Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички аудит Департаментининг 2024-йил йиллик фаолияти бўйича ҲИСОБОТИ
Умумий маълумотлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички аудит Департаментининг ходимлари сони
33 штат бирлигини ташкил етиб, вазирликда 5 штат бирлиги (департамент бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ва 3 та бош мутахассис), вилоятларнинг ҳар бирида 2 та штат бирлиги, шундан бош мутахассис ва етакчи мутахассис лавозимларидан иборат. Штат лавозимлар вазирликнинг марказий аппарат штатида тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси томонидан вазирликнинг барча ички аудит ходимларига малака сертификати берилган.
Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида бош мутахассис ҳамда Сурхондарё вилоятида етакчи мутахассис лавозими вакант.
Тизимда жами 1165 та юридик мақомига ега бўлган ташкилотлар мавжуд.
Ички аудит йиллик режасида тасдиқланган ички аудит тадбирларининг ҳисобот даврида режалаштирилган қисмининг бажарилиши ҳолати.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 16-январдаги 11-сонли ҳамда
2024-йил 13-сентябр кунидаги 296-сонли буйруғи (ҳужжат коди ЙБ35036654) билан Ички аудит департаментининг 2024-йилга тасдиқланган иш режасида тизимидаги 132 та тиббиёт муассасаларнинг 2021-2024-йиллардаги молиявий фаолияти юзасидан аудиторлик назорат тадбири ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда режадаги
119 та тиббиёт муассасаларда (90 фоиз) аудиторлик назорат тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, 1173 та режадан ташқари назорат тадбири ўтказилган бўлиб, шундан 56-таси буджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисида маълумотлар асосида ўтказилган.
Ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида 1292 та ташкилотларда аудит тадбирлари ўтказилиб, жами 91 356,6 млн.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, шундан 3 430,0 млн.сўми тегишли бюджетга тикланган ҳамда аниқланган 53 657,7 млн.сўмлик хато-камчиликлар юзасидан 50-та ташкилот бўйича ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим етилган.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил
29-апрелдаги 144-сонли буйруғи асосида, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 10 тиббиёт муассасаларида "Давлат ҳаридлари тўғрисида"ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар якуни бўйича жами 1 304,4 млн сўмлик, шундан, Тошкент вилояти Тошкент вилоят ихтисослаштирилган соматика шифохонаси
246,5 млн.сўмлик, СЕО ва ЖС Чирчиқ шаҳар бўлими 617,8 млн.сўмлик, Пискент туман тиббиёт бирлашмасида 189,3 млн.сўмлик, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиалида 214,7 млн.сўм ҳамда Вилоят Қон қуйиш стансиясида 36,1 млн. сўм товар моддий бойликлар камомади аниқланди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ички аудит департаменти ходимлари томонидан 511-та масофавий назоратлар ўтказилди, шундан 401 та муассасада жами
65 160,3 млн.сўм камчиликлар аниқланиб, бунинг 887,8 млн. сўми ундирилди.
Масалан, 2024-йилда 391-та тиббиёт муассасасининг ходимларига рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 16.01.2023-йилда 3416-сон билан рўйхатдан ўтган "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги Низом талабларига зид равишта жами 13 870,1 млн.сўмлик тўловлар амалга оширилганлиги аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотлар вазирликка ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим етилди.
Ҳисобот даврида Ички аудит департаменти ходимлари томонидан 75-та профилактика тадбирлари ўтказилди, шундан 567 та муассасада жами
99 287,5 млн.сўм камчиликлар аниқланиб, 82 835,8 млн.сўм маблағлар миқдори қайта ҳисоб-китоблар бўйича келгусида режалаштириш манбаларидан камайтириш ҳисобига маблағларни ортиқча сарфланиши олди олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 49-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларнинг 2024-йилги штатлар жадвали ва тарификасияларини тўғри тузилганлиги юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида ортиқча режалаштирилган жами 82 835,8 млн.сўм маблағлар миқдори қайта ҳисоб-китоблар бўйича келгусида режалаштириш манбаларидан камайтириш ҳисобига маблағларни ортиқча сарфланиши олди олинди.
Бундан ташқари, ситуацион маркази топшириғига асосан ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномалари тўғри тузилиши ва иш ҳақлари тўғри ҳисобланиши масаласида назорат тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, ситуацион маркази топшириғига асосан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бўйича туғруқ таътилларига нафақалар тўғри тўланиши ўрганилди.
Ҳисобот даврида ўтказилиши режалаштирилган, лекин амалга оширилмаган ички аудит тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳисобот даврида 130 та тиббиёт муассасаларнинг 2021-2024-йиллардаги молиявий фаолияти юзасидан аудиторлик назорат тадбири ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда режадаги 119 та тиббиёт муассасаларда (90 фоиз) аудиторлик назорат тадбирлари ўтказилди.
Ушбу тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспексиясини томонидан текширишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текшириш ўтказилаётгани учун ички аудит тадбирлари ўтказилмади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги тизимида бюджет тизими бюджетларининг маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан monitoring ва назорат тизимини ўрнатиш тўғрисида"ги қўшма қарори билан ситуацион марказ ташкил етилиб, ушбу марказ томонидан берилган топшириқлар бажарилди.
Ситуацион маркази топшириғига асосан ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномалари тўғри тузилиши ва иш ҳақлари тўғри ҳисобланиши масаласида назорат тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, ситуацион маркази топшириғига асосан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бўйича туғруқ таътилларига нафақалар тўғри тўланиши ўрганилди.
Ички аудит обектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
2024-йилда ўтказилган аудит тадбирларида жами 91 356,5 млн.сўмлик хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган бўлиб, ушбу хато ва камчиликларни бартараф етиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, чора-тадбирлар бажарилиши ҳақида ички аудит обекти томонидан жами 256-та маълумотлар берилган.
Ўтказилган аудит тадбири жараёнида Бухгалтерия ҳисоботлари ва проводкалар берилишида аниқланган камчиликлар юзасидан бош ҳисобчига 2169-сонли "Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги" йўриқнома талабларига қатъий риоя етилишини ҳамда ортиқча тўланган иш ҳақларини ундириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 269-моддаси талабларига қатъий риоя етишни таъминлаш юклатилган.
Муассаса моддий қийматликларини сақланиши юзасидан моддий жавобгар шахсларни муассаса раҳбари буйруғи билан тайинлаш ва улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузиш, аудит тадбири жараёнида аниқланган камомадларни тегишли айбдор шахслардан ундириш каби таклиф ва тавсиялар берилган.
Шунингдек, ўтказилган аудит тадбирлари натижаларида аниқланган молиявий, хато ва камчиликларни тугатиш ҳамда бундай камчиликларга йўл қўйган соғлиқни сақлаш муассаса раҳбари номига кўрсатма берилиши билан бир қаторда йўл қўйилган молиявий хато ва камчиликлар тўғрисида соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига билдиришномалар киритилди.
Таклиф ва тавсиялар
- Харажатлар режасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014-йил 15-декабрдаги 2634-сон билан рўйхатга олинган "Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага амал қилиш;
- штат жадвалларини амалдаги намунавий штат бирликларига асосан ва штат бирлигини ажратиш учун мезон ҳисобланган меъёрларга амал қилиш ҳамда ортиқча штат бирликларини сақлашга ҳамда асоссиз қўшимчалар киритишга йўл қўймаслик;
- коммунал хизмат турларидан фойдаланишда уларнинг ўлчов асбоблари асосида тўғри ҳисобланиши ва тўланишини назоратга олиш коммунал хизматлари ичимлик сув таъминоти, канализация, иссиқлик, електр ва газ таъминоти ўлчов ҳисоблагичларини метрология назоратидан ўтказиш; билан таъминланганлиги, ўлчов асбобларини ўрнатилганлигини доимий назоратга олиш;
- ходимларга иш ҳақи ва унга қўшимчаларни ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005-йилдаги 276-сонли қарори талабларига қатъий риоя етилишни таъминлаш;
- ходимларга моддий рағбатлантириш пулларини ҳисоблашда Адлия вазирлигидан 2023-йил 16-январда 3416-сон билан рўйхатга олинган "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида"ги Низоми талабларига риоя етилишини таъминлаш;
- маҳсулот етказиб берувчи ва иш(хизмат)лар кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузишда Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон "Давлат харидлари" тўғрисидаги қонуни талабларига риоя етиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-май 1995-йилдаги "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1154 сонли фармони талабларига риоя етиш;
- бухгалтерия ҳисоб-китоб ишларини юритишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010-йил 22-декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги Йўриқнома талабларига риоя етиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-январдаги 16 - сонли қарори "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда ауцорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги Низом ауцорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича наъмунавий шартноманинг 2.2.1.банди ижросини таъминлаш;
Ички аудит хизмати фаолияти сифатини таъминлаш (баҳолаш) ва ошириш бўйича амалга оширилган ишлар.
Ички аудит хизмати раҳбари томонидан ички баҳолашни доимий monitoring ва даврий баҳолаш орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.
Барча ички аудит департаменти ходимлари масофавий аудит дастуридан фойдаланиш учун Ўзасбо-2 дастурига уланди.
Ички аудит департаменти ходимларининг 2025-йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказида малака ошириш режаси тасдиқланди.
Вазирлик (идора) тизимидаги буджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобуджет муассаса ва ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларнинг мониторинги юзасидан амалга оширилган ишлар
Вазирлик тизимидаги буджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобуджет ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича аудит тадбири ўтказилмаган.
Аниқланган тизимли камчиликлар, хавфлар ва уларнинг олдини олиш ҳамда бартараф етиш бўйича кўрилаётган чоралар (таклиф ва тавсиялар)
Ўтказилган аудит тадбирлари натижаларида аниқланган молиявий, хато ва камчиликларни тугатиш ҳамда бундай камчиликларга йўл қўйган муассаса раҳбари номига кўрсатма берилиши билан бир қаторда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига билдиришномалар киритилмоқда.
Вазирлик (идора) фаолиятида буджет интизомини мустаҳкамлаш, хавфларни профилактика қилиш ҳамда буджет харажатлари натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар.
Вазирликда буджет интизомини мустаҳкамлаш, шаффофликни таъминлаш, хавфларни профилактика қилиш ҳамда буджет харажатлари натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича соғлиқни сақлаш соҳасининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида еътиборга олиш лозим.
Ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар.
Ички аудит йўналиши бўйича халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида халқаро аудиторлик ташкилотлари ва университетлари (NANGING аудит университети, PEMPAL ички аудит ҳамжамияти, KPMG-халқаро аудит-консалтинг корпорацияси ва ҳоказо) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ички аудит департаменти мутахассисларини малакасини ва хорижий тажрибаларини ошириш мақсадида ривожланган давлатларнинг халқаро аудиторлик ташкилотларига хизмат сафарига юбориш.
Бунинг натижасида мамлакатимизнинг Соғлиқни сақлаш тизимида халқаро амалиётда қўлланилаётган аудит стандартлари жорий етилади.
Соғлиқни сақлаш тизими учун ички аудит соҳасида илғор халқаро амалиёт асосида қўлланмалар тайёрланади.
Мамлакатлар експертларининг тажриба алмашиши учун мулоқот майдони яратилади.
Соғлиқни сақлаш тизимининг йўналишлари бўйича самарадорлик, стратегик ва мувофиқлик аудит тадбирларини ўтказишда ижобий натижаларга еришилади.
Ички аудит департаменти
бошлиғи в.б. R.Рахмонов
15.01.2025-йил
