Бухоро вилоятида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди.
2026-10-03 12:00:00 / Янгиликлар
Бухоро вилоятида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди.










Жорий йилнинг 3-октабрь куни Агентлик раҳбари Дилшод Қурёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олoт туманларида оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг қамрови ва ўтказувчанлик даражаси, хизматлар сифати, алоқа инфратузилмасининг ҳолати ҳамда истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида вилоятнинг Қоракўл тумани Арна МФЙ, ҳамда Олoт тумани Қирлишон МФЙ фаоллари ва аҳолиси билан ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида қийнаб келаётган муаммомалари ва таклифлари ўрганилди. Учрашувлар давомида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд телекоммуникация тармоқлари ва алоқа объектларининг фаолияти ўрганилиб, жойлардаги соҳа вакиллари билан алоқа ва интернет хизматлари сифатига оид мурожаатлар, уларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хизматлар сифатини ошириш, мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудуд аҳолисини замонавий ва сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўтказилаётган ўрганишлар ҳудудларда телекоммуникация хизматлари сифати ва қамровини яхшилаш, алоқа инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар учун янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган.