Самарқандда бўлиб ўтаётган "C5+1" саммити доирасида "Ericsson" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
2026-10-19 14:00:00 / Янгиликлар
Самарқандда бўлиб ўтаётган "C5+1" саммити доирасида "Ericsson" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов "Ericsson" компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича витсе-президенти ва Жанубий Европа ва Евроосиё мижозлар бўлими раҳбари Андреа Миссори билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, 4G ва 5G технологияларини жорий этиш, ядро тармоқлари ҳамда булутли дастурий ечимларни такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, корхоналар учун хусусий симсиз тармоқларни ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда соҳада замонавий технологик ечимлардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

