Ўзбекистонда тиббий кўриш диагностикаси (радиология) ДХШ – Бозорни ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикасида тиббий кўриш диагностикаси (радиология) марказларни ташкил этиш давлат-хусусий шериклик лойиҳаси
Ўзбекистонда тиббий кўриш диагностикаси (радиология) ДХШ – Бозорни ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир нечта тиббий диагностика бўлимларини лойиҳалаш, қуриш, молиялаштириш, техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, беморларга самарали ва сифатли замонавий тасвир ва ядро тиббиёти хизматларини кўрсатиш учун тиббиёт ходимларини ёллаш ва ўқитиш бўйича узоқ муддатли ДХШ шартномаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг учта вилоятида лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда (“Лойиҳа”).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида хусусий шерикни аниқлаш бўйича шаффоф тендер ташкил этиш ва Лойиҳани тизимлаштириш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясини (ХМК) етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этди. Rebel Group (Нидерландия), Pinsent Masons (Буюк Британия) ва Kosta Legal (Ўзбекистон) компаниялари ушбу Лойиҳа бўйича ихтисослашган маслаҳатчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хат орқали тиббий диагностика ва ядро тиббиёти хизматларида тажрибага эга бўлган барча манфаатдор томонларни 2024-йил 30-апрел санасигача қуйидаги алоқа маълумотларидан фойдаланган ҳолда Лойиҳага потенциал қизиқишнинг мажбурий бўлмаган дастлабки ифодасини тақдим этишга таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тендер якунлари бўйича Тендер комиссияси ғолиб деб аниқлаган ташкилот билан ДХШ бўйича узоқ муддатли шартнома имзолайди (минимал муддат – 10 йил). Тендер Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда тендер иштирокчилари (шу жумладан консорциумлар) дастлабки саралаш мезонлари (RFQ) асосида сараланади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган ташкилотлар техник ва молиявий таклифларини тақдим этадилар.
Ташкилотингизнинг лойиҳага потенциал қизиқиши ҳақида хабар бериш ва қўшимча маълумот олиш учун қуйида кўрсатилган электрон почта манзилларига 2024 йил 30 апрелга қадар сўров юборишингизни сўраймиз. Манфаатдор тарафлар ихтиёрий равишда ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ташкилотлари ҳақида тақдимот ёки қисқача маълумот тақдим этишлари мумкин.
Тендер ўтказиш вақтида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг +998 71-233-1007 ишонч рақамига хабар қилишингизни сўраймиз.
|
ХМК – Битимлар бўйича етакчи маслаҳатчи Телефон: +998-71-238-5950 + 996 (312) 626141 +1-202-294-4929 +43-676-79-22371 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Э-почта манзили: info@ssv.uz +998-71-203-1519 |
