“Стартаплар мамлакати” шиори остида ўтаётган ICT Week Uzbekistan 2026 ҳафталигининг очилиш маросими бошланди.
2026-09-22 12:00:00 / Янгиликлар
“Стартаплар мамлакати” шиори остида ўтаётган ICT Week Uzbekistan 2026 ҳафталигининг очилиш маросими бошланди.

Очилиш маросимида дастлаб видеоролик намойиш этилди. Унда Ўзбекистоннинг “Стартаплар мамлакати” сифатидаги янги қиёфаси, мамлакатда стартап экотизимини ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ғоялари ва рақамли технологиялар соҳасидаги имкониятлар акс эттирилди.
Тадбир доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди.
“Мамлакатимизнинг энг муҳим бойлиги — бу инсон капиталидир. Шу сабабли сўнгги йилларда ёшларимиз учун сифатли таълим олиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда келажакда муваффақиятга эришишлари учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.



