Жаҳон банки билан телекоммуникация соҳасини тартибга солиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2026-08-12 17:00:00 / Янгиликлар
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзoв Жаҳон банкининг рақамли ривожланиш бўйича катта мутахассиси Луда Бужоряну билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар телекоммуникациялар хизматлари бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, телекоммуникациялар тармоқларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, Интернет хизматларини тақдим этишда оператор ва провайдерларга қулайлик яратиш ҳамда телекоммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шу билан бирга, томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва истиқболдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.



