Сирдарёда сайёр қабул ўтказилади
2026-09-09 10:00:00 / Сайёр қабуллар
📣 Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 11 сентябрь (жума) куни Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, мурожаатлар ва шикоятлар сонини камайтириш ҳамда «Инсон қадри» тамойили асосида Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги раҳбарининг Сирдарё вилоятида сайёр қабули ўтказилади.
- Сана: 11 сентябрь
- Вақт: 10:00
- Манзил: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Навбаҳор МФЙ, Мустақилликнинг 10 йиллиги қишлоғида.
📍 Локация
