Сурхондарёда сайёр қабул ўтказилади
2026-11-04 10:00:00 / Сайёр қабуллар
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарадорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 6 ноябрь (жума) куни Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, мурожаатлар ва шикоятлар сонини камайтириш ҳамда “Инсон қадри” тамойили асосида Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги раҳбарининг Сурхондарё вилоятида сайёр қабули ўтказилади.
Сана: 6-октябрь
Вақт: 10:00
Манзил: Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Буюк ипак йўли маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 22-уй (Шеробод туман ҳокимияти)да
📍 Локация
