Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида аҳоли ва тадбиркорларга сервис сифатини ошириш бўйича тадбирлар дастури
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Масофадан туриб, шу жумладан мобил иловалар орқали кўрсатиладиган |
||||
|
1. |
Радиотехник иншоатларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспорти бериш интерактив давлат хизматлари портали орқали берилишини таъминлаш. |
1. Радиотехник иншоатларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспорти расмийлаштиришни интерактив давлат хизматлари портали орқали берилишини ўз ичига олган ҳукумат қарори лойиҳасига таклиф тайёрлаш. 2. Тайёрланган таклифларни Адлия вазирлигига киритиш. Ҳукумат қарори қабул қилинганидан сўнг Давлат хизматларини кўрсатиш бўлимлари билан босқичма-босқич ташкилий тадбирларни амалга ошириш.
|
2023 йил |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
2. |
Соҳага ҳужжатларни келишиш бўйича кўрсатиладиган хизматларни босқичма-босқич интерактив давлат хизматлари портали орқали берилишини таъминлаш. |
1.Халқаро тажрибани ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиш. 2.Соҳага оид рухсатнома беришни интерактив давлат хизматлари портали орқали берилишини ўз ичига олган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. 3.Ҳукумат қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 4.Ҳукумат қарори лойиҳасини Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш. 5.Тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
3. |
Дорихоналардаги дори воситаларининг нархларини уларнинг референт нархлари билан солиштириш имкони берувчи мобил илова яратиш.
|
1.Дори воситаларининг референт нархларини қайд этиш доирасида импорт қилинаётган ва маҳаллий дори воситаларининг чекланган нархларини қайд этиш учун аризалар бериш жараёнини автоматлаштириш. 2.Дори воситаларининг чекланган нархларини белгилаш, таҳлил қилиш ва назоратини олиб бориш ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 3.Дорихоналар томонидан реализация қилинаётган дори воситалари нархларини уларнинг референт нархлари билан солиштириш имкони берувчи мобил илова яратиш.
|
2023 йил ноябрь |
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (М. Қодиров) |
|
4. |
Барча нодавлат тиббиёт ташкилотларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига улаш. |
Нодавлат тиббиёт ташкилотларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланиши шартлигини лицензия талаб ва шартларига киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
2023 йил ноябрь |
Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Асамутдинов) |
|
II. Давлат хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдорини камайтириш |
||||
|
5. |
Соҳага оид рухсатнома, санитария-эпидемиология хулосаси бериш ва ҳужжатларни келишиш бўйича тўловлар миқдорини белгиловчи калькуляцияни қайта кўриб чиқиш
|
Халқаро тажрибани ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиш. Соҳага оид рухсатнома беришни интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш ва ҳужжатларни келишиш бўйича калькуляция лойиҳасини ишлаб чиқиш. Калькуляция лойиҳасини Соғлиқни сақлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазиорлиги билан келишиш. Тасдиқланган калькуляцияни амалиётга жорий этиш.
|
2023 йил |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
6. |
Тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида тиббиёт объектининг фаолият йўналиши ва қувватидан келиб чиқиб, тўловлар миқдорини табақалаштириш.
|
Тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида тўланадиган йиғим миқдорини табақалаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
2023 йил ноябрь |
Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Асамутдинов)
|
|
III. Талаб қилинадиган ортиқча ҳужжатларни бекор қилиш, кўриб чиқиш жараёнлари ва муддатларини кескин қисқартириш, шаффофликни ошириш |
||||
|
7. |
Хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базасини risk-ses.ssv.uz (svetafor) яратиш: Бунда: Санэпидқўмита тизимидаги 220 га яқин муассасаларда хавфни таҳлил қилишнинг кунлик мониторингини олиб боришга мўлжалланган дастур яратилади. |
1. Санэпидқўмита муассасаларини мавжуд электрон бошқарув тизимини ҳатловдан ўтказиш. 2. Соҳага оид электрон маълумотлар базаларини шакллантириш. 3.Электрон дастурнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 4. “risk-ses.ssv.uz” тизими доирасида ишлаб чиқиладиган электрон тизимни ишлаб чиқиш. 5. “risk-ses.ssv.uz” электрон тизими ишини доимий такомиллаштириб бориш. |
2023 йил
доимий |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев) Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва тиббий статистика бўлими (Д.Усмонов) “IT-Med” МЧЖ (М.Хадралиев)
|
|
8. |
Юқумли касалликлар мониторинги тизимини яратиш. Бунда: АҚШ ва Ғарбий Европа тажрибасидан келиб чиқиб, юқумли касалликларнинг эпидемиологик назоратини электрон рақамлаштириш тизимини ykem.ssv.uz яратиш. |
1. Электрон дастурнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Электрон дастурни яратиш. 3. Электрон дастурни тизим муассасаларига жорий қилиш. 4. Тегишли муассасаларнинг ходимларини дастурда ишлаши бўйича тайёргарликдан ўтказиш. 5.Электрон тизим ишлашини доимий мониторинг қилиб бориш. |
2023 йил
2023 йил
доимий |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев) Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва тиббий статистика бўлими (Д.Усмонов) “IT-Med” МЧЖ (М.Хадралиев)
|
|
9. |
Санэпидқўмита расмий веб-саҳифасини янги кўринишга келтириш. |
1. Янги кўриниш ва дизайн бўйича таклифлар тайёрлаш. 2. Веб-сайтни такомиллаштириш. 3. Веб-сайтни янгиланган тарзда ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. |
2023 йил 2023 йил
|
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
10. |
Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш |
1. Фармацевтика маҳсулотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш 2. Фармацевтика маҳсулотларининг сертификатлаштириш жараёнларини рақамлаштириш 3. Давлат марказининг шуъба корхоналарида сертификатлаштириш жараёнларини рақамлаштириш
|
2023 йил декабрь
2024 йил сентябрь
2025 йил декабрь
|
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (М. Қодиров) |
|
11. |
Тиббиёт объектининг фаолият йўналиши ва қувватидан келиб чиқиб, лицензия талаб ва шартларини илғор стандартлар асосида такомиллаштириш. |
Тиббий фаолиятни лицензиялаш талаб ва шартларига ўзгартириш киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
2023 йил ноябрь |
Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Асамутдинов)
|
|
IV. Аҳоли ва тадбиркорлар билан доимий мулоқот майдончаларини ташкил этиш |
||||
|
12. |
Очиқликни таъминлаш мақсадида, тадбиркорлар мурожаатлари учун “Маслаҳат ишонч телефони”ни ташкил этиш |
1. Халқаро тажрибани ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Тадбиркорлар мурожаатлари ва уларни қизиқтирадиган соҳа йўналишлари бўйича саволларига жавоб бериш учун амалий ёрдам кўрсатувчи қисқа рақамли “Маслаҳат ишонч телефони”ни ташкил этиш бўйича АКТ вазирлиги билан мулоқот олиб бориш. 3. Санэпидқўмда қисқа рақамли “Маслаҳат ишонч телефони”ни ишга тушириш. 4. Тадбиркорлар мурожаатлари ва уларни қизиқтирадиган соҳа йўналишлари бўйича саволларига жавоб бериш учун амалий ёрдам кўрсатувчи қисқа рақамли “Маслаҳат ишонч телефони”ни ишга туширилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, қўмита сайти ва ОАВга маълумот бериш.
|
2023 йил |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
13. |
Тадбиркорлик субъектлари билан фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш масалалари бўйича мунтазам мулоқотлар олиб бориш |
1.Фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда камида ойига бир маротаба учрашувлар ўтказиш. 2. Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш ва сифати назоратида кўрсатилаётган хизматларда юзага келадиган муаммолар таҳлилини ўтказиш. 3. Мазкур муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 4. Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий-ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
Мунтазам равишда |
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (М. Қодиров) |
|
14. |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизими орқали нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторингини юритиш.
|
Тиббий фаолиятни лицензиялаш талаб ва шартларига ўзгартириш киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
2023 йил ноябрь |
Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Асамутдинов)
|
|
V. Ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга ўқитиш |
||||
|
15. |
Санэпидқўмитанинг корпоратив почта хизматини яратиш. Бунда: Санэпидқўмита тизими муассасаларида mail.sanepid.uz ягона корпоратив почта хизматини жорий этиш. |
1. Тизимдаги барча ходимлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ходимларнинг ҳар бирига алоҳида электрон почта. 3. Ходимларни ахборот хавсизлиги бўйича касбий тайёргарликдан ўтказиш. Ягона корпоратив почта хизмати самарали ишлашини мониторинг қилиб бориш.
|
2023 йил
|
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
16. |
Онлайн ўқитиш, ходимлар малакаси ошириш, ҳамда ходимларнинг ахборот технологиялари ва компъютер саводхонлиги ва бошқа йўналишларда малакасини ошириш. |
1. Онлайн ўқитиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш. 2. Малака оширадиган ходимлари рўйхатини шакллантириш. 3.Ходимларни замонавий ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, шу жумладан сертификат олишларини ташкиллаштириш. |
2024 йил |
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)
|
|
17. |
Ходимларни лотин ёзувига асосланган иш юритиш кўникмаларини такомиллаштириш. |
Ўқув семинарларига ва малака оширишга юбориш |
Заруриятга қараб |
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази (М. Қодиров) |
|
18. |
Нутқ маданиятини ривожлантириш бўйича ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этиш. |
Ёзувчи, шоир ва санъаткорлар билан учрашувлар ўтказиш |
Ҳар 6 ойда |
|
|
19. |
Муомала маданиятини юксалтириш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш. |
Касб этикаси ва муомала маданияти бўйича тренинглар, маъруза ва ўқув соатлари ҳамда турли тадбирлар ўтказиш
|
Мунтазам равишда |
|
|
20. |
Нодавлат тиббиёт ташкилотларига тиббий фаолият учун лицензия бериш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланадиган ходимларни муомала маданиятини юксалтириш, тезкор ва сифатли хизмат кўрстаишга ўқитиш. |
Нодавлат тиббиёт ташкилотларига тиббий фаолият учун лицензия бериш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланадиган ходимлар учун ўқув семинарларини ташкил этиш. |
Мунтазам равишда |
Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси (Ж.Асамутдинов)
|
