Қорақалпоғистон Республикасида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди
2026-07-06 09:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 3 июль куни Агентлик раҳбари Д. Қурёзов ҳамда тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ жойига чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишларини олиб борди.

Қорақалпоғистон Республикасида телекоммуникация хизматлари сифати ва қамрови ўрганилди
✅ Жорий йилнинг 3 июль куни Агентлик раҳбари Д. Қурёзов ҳамда тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ жойига чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Шуманай туманларида оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг қамрови ва ўтказувчанлик даражаси, хизматлар сифати, алоқа инфратузилмасининг ҳолати ҳамда истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш ишларини олиб борди.
✅ Шунингдек, тадбиркорлар билан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан учрашувлар ўтказилди.






