Хоразм вилоятида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди
2026-08-05 17:00:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида вилоятнинг Урганч ва Гурлан туманлари фаоллари ҳамда аҳолиси билан ўтказилган очиқ мулоқотлар жараёнида уларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар ўрганилди. Учрашувлар давомида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд телекоммуникация тармоқлари ва алоқа объектларининг фаолияти ўрганилиб, жойлардаги соҳа вакиллари томонидан алоқа ва интернет хизматлари сифатига оид билдирилган мурожаатлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хизматлар сифатини ошириш, мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудуд аҳолисини замонавий ва сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўрганишлар ҳудудларда телекоммуникация хизматлари сифати ва қамровини яхшилаш, алоқа инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар учун янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган.



