Сурхондарё вилоятида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди.
2026-11-07 14:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Агентлик раҳбари Дилшод Курёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Музработ туманларида оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг қамрови ва ўтказувчанлик даражаси, хизматлар сифати, алоқа инфратузилмасининг ҳолати ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш масалалари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида вилоятнинг Шеробод туманидаги Ойинли, Қизилолма ва Вандоб ҳамда Музработ туманидаги Файзобод маҳаллалари фаоллари ва аҳолисини ўйлантираётган муаммо ва таклифлар ўрганилди. Учрашувларда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд телекоммуникация тармоқлари ва алоқа объектларининг фаолияти ўрганилиб, жойлардаги соҳа вакиллари билан алоқа ва интернет хизматлари сифатига оид мурожаатлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хизматлар сифатини ошириш, мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудуд аҳолисини замонавий ва сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўтказилаётган ўрганишлар ҳудудларда телекоммуникация хизматлари сифати ва қамровини яхшилаш, алоқа инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар учун янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган.


