Паркент туманидаги «Олтин бел» ва «Кумуш бел» туризм маскани ҳудудида мобил алоқа қамровини янада яхшилаш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди.
2026-10-08 11:00:00 / Янгиликлар
Паркент туманидаги «Олтин бел» ва «Кумуш бел» туризм маскани ҳудудида мобил алоқа қамровини янада яхшилаш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги, мобил алоқа операторлар вакиллари ва бошқа ташкилотлар билан бирга жойига чиққан ҳолда, «Олтин бел» ва «Кумуш бел» туризм масканини барқарор ва сифатли мобил алоқа хизматлари билан қамраб олиш масалалари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш давомида, мобил алоқа операторлари томонидан таянч станцияларни ўрнатиш учун энг мақбул ер майдони аниқланди. Шунингдек, қисқа муддатларда мазкур ер майдонларини ажратиш, таянч станциялар ўрнатиш ҳамда зарур телекоммуникация қурилмаларини жойлаштириш бўйича тегишли масалалар келишиб олинди.

