Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 720-сонли қарорига асосан, “CHIMYON SHIFO MED TEX FARM” МЧЖ томонидан Фарғона вилояти Фарғона тумани “Юқори Водил” ҚФЙ “Наврўз” МФЙ Нурафшон кўчасида жойлашган силга қарши курашиш “Водил” болалар санаторийси негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 200 ўринли реабилитация марказини ташкил этиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан, лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
| Қизиқиш билдириш учун сўров шакли | Лойиҳа концепцияси |
| Лойиҳа тўғрисида маълумот |
Тендерда қатнашиш, тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2025-йил 12-май кунига қадар Тошкент вақти билан 23.59 гача топширилиши керак
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
| E-mail: info@ssv.uz |
| Тел: (71) 203-15-19 (770) |
| Манзил: 100011, Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 4-уй. |
|
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - Тошкент шаҳар, Истиқлол кўча 29-уй. |
| Электрон почта манзили: dxshtender@imv.uz Alisher.Normurodov@imv.uz |
| Телефон рақами: (71) 203-50-50 (01936) |
“ДХШ тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.
