Самарқандда бўлиб ўтаётган "C5+1" саммити доирасида "Viasat" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2026-10-19 16:00:00 / Янгиликлар
Самарқандда бўлиб ўтаётган "C5+1" саммити доирасида "Viasat" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов "Viasat" компаниясининг Стратегик ҳамкорлик ва бозорни ривожлантириш бўйича глобал раҳбари Майкл Хоуэллс билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида сунъий йўлдош алоқа технологияларини ривожлантириш, жумладан, авиация, давлат сектори ҳамда олис ҳудудларда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, анъанавий алоқа инфратузилмаси чекланган ҳудудларда барқарор ва сифатли интернет хизматларини йўлга қўйиш, сунъий йўлдош технологияларини мавжуд телекоммуникация тармоқлари билан интеграция қилиш ҳамда соҳада илғор халқаро тажрибани жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.
