Киберфирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ёрдам берадиган фойдали рақамли воситалар
2026-07-16 11:00:00 / Янгиликлар

@cyberqalqonbot
Telegram орқали юборилган номаълум ёки шубҳали файлни ботга юборинг.
Бот қисқа вақт ичида файлни таҳлил қилиб, унинг хавфсиз ёки зарарли эканлиги ҳақида маълумот беради. Бу вируслар ва зарарли дастурларни очишдан олдин хавфни аниқлаш имконини беради.
Xavfsizlink.uz
Платформа қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
- шубҳали QR-кодларни текшириш;
- .doc, .docx, .xls, .xlsx, .pdf, .exe, .bat, .apk ва бошқа форматдаги файлларни хавфсизлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;
- шубҳали ҳаволаларни текшириш ва уларнинг хавфсизлигини баҳолаш;
- фото ва видеоларнинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган ёки ҳақиқий эканлигини аниқлашга кўмаклашувчи таҳлил натижаларини тақдим этиш.
▪️ Check Permission (мобил иловаси)
Мазкур Android иловаси қурилмадаги иловаларни автоматик таҳлил қилиб, зарарли дастурларни аниқлаш ва уларнинг ўрнатилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Агар қурилмада зарарли илова аниқланса, фойдаланувчига тезкор билдиришнома юборилади. Илова интернетга уланмаган ҳолатда (offline) ҳам ишлайди.
Ҳурматли фуқаролар!
Юқоридаги барча воситалар Киберхавфсизлик маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчилар учун бепул тақдим этилади.
Киберхавфсизлик қоидаларига амал қилинг ва ишончли рақамли воситалардан фойдаланиб, шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг.
