Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
2026-09-24 15:55:00 / Янгиликлар

CAEx биносида бўлиб ўтаётган ICTWEEK Uzbekistan 2026 халқаро ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум телекоммуникация соҳасида ахборот алмашинуви, рақамлаштириш ва ахборот тизимларини ҳамкорликда ривожлантириш мақсадида тузилган.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади:
🟢 телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш;
🟢 ахборот алмашиш ва рақамли ечимларни ривожлантириш;
🟢 телекоммуникация тармоқларининг барқарорлигини ошириш, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда;
🟢 техник регламентлар, стандартлар ва методикаларни такомиллаштириш;
🟢 халқаро тажриба ва илғор технологияларни ўрганиш ҳамда жорий этиш;
🟢 қўшма тадқиқотлар, тажриба (пилот) лойиҳалари, семинарлар ўтказиш ва мутахассисларнинг малакасини (компетенцияларини) ривожлантириш.
Мазкур ҳамкорлик телекоммуникация соҳасида рақамлаштиришни жадаллаштириш, замонавий ахборот тизимларини жорий этиш, маълумотлар алмашинуви ва мониторингни такомиллаштириш ҳамда соҳани самарали бошқариш учун ягона рақамли инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.


