Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги мехнат жамоасининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.
2026-07-09 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги мехнат жамоасининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлиснинг кун тартибига мувофиқ, очиқ овоз бериш орқали Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигида бошланғич касаба уюшма ташкилотини тузиш, Касаба уюшма қўмитаси аъзоларини ва раисини сайлаш, Жамоа шартномаси тузиш, Касаба уюшмаси қўмитаси Низомини тасдиқлаш ҳамда Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғриси бир овоздан қарор қабул қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Ю.Ю. Гапуров қатнашди.
Мажлисда меҳнат жамоасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ижтимоий шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.




