Агентликда навбатдаги йиғилиш ўтказилди
2026-08-04 17:00:00 / Мажлислар

Йиғилишда Агентлик фаолиятининг долзарб масалалари, топшириқлар ижроси ҳамда ижро интизоми ҳолати кўриб чиқилди. Агентлик бошқарма ва бўлимларининг ҳисоботлари ҳамда иш режалари тақдимоти муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Агентликнинг таркибий бўлинмалари томонидан ўз фаолият йўналишлари бўйича иш режаларини ҳар ой ишлаб чиқиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
Йиғилиш давомида Агентликнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш, келгусидаги устувор йўналишлар доирасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилиш ҳамда улар юзасидан тегишли таклиф ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Агентлик ходимларининг инглиз тили бўйича малакасини ошириш мақсадида тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ўқув курсларини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



