Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан қутлайди!
2026-09-01 10:50:00 / Янгиликлар
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан қутлайди!

Бугун биз азиз Ватанимизнинг 35 йиллик Мустақиллигини “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида катта қувонч ва ифтихор билан нишонламоқдамиз.
Мустақиллик йилларида телекоммуникация соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бугунги кунда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги томонидан замонавий инфратузилмани ривожлантириш, сифатли хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! Юртимиз тинч, келажагимиз равшан, рақамли имкониятларимиз эса доимо кенг бўлсин!
