Самарқандда бўлиб ўтаётган "C5+1" саммити доирасида "Amazon Leo" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2026-10-19 15:00:00 / Янгиликлар

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов "Amazon Leo" компаниясининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича тартибга солиш масалалари раҳбари Дмитрий Ветлугин билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида сунъий йўлдош технологиялари орқали, айниқса, анъанавий ерусти телекоммуникация тармоқлари етиб бормаган олис ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини юқори тезликдаги, кечикиш даражаси паст кенг полосали интернет билан таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур технологияларни жорий этиш орқали чекка ҳудудларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон давлат хизматлари самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
