Хусусий тиббиёт муассасалари
“AKFA MEDLINE” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5 А
Веб-сайт: www.akfamedline.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@akfamedline.uz
ТЕЛ.: (+998) 71-200-30-03, 1141 (coll-маркази)
Клиника 2017 йил ташкил этилган бўлиб, Европа, АҚШ, Белгия, Хитой ва Россияда ишлаб чиқилган энг сўнгги замонавий тиббий асбоб-укуналар билан жихозланган.
Клиника Республикамизда “Joint Commission International” (JCI) ҳалқаро сертификатлаш компаниясидан ҳалқаро аккредитацияни қўлга киритган биринчи тиббиёт муассасасидир.
Клиника тузилмасига 14 хил турдаги даволаш-профилактика марказлари ва СПА комплекси киради, уларда тиббиётнинг барча йўналишларида энг замонавий ташхислар, беморларга консерватив ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Бу ерда косметология хизматлари ҳам мавжуд.
Кадрлар салоҳияти жуда юқори бўлиб, 135 нафардан ортиқ шифокорлар фаолият олиб боради, уларнинг деярли барчаси чет давлатларда малакасини ошириб келишган.
Клиникага кун давомида 500 нафардан ортиқ беморлар амбулатор ва 150 нафардан ортиқ беморлар стационар даволанади, 200 дан ортиқ беморлар дастлаб мурожаат қилади.
Клиникада замон талабларига мос жиҳозланган палаталар, конференция зали, ресторан, буфет, дорихона, сартарошхона ҳамда боғ барпо этилган. Доимий видеокузатув тизими ва қўриқлаш хизмати ташкил этилган.
Чет эллик фуқаролар учун ўз ичига қуйидагиларни:
- меҳмонхонани бронлаш;
- аэропортдан аэропортга бепул траспорт ташиш;
- Тошкент-Бухоро-Самарқанд-Хива шаҳарларга саёҳат;
-клиника ва шаҳар атрофига саёҳатларни ташкил этиш;
-барча тиллар бўйича малакали гид ва бошқа хизматларни оладиган махсус “Тиббий туризм хизматлари VIP-пакет”и мавжуд.
“ALMAZMED LINE CENTR” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 178
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: almazmed.linecentr@mail.ru
ТЕЛ.:(+ 998) 71-253-04-26, (+998) 90-590-00-02
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Клиника фаолиятининг асосий йўналиши кардиологик ва неврологик касалликларни замонавий ташхислаш ва даволашдан иборат. 2020 йилда клиника коронавирусга чалинган беморларни реабилитация қилишда фаол иштирок этган.
Клиникада замонавий даволаш билан бир қаторда иглорефлексотерапия билан даволаш йўлга қўйилган. Бу даволаш усули қадимги Хитойда беш минг йил бўндан олдин кашф этилган бўлиб, ҳозир бутун дунёга тадбиқ этилиб кенг қўлланилмоқда.
Клиниканинг кадрлар салоҳияти юқори бўлиб, 15 нафар малакали мутахассислар беморларга амбулатор ва стационар тиббий хизматларни кўрсатиб келмоқда. Клиникада 34 ўринга мўлжалланган палаталарда даволаш йўлга қўйилган.
Клиниканинг турли хил замонавий ускунлар билан жиҳозланганлиги беморлардаги касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш имконини беради.
“BIO NUR MED SERVIS” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Катта Ўзбек Тракт кўчаси, 16
Веб-сайт: www.bionur.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: bionurmedservis@mail.ru
ТЕЛ.: (+ 998) 97-406-11-11
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“Bionurmedservis” Ўзбекистон-Испания қўшма клиникаси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, кичик муассасадан европа стандартлари даражасигача қурилган кенг ҳудудга эга тўлиқ жиҳозланган кўп тармоқли клиника ҳисобланади.
Клиника беморларга қуйидаги йўналишлар бўйича амбулатор ва стационар ёрдамини кўрсатади: терапия, кардиология, урология, гинекология, хирургия, ортопедия, неврология, болалар неврологияси ҳамда педиатрия.
Клиникада стационар бўлимлардан ташқари клиник-биохимик лаборатория, физиотерапия бўлими, массаж хоналари ташкил этилган. Юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида Германия ва АҚШда ишлаб чиқарилган ускуналардан фойдаланилади. Ташхис қўйишда замонавий лаборатория ва диагностика ускуналари (УТТ, ЭХО, ЭКГ) ишлатилади.
Клиникада 90 нафардан ортиқ ходимлар тиббий фаолият олиб боради.
2015 йилда клиника “Тиббий фаолиятга юқори технологик ускуналарни тадбиқ этган энг яхши нодавлат тиббиёт муассаса” номинациясида фаҳрли 2-ўринга сазовор бўлган.
“DOKTOR D” госпитали
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси, 15
Веб-сайт: www.doctord.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@doctord.uz
ТЕЛ.: (+998) 71-227-30-32, (+998) 71-240-20-38,
(+998) 71-240-45-16, (+998) 78-113-00-57
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“DOKTOR D” госпитали 2012 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг замонавий тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, унда турли касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича кенг кўламли замонавий хизматлар кўрсатилмоқда.
Клиника тузилмаси стационар бўлимлар, 300 дан ортиқ тахлилларни ўтказиш имкониятига эга лаборатория, муолажа хоналари, массаж ва физиотерапия хоналаридан иборат. Уларнинг барчаси Европа стандартидаги энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
Беморларни даволашда 15 турдаги мутахассислик бўйича шифокорлар фаолият олиб боради. Уларнинг барчаси кўп йиллик иш стажига эга юқори малакали мутахассислардир. Мутахассисларнинг аксарияти олий тоифали шифокорлар, тиббиёт фанлари докторлари ва тиббиёт фанлари номзодларидир.
Беморларнинг касаллигини ташхислаш ва даволаш жараёнида индивидуал ёндашув, кенг кўламли тиббий ускуналардан, юқори сифатли малака ва тажрибадан фойдаланиш беморларда соғлиғидан ташвишланмаслик имконини беради.
“DMC” инновацион клиника (Доктор Максудова клиникаси)
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 376-376А
Веб-сайт: www.dmclinic.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: dmclinic2018@gmail.com
ТЕЛ.: (+998) 78-148-30-30, (+998) 95-475-03-03
(+998) 71-261-18-78
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“BL LAZEROPTIKA” МЧЖ 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, 2018 йилда “DMC” инновацион клиника (Доктор Максудова клиникаси) бренди остида ўз клиникасини қурди.
Клиника фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар: офтальмология, ортопедия, неврология, сомнология, нейрохирургия, ЛОР, компьютерли биобошқарув (BIOFEEDBACK), эндокринология, кардиология ва физиотерапия.
Клиникада кенг спектрли амбулатор-поликлиника, жарроҳлик, реабилитация ва стационар хизматлари ташкил этилган.
Клиникада юқори малакага эга мутахассислар томонидан АҚШ, Япония ва Европа етакчи давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ёрдамида ташхислаш, жарроҳлик амалиётлари, реабилитация ва лаборатория хизматлари амалга оширилади.
Клиникада йилига 1500 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга, 50 ўринга мўлжалланган стационар бўлимлари фаолият юритади.
Клиника салоҳиятини турли йўналишдаги юқори малакали мутахассислар ташкил этиб, улар чет давлатларидаги етакчи тиббиёт марказлари ва клиникаларида доимий ўз малакасини ошириб келувчи тиббиёт фанлари докторлари, тиббиёт фанлари номзодлари ва олий тоифали шифокорлардир.
“GAVHAR” ихтисослашган травматология ва ортопедия клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти,
Қибрай тумани, Фазокорлар кўчаси, 46
Веб-сайт: www.gavharclinic.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: gavharclinic.uz @gmail.com
ТЕЛ.: (+998) 95-199-77-93, (+998) 71-208-77-93
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Клиника 2020 йил сентябрь ойидан ўз фаолиятини бошлаган. Бу Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия йўналишидаги юқори даражада тиббий хизмат кўрсатувчи биринчи хусусий клиникадир.
Клиника қуйидаги юқори даражадаги замонавий даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкониятига эга:
- чаноқ-сон ва тизза бўғими эндопротезлаш амалиётлари;
- умуртқа поғонасининг жароҳатланиш ва дегенератив касалликларини жарроҳлик усулларида даволаш;
-оёқ ва оёқпанжа бўғимларидаги жарроҳлик амалиёти;
-найсимон суяклар синишидаги остеосинтез амалиёти;
-елка ва тизза бўғимлари артроскопияси;
-травматологик касалликларни консерватив даволаш.
Клиника энг замонавий лаборатор ва тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Стационарда барча қулайликларга эга 30 ўринга мўлжалланган палаталар мавжуд. Палаталар бир кишилик бўлиб, телевизор ва сутка давомида ишлаб турадиган Wi-Fi тармоғи билан таъминланган.
Клиника салоҳияти жуда юқори бўлиб, буни тиббиёт фанлари доктор ва номзодлари, олий тоифали мутахассислардан иборат жамоа ташкил этади. Улар доимий равишда Германия, Россия, Туркия ва Финляндиядаги етакчи клиникаларда ўз малакаларини ошириб туради.
“HAPPY LIFE MEDICAL CENTRE” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, 19-мавзе, Деҳқонобод кўчаси, 12А
Веб-сайт: www.happy-life.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info_happylife@mail.ru
ТЕЛ.: (+998) 71-207-00-95, (+998) 71-207-95-00
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“Happy Life Medical Centre” клиникаси 2019 йилда фаолиятини бошлаган. Марказ Тошкент шаҳридаги энг яхши ускуналар билан таъминланган кўп тармоқли даволаш-профилактика муассаси ҳисобланади.
Клиникада энг замонавий даражада қуйидаги 20 дан ортиқ тиббий йўналишлар: акушерлик ва гинекология, офтальмология, дерматовенерология, гастроэнтерология, травматология, хирургия, эндокринология, проктология, пластик хирургия, оториноларингология (жумладан, кохлеар имплантация жарроҳлиги), неврология, кардиология ва бошқа йўналишлар бўйича ташхислаш, консерватив, физиотерапевтик ва жарроҳлик усулида даволашни амалга оширилади.
Клинкада ташхислаш жараёнида қўл ва оёқ томирлари доплерографияси, ички аъзолар УТТ текшируви ҳамда кенг спектрли клиник-лаборатория тахлиллари ўтказилади.
Клиникада COVID-19 бўйича ИФА (иммунофермент тахлили) усулида тест синовлари ҳамда иммун жавобни аниқлашдаги (IgM и IgG антитело) тахлиллар ўтказилади.
Клиника салоҳияти жуда юқори бўлиб, унда тиббиёт фанлари докторлар ва тиббиёт фанлари номзодлари, олий тоифали мутахассислардан иборат жамоа фаолият олиб бради.
Юқори сифатли хизмат, малакали ходимлар беморларга индивидуал ёндашуви даволаш жараёнидаги асосий мезондир.
“HAYAT MEDICAL CENTRE” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти,
Қибрай тумани, салар шаҳарчаси, Гулимаъмур кўчаси, 5/14
Веб-сайт: www.hayatmed.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: hayatmedcentre@mail.ru
ТЕЛ.: (+998) 71-200-88-66, (+998) 95-196-00-09
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“Hayat Medical Centre” кўп тармоқли клиникаси 2013 йилдан ташкил этилган. Айни пайтда муассаса Ўзбекистондаги энг йирик хусусий клиника бўлиб, ўзининг 6 та тармоғига эга.
Клиника фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар: терапия, кардиология, неврология, эндокринология, гастроэнтерология, гинекология, урология, хирургия, офтальмология, отоларингология, педиатрия, аллергология, пульмонология, дерматология, ревматология, болалар неврологияси, физиотерапия, функционал диагностика, радиология, стоматология, ортопедия, лаборатор диагностика.
Клиника салоҳияти турли мутахассисликлар бўйича 80 дан ортиқ юқори малакали шифокорларни ўз ичига олади. Мутахассисларнинг аксарияти 20 йилдан ортиқ тажрибага эга ва ҳар йили Европа ва МДҲ давлатларида малака оширишади.
Клиника ISO халқаро сифат тизими сертификатига эга замонавий тиббий-диагностика ускуналари билан жиҳозланган.
Бу ерда коронавирус пандемияси вақтида қисқа муддатга Ковид-маркази ташкил этилиб, 600 нафардан ортиқ беморлар даволанган.
“INTRAMED” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, А.Темур кўчаси, 149
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@intramed.uz
ТЕЛ.: (+998) 78-210-03-03
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Интрамед тиббиёт маркази минтақада рақобатчилари бўлмаган ривожланган хусусий марказдир.
Клиника фаолиятининг асосийси қуйидаги йўналишларда: гинекология, жарроҳлик, урология, отоларингология, проктология, онкология, - турли хил беморларга юқори технологияли жарроҳлик ёрдами кўрсатишдан иборат.
Клиникада энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари травматик кесмаларсиз замонавий эндоскопик, лазер усулида ва роботлашган технологиялар ёрдамида олий тоифали шифокорлар томонидан амалга оширилади.
Марказ дунёнинг энг ривожланган машҳур KarlStorz (Германия) SonaCareMedical (АҚШ), Jonson&Jonson (АҚШ), Lumenis (Исроил) компанияларнинг каби сўнгги ускуналари билан жиҳозланган.
Марказда беморлар қулай жойлаштирилган барча қулайликларга эга палаталарга жойлаштирилади.
“INVIVO” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 448 Д
Веб-сайт: www.invivo.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@invivo.uz
ТЕЛ.: (+998) 71-230-22-12 (+998) 71-231-22-12
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Кўп тармоқли энг замонавий “Invivo” хусусий клиникаси юқори малакали мутахассисилардан иборат бўлиб, 2014 йилда ташкил етилган.
Клиниканинг асосий фаолияти: терапия, кардиология, хирургия (каминвазив операцияларнинг барча турлари), стоматология (терапевтик, жарроҳлик, педиатрик, гигиеник ортодонтия), ортопедия, проктология, косметология, амбулатор ва жарроҳлик йўли билан ЛОР касалликларини даволаш, аудиология (барча турдаги эшитишни текшириш, эшитиш воситаларини танлаш).
Энг янги технологиялар билан жиҳозланган лаборатория кенг кўламли тахлилларни ўтказиш имконини беради, жумладан, клиник ва биокимёвий текширувлар, ИФА усулида қонни текшириш, TORCH-инфекцияларига текшириш, ПЗР текшируви, онкомаркёрларни аниқлаш, аллергик тестларни амалга ошириш, бактериологик текширувлар шулар қаторидадир.
Ускунавий тахшислашда тишни рақамли рентгенографияси, тиш ва жағдаги ҳамда ЛОР аъзоларидаги 3D-рентгенологик текширувлар, УТТ, ЭХО- КС (юрак УТТ), доплерографик текширувлардан фойдаланилади.
Клиникада комплекс даволаш жараёнида турли усулдаги физиотерапия муолажаларидан ҳам кенг фойдаланилади.
Беморларни қабул қилиш ва даволашда клиникада энг қулай шароитлар яратилган.
“SAIF OPTIMA” кўз микрохирургия клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яшнаобод тумани, Алимкент-1 кўчаси, 32
Веб-сайт: www.saif-optima.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@saif-optima.uz
ТЕЛ.: (+998) 71-200-22-20
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Клиника 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, клиникада юқори даражадаги кенг кўламли барча офтальмология хизматлар халқаро стандартларга мос энг янги технологиялардан фойдаланилган ҳолда кўрсатилади.
Клиниканинг асосий фаолияти турли кўз касалликларини ташхислаш, консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволашда етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий юқори технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишидир.
Клиника таркибий тузилмаси ташхислаш бўлими, катталар ва болалар кўз касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш бўлими, офтальмопластика бўлими, клиник-ташхис таҳлилхонаси, кардиология, анестезиология ва стерилизация бўлимларидан иборат.
Клиника кўз протезлари ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорлик қилади.
Клиниканинг кадрлар салоҳиятини юқори малакали шифокорлар, жумладан, 3 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 6 нафар катта тажрибага эга олий тоифали шифокорлар ташкил этади, улар доимий равишда Ҳиндистон, Швейцария ва Россияда малакаларини ошириб туришади.
Клиникада операциядан кейинги беморлар учун барча санитария талабларига жавоб берувчи махсус бир ва икки кишилик хоналар мавжуд.
Клиника билан бир қадам оралиғида “IRIS” меҳмонхонаси мавжуд бўлиб, пойтахтга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва беморлар учун хизмат қилади.
“STELLARIS SPINAMED” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яшнаобод тумани, С.Азимов кўчаси, 64
Веб-сайт: www.stellaris.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: medstellaris@gmail.com
ТЕЛ.: (+998) 71-233-99-33, (+998) 71-233-93-52, (+998) 71-809-55-15
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Клиника 2009 йилда ташкил етилган.
Клиниканинг асосий фаолият йўналишлари: неврология, офтальмология, пластик жарроҳлик, стоматология, гинекология, эндокринология, кардиология ва гастроэнтерология.
Клиникада 55 нафардан ортиқ юқори малакали шифокорлар қуйидаги йўналишларда:
- умуртқа поғонасини оғриқсиз тортиш;
- компьютер диагностикаси;
- ЭхоКГ ва ЭКГ;
- УТТ текшируви;
- катаракта ва глаукомани даволаш;
- фейслифтинг, блефаропластика, ото- ва ринопластика;
- кўкрак безини кўтариш амалиёти;
- стоматология хизматлари мажмуаси;
- кардиологик, гастроэнтерологик, урологик, гепатобилиар тизимини, эндокринологик касалликлар (қандли диабет);
- жинсий йўл билан юқадиган касалликлар бўйича маслаҳатлар, турли хил текширувлар ва даволаш ишларини ўтказади.
“STOMASERVISE” рақамли стоматологик клиника
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 235
Веб-сайт: www.stomaservice.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: clinica@stomaservice.uz
ТЕЛ.: (+998) 71-200-39-93
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“Stomaservice” клиникаси 1992 йилда ташкил этилган. Клиника ўз йўлида кичик кабинетдан то тўлақонли стоматологик клиника даражасигача ривожланиб, иш жараёнида фақат Германия стоматология ускуналар (KAVO, SIRONA), Франция анестетиклари ва АҚШ тўлдириш материалларидан (DENTSPLY) фойдаланиб юқори сифатли хизматлар кўрсатади. 2006 йилдан бугунги кунга қадар клиника ўз беморларини AҚШ стандартларига мувофиқ қурилган кенг ҳудудда қабул қилади.
Клиника қуйидаги тўлиқ ҳажмдаги стоматологик хизматлари кўрсатади: терапия, хирургия, ортопедия, ортодонтия, имплантация, реставрация, пародонтология, болалар стоматология, тишламоқни коррекция қилиш.
Клиника салоҳияти жуда юқори бўлиб, 20 дан ортиқ юқори малакали ходимлар, жумладан - тиббиёт фанлари докторлар ва тиббиёт фанлари номзодлари фаолият олиб боради. Улар Германия, Исроил, Россия, АҚШ, Туркия, Украина, Финляндия, Швейцария, Швеция, Жанубий Кореянинг энг яхши клиникаларида малакасини ошириб қайта тайёрлашдан ўтказилган.
Клиникага GLOBALRATING "Сифат ва самарадорлик учун" (2003 йил, London) ва INTERNATIONAL QUALITY AWARDS "Сифат ва самарадорлик учун" (2013-йил, Женева) олий мукофотлар топширилган.
“UROLOGIC COMPLEX” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчаси, 7
Веб-сайт: www.urologic.uz
E-mail: infoi@urologic.uz
Инстаграм: @urologic_complex_tashkent
Фейсбук: @urologic.uz
Телеграм: (+998) 99-804-79-48
Тел: (+998) 78-140-03-03, (+998) 78-140-01-60
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
“Urologic Complex” клиникаси 2016 йилда ташкил этилган.
Клиниканинг фаолиятининг асосий йўналишлари: сийдик йўллари тизимидаги урологик, гинекологик, урогинекологик, андрологик ҳамда онкологик касалликларини ташхислаш ва даволаш.
Клиника таркибий тузилмасида қабулхона бўлими, замонавий аппарат ва клиник-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган диагностика бўлинмаси, 2 та реанимацион ўринлари билан операцион блок ҳамда “люкс” палаталардан иборат замонавий қулайликларга эга 10 ўринли стационар бўлими фаолият олиб боради.
Клиника кадрлар салоҳиятини юқори малакали урологлар, гинекологлар, онкологлар, ультратовуш шифокорлари, кардиолог-терапевтлар, анестезиолог-реаниматологлар, лаборатория шифокорлар ташкил этади.
Етакчи маҳаллий ва хорижий клиникаларда малака оширган тажрибали, юқори малакали шифокорлар гуруҳи беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий ускуналардан фойдаланиб барча турдаги урологик, гинекологик, онкоурологик ва андрологик касалликларни жарроҳлик йўли билан шунингдек, кичик тос аъзоларини реконструктив ва пластик жарроҳлик усулларидан фойдаланиб даволамоқда.
Хусусан, клиникада қуйидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда:
- простата аденомаси эндоскопик жарроҳлиги (ТУР и HOLEP);
- қовуқ ўсмаларида эндоскопик жарроҳлиги;
- буйрак ва сийдик йўллари тош касалликларида эндоскопик лазер жарроҳлиги;
-мураккаб уретра стриктуралари буккал паластикаси жароҳлиги;
- лапароскопик нефроэктомия жарроҳлиги;
- эркаклар бепуштлиги (ЭВА- Эпидидимовазоанастомоз) жарроҳлиги;
- жинсий олатни протезлаш жарроҳиги;
- аёлларда сийдик тутолмасликдаги слинг жарроҳлиги (ТВТ-лооп ўрнатиш);
- буйрак, простата бези, қовуқ ва бошқа ўсма касалликларида онкоурологик жарроҳлиги.
“YANGI HAYOT” клиникаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,
Қорақамиш кўчаси-3
Веб-сайт: yangi-hayot.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: yangihayotklinikasi@mail.ru
ТЕЛ.: (+998) 71-246-22-88, (+998) 71-246-37-87, (+998) 71-246-23-45
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Стационар ва амбулатор шароитларда даволаш-диагностика ва консультация ёрдамини кўрсатувчи замонавий ихтисослашган “YANGI HAYOT” хирургик клиникаси 2016 йилда ташкил топган.
Клиника фаолиятининг асосий йўналишлари: аёллар репродуктив тизими органларида, қорин бўшлиғи органларининг онкологик ва ноонкологик касалликларида жарроҳлик операциялари, пластик-косметик жарроҳлик.
Клиника тегишли инфратузилмага эга бўлиб, поликлиника, диагностика, стационар, 2 та операцион, реанимация ва интенсив терапия бўлимларидан иборат. Стационардаги барча қулайликларга эга палаталар жами 30-ўринга мўлжалланган. Ташриф буюрувчилар учун қўриқланувчи автомобиллар турагоҳи, беморлар тоза ҳавода сайр қилиши учун шинам ҳовли мавжуд.
Клиникада 100 дан зиёд таҳлил кўринишларини ўтказиш учун тегишли ускуналарга эга кучли лаборатория хизмати фаолият олиб боради. Замонавий аппарат-инструментал база қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради: УТТ, ЭКГ, тотал, капсула, биопсияли видеогастро-, энтеро- колоноскопия, магнитотерапия.
Кадрлар таркиби 5 нафар тиббиёт фанлари доктори, 6 та тиббиёт фанлари номзоди (PhD), тажрибали жарроҳ-ординаторлар, олий тоифали анестезиолог-реаниматологлардан иборат. Барча ўтказиладиган операциялар жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилади.
“XONOBOD” санаторийси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Хонобод шаҳри, Хонток кўчаси
Веб-сайт: www.xonobod-sihatgoh.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: support@xonobod-sihatgoh.uz
ТЕЛ.: (+998) 78-150-86-86
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
"Ҳонобод" соғломлаштириш оромгоҳи 2017 йилда қуриб ишга туширилди. Унинг ҳудуди денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган ва 10,5 гектар ерни эгаллайди. Санаторий бинолари парк ҳудудида жойлашган бўлиб турли хил гуллар ва дарахтлар билан ўралган.
Санаторийнинг асосий даволаш омили иссиқлик булоқлари (ташқи ҳарорати 18°C дан + 44°C гача) бўлиб, улар ошқозон-ичак тракти, сурункали пиелонефрит, гинекологик ва урологик касалликлар, асаб тизими касалликлари, суяклар ва бўғимлар турли касалликларни комплекс даволашда самарали ҳисобланади.
Санаторий таркибий тузилмасида минерал ванналар, физиотерапия, механик ва гидромассаж хоналари, акупунктура, стоматология, косметология, галотерапия (туз билан даволаш) бўлимлари, шунингдек, сузиш ҳавзаси, фитнес хонаси, фитобар, клиник ва биокимёвий лаборатория, УТТ, ЭКГ мавжуд.
Санаторийнинг барча ҳудудида, даволаш бинолари, дам олиш бинолари ва овқатланиш хоналарида юқори тезликдаги интернетга эга. Банкоматлар ва тўлов терминаллари мавжуд.
«MEDIVA»
Манзил: Ўзбекистан Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани, Аския кўчаси, 26-Б
Веб-сайт: www.mediva.uz
Контактные данные:
E-mail: info@mediva.uz
instagram@mediva_clinic
Телефон: (+99871) 253-84-44, (+99871) 253-95-55, (+99897) 554-44-55
"МЕДИВА" эстетик косметология клиникаси 2019 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда косметология йўналишидаги етакчи хусусий тиббиёт клиникаларидан бири ҳисобланади.
Клиниканинг асосий фаолияти эстетик косметология бўлиб, у амалий дерматология, флебология, гинекология, стоматология ва психологияни ўз ичига олади.
Клиникада халқаро стандартлар даражасида ва етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг сўнгги замонавий ускуналардан фойдаланиб (ULTRAFORMER-III, Candella Gentle Lase Pro-U ва бошқа), аёлларнинг табиий гўзаллиги ва соғлиғини сақлаб қолиш, уларнинг тери ва қоматларидаги ёшга боғлиқ ва патологик ўзгаришларни тузатиш ва бартараф этишга қаратилган инъекцияли, аппаратли, лазерли ва СПА муолажалари мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда психологик муолажалар ёрдамида аёллар бахтли оилавий ҳаётга ва бола туғишга тайёрланади.
Клиниканинг тиббиёт ходимлари 15 та тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича тажрибали мутахассисдан иборат: дерматолог, флеболог, стоматолог, гинеколог, психолог ва бошқалар.
