Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ва “UZINFOCOM” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2026-09-25 12:00:00 / Янгиликлар

CAEx биносида бўлиб ўтаётган ICTWEEK Uzbekistan 2026 халқаро ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ва “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум телекоммуникация соҳасида ахборот алмашинуви, рақамлаштириш ва ахборот тизимларини ҳамкорликда ривожлантириш мақсадида тузилган.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади:
🟢 телекоммуникация соҳасида рақамли технологиялар ва замонавий ахборот тизимларини жорий этиш;
🟢 Агентликнинг ахборот тизимларини UZINFOCOMнинг мавжуд инфратузилмаси ва технологик имкониятлари билан интеграция қилиш;
🟢 телекоммуникация тармоқлари ва хизматларини мониторинг қилиш ҳамда таҳлил қилиш учун рақамли платформаларни ишлаб чиқиш;
🟢 маълумотларни тезкор алмашиш, йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш механизмларини такомиллаштириш;
🟢 телекоммуникация соҳасидаги жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш;
🟢 замонавий технологиялар, жумладан, сунъий интеллект ва маълумотларни таҳлил қилиш воситаларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
📌 Бу ҳамкорлик телекоммуникация соҳасида рақамлаштиришни жадаллаштириш, замонавий ахборот тизимларини жорий этиш, маълумотлар алмашинуви ва мониторингни такомиллаштириш ҳамда соҳани самарали бошқариш учун ягона рақамли инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.


