21-октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муборак!
2026-10-21 10:50:00 / Янгиликлар

Ҳурматли юртдошлар!
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги барчангизни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади!
Бугунги рақамли тараққиёт даврида ўзбек тилининг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация хизматлари, электрон платформалар ва рақамли маконда кенг қўлланилишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Бу тилимизнинг рақамли макондаги мавқеини мустаҳкамлаш, ахборотдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий қадриятларимизни келажак авлодларга етказишга хизмат қилади.
Она тилимиз – миллий ўзлигимиз, тарихий хотирамиз, маънавиятимиз ва ғуруримизнинг бебаҳо тимсолидир. У халқимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси, эзгу қадриятлари ва орзу-интилишларини ўзида мужассам этган улкан маънавий бойликдир.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
