Агентлик раҳбари “Урганч” оромгоҳида бўлди
2026-08-06 14:00:00 / Янгиликлар
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Қурёзов Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган “Урганч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди.

Ташриф давомида Агентлик раҳбари оромгоҳ ҳудудида яратилган шарт-шароитлар, болаларнинг дам олиши ва мазмунли ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш, хавфсизлик, овқатланиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш тизими билан танишди. Шунингдек, оромгоҳда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирлар кўздан кечирилди.
Агентлик раҳбари болалар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг таассуротлари ва таклифларини тинглади. Суҳбат давомида ёшларнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, рақамли кўникмаларини ривожлантириш ҳамда келажакда телекоммуникация ва рақамли соҳаларга қизиқишини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш муҳимлиги таъкидланди.



