1- октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
2026-10-01 10:00:00 / Янгиликлар

Инсоният камолоти, жамият тараққиёти, юрт равнақи ва келажак бунёдкорлигининг мустаҳкам пойдевори – Сизларнинг бой билим ва тажрибангиз, шарафли ва фидокорона меҳнатларингиз маҳсули.
Устоз ва мураббий – нафақат таълим ва тарбия бериб, инсониятнинг шахс сифатида камол топишига, балки қалбларга эзгулик уруғини қадовчи, ҳаёт йўлида тўғри йўналиш кўрсатувчи, шогирдларини юксак мақсадлар сари руҳлантирувчи фидойи инсондир.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Жамиятимиздаги энг жонкуяр, ватанпарвар, халқпарвар инсонлар, замонамизнинг энг илғор кишилари – бу аввало устоз ва муаллимлардир. Янги Ўзбекистоннинг янги Берунийлари, Хоразмийлари, Ибн Синолари, Фарғонийларини ким камолга етказади? Албатта, Сиз – устоз ва мураббийлар”.
Сизларнинг машаққатли, шарафли ва масъулиятли меҳнатингизга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Азиз устозлар!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаб, шогирдларингизнинг ютуқлари, юксак марралари ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиётига қўшаётган ҳиссасидан ҳамиша фахрланиб юришингизни тилаймиз.
Шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, янги марралар,
куч-ғайрат ва илҳом Сизга доимо ҳамроҳ бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!
