:
Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун ариза 10 иш куни ичида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.
Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда муддат 25 иш кунига тенг.
Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширишда юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган талаблар ва шартлар:
лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади:
а) лицензиат томонидан телекоммуникация соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлашни таъминлаш;
в) кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш;
г) тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек, улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби мавжудлиги;
д) техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларининг номи, тармоқларни рақамлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифларининг мавжудлиги;
е) давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талабларга риоя этилиши;
ж) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга расмий веб-сайтлари орқали етказиш, шу жумладан, телекўрсатувлар жадвалини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
з) телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан, телекоммуникациялар обʼэктлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш*;
и) фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш*;
й) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
к) атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси қоидаларига риоя этиш;
л) лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш;
м) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;
н) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) хизматлари кўрсатиш учун ваколатли органда оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш*;
о) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс сифатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида уч йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;
п) телерадиомаҳсулотларни ва Интернет орқали контент тарқатишда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча талаблар ва шартлар:
р) лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда хизматлар кўрсатиш;
с) белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан, қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
т) умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш;
у) умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар);
ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензияни беришда белгиланган ҳудуд доирасида фаолият юритиш, бириктирилган радиочастота номиналида эфирга чиқиш,
х) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маʼлумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик талабларига риоя этиш.
Телекоммуникациялар соҳасида фаолият лицензияланганлиги учун давлат божлари миқдори:
а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 15 баравари;
б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини қуриш — БҲМнинг 15 баравари;
в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари;
г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари;
д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 500 баравари;
е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 800 баравари;
ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 200 баравари;
з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 400 баравари;
и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари;
й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари;
к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари;
л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли), республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 80 баравари;
м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 140 000 баравари (бунда уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 25 000 баравари**;
н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 2 баравари;
о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш — БҲМнинг 4 баравари;
п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 6 баравари;
р) маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари;
с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 20 баравари;
т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари;
у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 150 баравари;
ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 150 баравари.
Давлат божининг миқдори давлат божи тўланган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтирилган миқдорда бир йиллик миқдори ҳисобидан белгиланган. Давлат божи ҳар йили белгиланган миқдорларда тўланади.
Навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
**Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, «м» кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади.
Телекоммуникациялар соҳасида қуйидаги ҳолатлар (харакатлар)да лицензия талаб этилмайди:
пуллик телевидениэ абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса;
телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти, меҳмонхона, саноат корхонаси биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган бўлса;
юридик шахс операторлар томонидан ажратилган телефон рақамларидан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатиш объектларида ва автомобиль йўллари бўйида маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса, алоқанинг таксофон хизматлари ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса);
фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек, фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса;
асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш тармоқларидан, ушбу фаолият турларига оид хизматларни учинчи шахсларга кўрсатмасдан фақат ўз ишлаб чиқариш-технологик жараёнида ва (ёки) сигнални етказиб бериш мақсадида фойдаланилса;
тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек, электрон тижорат платформа операторлари томонидан асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланилса ва хизматлар кўрсатилса;
ўз тармоғини ташкил этмасдан, маълумотларни узатиш оператор ва провайдерлари тармоғи орқали Интернетдан фойдаланиш хизматларини (Интернет кафе) кўрсатишда.
Талабгор/лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг:
қарорлари ва ҳужжатлари устидан;
мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин.
Талабгор/лицензиат шикоятни:
ҳудудий даражадаги лицензияловчи органга нисбатан унинг юқори турувчисига;
республика даражасида лицензияловчи органга нисбатан ушбу идорада ташкил этилган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашига тақдим этади.
Талабгор/лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги Лицензиялаш бўлимининг мурожаат қилиш учун маълумотлари:
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 114а-уй
Тел.: (+998 55) 588-80-81, 588-80-82
E-mail: info@uztra.uz
