Ҳудудий тиббий муассасалар
Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Фурқат кўчаси, 5
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: andvbkttm@umail.uz
ТЕЛ: (+99874) 228-60-30;
ФАКС:
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг умумий майдони 7,2 га тенг бўлган унинг қурилиши 2008 йилда якунланган. Марказнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши учун KWf Bank (Германия) инвестиция киритган.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятининг асосий йўналиши республиканинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Марказ ҳар доим Андижон тиббиёт институтининг педиатрия факультети талабалари учун асосий ўқув базаси ҳисобланади.
Марказ 23 та ихтисослаштирилган бўлимлардан ва 530 та ўриндан иборат. Шунингдек, 24 ўринли алоҳида реанимация бўлимлари ҳам мавжуд. Амбулатория-маслаҳат поликлиникаси бир сменада 200 қабулга мўлжалланган.
Марказнинг (230 ўринга эга) хирургия блоки қуйидаги йўналишлар бўйича 12 та бўлимни ўз ичига олади: умумий жарроҳлик, кардиожарроҳлик, кўкрак қафаси хирургияси, қон томир жарроҳлиги, каминвазив жарроҳлик, ўсмирлар учун гинекология бўлими, шошилинч хирургия, офтальмология, урология, оториноларингология, йирингли жарроҳлик, нейрожарроҳлик, вертебрология ва реконструктив пластика. Ҳар йили 10000 дан зиёд операциялар амалга оширилади. Юқори малакали кардиожарроҳлар, кардиолог ва перфузиологлар замонавий ускуналар ва сунъий қон айланиш тизимларидан фойдаланган ҳолда юрак соҳасида очиқ ва ёпиқ операцияларни ўтказишмоқда. Каминвазив хирургия ва оператив гинекология бўлимида KarlStorz ускуналарида лапароскопик операциялар жорий этилиб, кенг қўлланилади.
Педиатрия блоки (300 ўринга эга) қуйидаги йўналишлар бўйича бўлимларни ўз ичига олади: кардиология, пульмонология, гематология, гастроэнтерология, неврология, нефрология ва эрта ёшдаги болалар учун 2 та бўлим.
Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Огаҳий кўчаси, 3
Веб-сайт: www.vkttm.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: and.vil.ktt.markazi@minzdrav.uz;avkttm@umail.uz; avkttm@mail.ru
ТЕЛ: (+99874) 237-35-42, (+99874) 237-54-46
ФАКС:
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 2013 йилда собиқ вилоят кардиология маркази ҳудудида ташкил этилган.
Вилоят аҳолисига даволаш-диагностика ва профилактик хизматларни тақдим этиш, минтақанинг даволаш-профилактика муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Марказнинг таркибий тузилмаси 13 та (абдоминал ва йирингли жарроҳлик, ортопедия ва жароҳатлар оқибатлари, нейрожарроҳлик, урология, кардиология, ревматология, нефрология, неврология, гематология, офтальмология, гастроэнтерология, оториноларингология) клиник бўлимлар ва ёрдамчи бўлимларни (стационар блок, маслаҳат-диагностика поликлиникаси, операция блоки, қабул бўлими, клиник-биокимёвий лаборатория) ўз ичига олади. Марказ жами 320 ўриндан иборт.
Моддий-техник база ва юқори малакали шифокорлардан иборат кадрлар салоҳияти кўкрак ва қорин бўшлиғи органларида кўпгина мураккаб макро- ва микрожарроҳлик оператив аралашувларни, шунингдек йирик томирларни эндопротезлаш, найсимон суяклар остеопластикасини ва бошқа амалга оширишга имкон беради.
Юқори қулайликларга эга, алоҳида телевизор, музлатгич, кондиционерлар билан жиҳозланган шинам палаталар беморлар хизматида.
Марказ ҳудуди ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилган, бу эса алоҳида микроиқлимни ва даволаш муолажаларидан сўнг ҳордиқ олиш учун шароитлар яратади.
Андижон вилояти эндокринология диспансери
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Майбокча кўчаси, 59
Веб-сайт: https://t.me/andijontibiiyotmuassaslari/
Алоқа учун маълумот:
E-mail: andved@umail.uz
ТЕЛ:(+99874) 227-44-65, (+99874) 227-65-74,
(+99874) 227-43-46
ФАКС:
Андижон вилояти эндокринология диспансери дастлаб 1962 йилда “Бўқоққа қарши диспансер” шаҳар шифохонаси қошида ташкил қилинган. Диспансер 1987 йилда 2 та даволаш бўлими, лаборатория, консультация берувчиларнинг хоналари жойлашган Майбокча кўчасидаги алоҳида янги бинога кўчиб ўтди. 2017-2018 йилларда мавжуд бино таъмирланиб, янги икки қаватли бино барпо этилди ҳамда хирургия ва реанимация бўлимлари ташкил этилди. Бугунги кунда диспансерда жами 135 ўриндан иборат 4 та стационар бўлимлар ва бир сменада 150 қабулга мўлжалланган поликлиника фаолият юритмоқда.
Хирургия ва реанимация бўлимларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қандли диабет ва унинг асоратларини, шунингдек қалқонсимон без, нейроэндокрин касалликларини диагностика қилиш ва даволаш фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
Диспансер мутахассислари олий ва биринчи малака тоифасига ҳамда ихтисослик бўйича катта иш тажрибасига эга.
Стационар бўлимларда ҳам стандарт шинам хоналар, ҳам индивидуал фойдаланиш учун кондиционер, музлатгич, телевизор ва маиший техника билан жиҳозланган юқори қулайликларга эга хоналар беморлар хизматида.
Беморлар даволаш-диагностика муолажаларини қабул қилиб бўлгач, Боғишамол дам олиш зонаси ва Регистон майдонига ташриф буюриши мумкин.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Бобур кўчаси, 3
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: cardio_center@umail.ru; and-vkd@umail.ru
ТЕЛ: (+99874) 234-20-02, (+99874) 235-49-73
ФАКС:
Марказ филиали 2017 йилда собиқ болалар шифохонасининг ўрнида ташкил этилган. Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари аҳолисига юқори малакали, ихтисослаштирилган кардиологик тиббий ёрдам кўрсатиш фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
Клиника 8 та профилли бўлимлардан (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония, юрак аритмияси, миокардиал нейроангиоген касалликлар, юрак етишмовчилиги, кардиожарроҳлик, интенсив терапия ва реанимация) ташкил топган 100 ўринли стационардан иборат.
Амбулатор ёрдам бир сменада 100 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасида кўрсатилади.
Филиал замонавий тиббий ускуналар, жумладан рентгеноэндоваскуляр хирургик қурилмалар билан жиҳозланган.
Филиалнинг юқори малакали мутахассислари замонавий сунъий қон айланиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда ҳам очиқ, ҳам ёпиқ юракда жарроҳлик амалиётини амалга оширишади.
Музлатгич, кондиционер, телевизор ва алоҳида санузел билан таъминланган юқори қулайликларга эга бир ва икки ўринли палаталар беморлар хизматида. Бундан ташқари, интернет, кир ювиш хонаси, сартарошхона ва бошқ. қўшимча сервис хизматлари тақдим этилади.
Беморларнинг ҳоҳишига қараб, Андижондаги машҳур ҳунармандлар кўчалари бўйлаб сайрлар ташкил этиш имконияти мавжуд. Бу эса, ўз ўрнида, Андижонда бўлиш дастурига ўзгача уйғунлик бахш этади.
Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти,
Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 65
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: bxr.vil.kttm@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99865) 221-79-33, (+99865) 221-73-00
ФАКС:
Марказ вилоятнинг энг йирик даволаш муассасаси ҳисобланиб, бу ерда беморларга абдоминал жарроҳлик, йирингли жарроҳлик, проктология, отоларингология, юз-жағ жарроҳлиги, урология, нейрожарроҳлик, ортопедия, юрак-қон томир жарроҳлиги, рентгенэдоваскуляр жарроҳлик, аллергология, гастроэнтерология, пульмонология, нефрология ва гемодиализ, ревматология, кардиология, неврология, гематология каби 20 дан ортиқ ихтисосликлар бўйича стационар ва амбулатор ёрдам кўрсатилади.
Марказда ангиография, интервенцион жарроҳлик, лапароскопия, ошқозон-ичак тракти эндоскопияси, эндоурология, масофавий зарба-тўлқинли литотрипсия, гемодиализ, магнит-резонансли томография, лазеротерапия, умуртқада каминвазив операциялар, рақамли ренгенологик текширувлар, артроскопик операциялар, микрожарроҳлик операциялари, замонавий физиотерапевтик муолажаларнинг кенг спектри каби юқори технологияли тиббий, диагностик ва соғломлаштириш хизматларидан фойдаланилади.
Ҳар бир даволаш бўлимида беморларнинг даволаниши ва дам олиши учун мебель, телевизор, музлатгични ўз ичига олган юқори қулайликка эга палаталар ташкил этилган.
Марказ қошида тренажер зали фаолият юритади. Овқатланиш марказлашган ошхонада амалга оширилади. Марказ ҳудуди барқарор сигналга эга Wi-Fi тармоғи билан таъминланган. Тиббий марказда доимий видеокузатув тизими ва қўриқлаш хизмати ташкил этилган.
Марказ шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, тарихий марказ яқинидан ўрин эгаллаган. Шунинг учун беморларнинг истагини инобатга олган ҳолда тарихий ва маданий ёдгорликлар зиёратини ташқил қилиш имконияти мавжуд.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти,
Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 71
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
ТЕЛ: (+99865) 228-58-50
ФАКС: (+99865) 228-58-50
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 2017 йилда вилоят онкология диспансери негизида ташкил қилинган.
Марказ филиалида олтита асосий клиник бўлимлар, маслаҳат поликлиникаси ва бир қатор ёрдамчи бўлимлар фаолият юритади. Марказ филиали Бухоро давлат тиббиёт институтининг онкология ва нур диагностикаси кафедраси учун клиник база ҳисобланади.
Марказда онкологиянинг барча йўналишлари, жумладан, нейроонкология, бош-бўйин ўсмалари, торакал онкология, маммология, онкогинекология, абдоминал онкология, онкопроктология, онкоурология ҳамда нур терапияси ва диагностикаси бўйича тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бу ерда замонавий ускуналар ва юқори малакали тиббий ходимларнинг мавжудлиги ўсмаларнинг турли локализациясида юқори технологияли текшириш усуллари ва мураккаб операцияларни, шунингдек операциядан кейинги камчиликларнинг пластик коррекциясини амалга ошириш имконини беради.
Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти,
Навоий шаҳри, Жанубий кўчаси, 3А
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: nvi.vil.kttm@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99879) 220-41-37
ФАКС: (+99879) 220-41-37
Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2008 йилда ташкил қилинган. 2016 йилда “JICA” Япония халқаро ташкилотининг маблағлари ҳисобига энг замонавий тиббий ускуналар ва аппаратура билан жиҳозланган.
Марказда қуйидаги йўналишлар бўйича стационар ва амбулатор ёрдам кўрсатилади:
Хирургик касалликларга кардиожарроҳлик, травматология, нейрожарроҳлик, офтальмология, ЛОР, абдоминал жарроҳлик, торакал жарроҳлик, қон томир жарроҳлиги, урология, проктология ва йирингли жарроҳлик бўлимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади.
Терапевтик касалликларга кардиология ва интервенцион кардиология, неврология, гастроэнтерология, ревматология, гематология, пульмонология, нефрология, экстракорпорал детоксикация бўлимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилади.
Марказнинг таркибий тузилмаси 6 та жарроҳлик ва 8 та терапевтик йўналишдаги бўлимлар, жами 200 ўринли, шунингдек бир сменада 100 қабулга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникасини ўз ичига олади.
Шифокорлар сони 69 нафар бўлиб, улардан 2 нафари фан номзоди илмий даражасига ҳамда 23 нафари олий малака тоифасига эга.
Шифокорларнинг тайёргарлик даражаси ва замонавий (асосан Японияда ишлаб чиқарилган) импорт ускуналарнинг мавжудлиги мураккаб юқори технологияли даволаш-диагностика муолажаларини, жумладан, кардиожарроҳлик операцияларини ўтказиш имконини беради.
Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти,
Наманган шаҳри, Н.Намангоний кўчаси, 9
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: nvkttm@mail.ru
ТЕЛ: (+998 69) 223-08-20, (+998 69) 223-08-30
ФАКС:
Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 1914 йилда асос солинган шифохона негизида 2014 йилда ташкил қилинган.
Бугунги кунда ушбу йирик (366 ўринли) марказда 13 та асосий клиник ва 8 та ёрдамчи бўлимлар мавжуд бўлиб, уларда 613 нафар ходим, жумладан 99 нафар шифокорлар меҳнат қилади.
Жарроҳлик, урология, гастроэнтерология, нейрожарроҳлик, нефрология, ортопедия, травмотология, оториноларингология, гематология, аллергология, пульмонология, неврология, йирингли жарроҳлик, офтальмология йўналишлари бўйича аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш марказ фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Марказда каминвазив ва пластик жарроҳлик ва урологик операциялар, шунингдек бўғимларни эндопротезлаш кенг қўлланилади.
Бўлимларда кондиционер, алоҳида санузел, телевизор ва бошқа сервис имкониятларига эга ўта қулай палаталар мавжуд.
Наманган вилояти перинатал маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти,
Наманган шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 143 А
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: nam_perinatal@mail.ru
ТЕЛ.: (+998 69) 239-25-25
ФАКС:
Наманган вилояти перинатал маркази туғруқхона негизида ташкил қилинган. Бугунги кунда 250 та ўринга мўлжалланган.
Фертил (туғиш) ёшидаги аёллар ва перинатал даврда болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказ фаолиятининг асосий йўналишидир.
Марказда оғир кечувчи экзоген касалликлари, туққандан кейинги асоратлари бўлган, патологик ва муддатидан олдинги туғруқ кечираётган ҳомиладор аёлларга, шунингдек вақтидан олдин (чала) ёки патология билан туғилган гўдакларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр тажрибали акушер-гинекологлар, неонатологлар, анестезиолог-реаниматологлар, жарроҳлар ва бошқа мутахассислар фаолият юритади.
Марказ лапароскопик операциялар, ультратовушли доплерографик текширувлар ўтказиш учун зарур замонавий ускуналар, Vib Mobile 4 портатив рентген аппаратлари билан жиҳозланган.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти,
Наманган шаҳри, Тўрақўрғон кўчаси, 202
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: nam.kardio.uz@gmail.com
ТЕЛ: (+998 69) 233-15-38
ФАКС:
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали Наманган вилояти кардиология маркази негизида ташкил қилинган.
Юрак-қон томир тизими касалликларини консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш филиал фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Филиалнинг маслаҳат-диагностика поликлиникаси эхокардиография, трансэзофагал эхокардиоскопия, куну тун мониторлаш, велоэргометрия, кардиовизор ва бошқа текширувларни ўтказишга имкон берувчи замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган.
Филиалда юрак ва периферик қон томирлари ангиографияси, қон томирларини стентлаш, баллонли пластика, бачадон миомаси эмболизацияси, аритмия ва юракнинг турли (туғма ва орттирилган) нуқсонларини бартараф этишга қаратилган интервенцион усуллар, электрокардиостимулятор ўрнатиш каби замонавий юқори технологияли операциялар кенг амалга оширилади.
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил:140120, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Ғиёсиддин Жамшид кўчаси, 21А
Веб-сайт: www.samodmmc.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: samodmmc@inbox.uz;
ТЕЛ: (+99866) 232-02-40, (+99866) 232-22-59
ФАКС:
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биноси 1989 йилда клиник шифохона сифатида бунёд этилган бўлиб, 2007 йилда муассаса вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мақомини олган.
Марказ фаолиятининг асосий йўналиши 18 ёшгача болаларга маслаҳат-ташхис ва даволаш хизматларини кўрсатишдир.
Марказ таркибий тузилмасига сменасига 200 та қабулга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникаси ва 400 ўринли стационар блокдан иборат педиатрия, пульмонология, аллергология, нефрология, кардиология, неврология, гематология, неонатология, эрта ёшдаги болалар патологияси, ортопедия, нейрожарроҳлик, ЛОР-патология, кардиожарроҳлик, юз-жағ жарроҳлиги ва бошқа ёрдамчи бўлимлар киради.
Марказ кадрлари тажрибали шифокорлардан ташкил топган, улардан 1 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 7 нафари тиббиёт фанлари номзоди.
Марказ эрта ёшдаги болаларнинг патологик ҳолати ва турли касалликларида мураккаб юқори технологияли (жумладан, кардиожарроҳлик) операциялар, консерватив даволаш, физиотерапия, клиник ва лаборатория диагностикасини амалга оширишга имкон берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
Марказда юқори қулайликларга эга палаталар телевизор, кондиционер, музлатгич, функционал каравотлар билан таъминланган ва беморлар хизмати учун тайёрлаб қўйилган.
Самарқанд вилояти кардиология диспансери
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 144
Веб-сайт: www.samkardio.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: cardio_sentr@mail.ru, info@samakardio.uz
ТЕЛ.: (+998 66) 234-87-12, (+998 66) 234-04-03
ФАКС:
1976 йилда Ўзбекистон Республикасида кардиология илмий-текшириш институтига асос солинганидан сўнг 1982 йилда Самарқандда вилоят кардиология диспансери ташкил қилинди. Юрак-қон томир касалликларини диагностика қилиш, даволаш ва профилактикаси, шунингдек профиллар бўйича беморларни реабилитация қилиш диспансер фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Бугунги кунда диспансерда 6 та даволаш бўлимлари, яъни артериал гипертензия, ритм бузилиши, интенсив терапия блокига эга шошилинч кардиология, нокоронароген патология, реабилитация, физиотерапия ва шифобахш жисмоний тарбия бўлимлари ҳамда диагностика бўлимлари: функционал диагностика, лаборатория бўлими, шунингдек сменасига 100 та қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси мавжуд. Эндоваскуляр жарроҳлик бўлимига эга тўрт қаватли корпуснинг қурилиши ниҳоясига етмоқда. У ерда коронар ва бошқа қон томирларида эндоваскуляр аралашув, оғир кечувчи ритм бузилишини хирургик усуллар ёрдамида даволанади.
Диспансерда ЭКГни сутка давомида мониторлаш, артериал қон босими ва пульс тезлигининг автоматик ўлчанишини куну тун кузатиб туриш, ЭКГни дисперсион карталаш, юрак ритми вариабеллигини аниқлаш, ультратовуш текширишлар, жумладан уйқу артерияси доплерографияси, эходоплеркардиография, стресс тестлари – велоэргометрия, тредмил-тест, биокимёвий ва клиник таҳлилларнинг тўлиқ спектри ўтказилади. Интенсив терапия блоки Lodgig 200 ультратовуш тизими, ўпканинг (янги) сунъий вентиляцияси аппарати, замонавий дефибрилляторлар, беморлар ҳолатидан хабардор бўлиб туриш учун замонавий кузатув тизими билан таъминланган
Бу ерда беморнинг стационарда бўлиши ва тиббий кўрикдан ўтиши учун мақбул шароитлар яратилган. Диспансер ҳудуди ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган бўлиб, фойдали микроиқлимга эга. ҳар жиҳатдан шинам, жумладан барча қулайликлар ва сервис имкониятларига эга яримлюкс ва люкс хоналар беморлар хизматида.
Беморларнинг истагига қараб, қадимий Самарқанднинг кўпгина тарихий обидалари бўйлаб саёҳатлар уюштирилади.
Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: 140103, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 70
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: smr.vil.ktt.markazi@minzdrav.uz;sommc@inbox.uz
ТЕЛ: (+99878) 210-00-81, (+99878) 210-13-34
ФАКС:
Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятнинг собиқ 1-сон шифохонаси бўлиб, унинг асосий бинолари XIX аср охирида қурилган. 1960 йил 16 май куни бу ерда шифохона ташкил этилиб, бугунги кунгача ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб терапия, гематология, неврология, режали жарроҳлик, оториноларингология, қон-томир жарроҳлиги, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик, нефрология, гемодиализ, урология ва бошқалар ҳисобланади. Марказ вилоят аҳолисига амбулатор маслаҳат, диагностик ва профилактик ёрдам, шунингдек ҳудудий тиббий муассасаларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади.
Марказ 320 ўринга (улардан 160 та ўрин хўжалик ҳисоби ва 160 та ўрин бюджет асосида) мўлжалланган. Бу ерда 13 та стационар бўлим ва суньий буйрак бўлими (гемодиализ), радиографик жарроҳлик бўлими (ангиография), қабулхона, бир сменада 250 қабулга мўлжалланган маслаҳат-ташхис маркази ҳамда ёрдамчи бўлимлар мавжуд.
Муассасада 102 нафар шифокор фаолият олиб боради, улардан 4 нафари тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига, 43 нафари олий малака тоифасига эга.
Кадрлар салоҳияти ва замонавий ускуналар кўпгина юқори технологияли жарроҳлик ва эндоурологик операциялар, юрак қон томирларини стентлаш ва коронар ангиография, қон томирларининг эндоваскуляр лазерли абляцияси, гемодиализ, шунингдек терапия, неврология ва гематология соҳасида диагностика ва даволашнинг бир қатор янги усулларини ўтказишга имкон беради.
Марказ Россия, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Туркия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Япония, Беллоруссия давлатларининг кўпгина нуфузли йирик ўқув, илмий ва тиббий муассасалари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансери
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Термиз кўчаси, 8
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail:
ТЕЛ.: (+99866) 239-11-46
ФАКС:
Диспансер биноси деярли 100 йил олдин (1923 йилда) қурилган ва 2000 йилда реконструкция қилинган.
Диспансер тери қатламлари ва шиллиқ пардаларнинг бактериал, замбуруғли ва вирусли касалликлари, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар профилактикаси ва даволаш, шунингдек дермато-косметологик муаммоларни даволаш фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Жами 50 ўринли стационар бўлим (жумладан, тери ва таносил касалликлари бўлими), замонавий серологик текшириш усуллари (жумладан, иммунофермент таҳлил) ва диагностика экспресс усуллари ўтказиладиган лаборатория ва кенг ускуналар тўпламига эга косметология, физиотерапия бўлимлари диспансер таркибий тузилмасини ташкил қилади.
Диспансер ва унинг таркибидаги бўлимларни тажрибали юқори малакали мутахассислар бошқаради.
Чет эллик фуқаролар учучн стационар бўлимда телевизор, юмшоқ мебель, кондиционер ва музлатгичга эга 2 ўринли хоналар мавжуд.
Самарқанд вилоят эндокринология диспансери
Манзил:140158, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, А. Отахўжаев кўчаси, 63
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail:
ТЕЛ: (+998 66) 237-06-22
ФАКС:
Вилоят эндокринология диспансери 2014 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда диспансер 110 ўринли бўлиб, умумий эндокринология, диабетология, қалқонсимон без патологияси, эндокрин жарроҳлик, реанимация ва интенсив терапия, диспансер ҳамда ёрдамчи бўлимларни ўз ичига олади.
Диспансер эндокрин тизимининг турли касалликлари билан оғриган беморларни даволаш, қалқонсимон без касалликларини консерватив ва хирургик даволаш, эндокрин тизими касалликларига чалинган болаларни даволаш, диабетик оёқ кафти синдромидан азият чекаётган беморларни консерватив ва хирургик даволаш амалга оширилади.
Диспансерда 211 нафар ходим (улардан 43 нафари шифокор) фаолият юритади.
Диспансерда беморларга қўшимча қулайликлар яратиш учун телевизор, кондиционер, музлатгич, янги мебель, иссиқ сув ва санузел билан таъминланган 12 та ўта шинам палаталар мавжуд.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали
Манзил:140100, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Амир Шоҳ Мурод кўчаси, 86
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: smr.vil.rioriatm@minzdrav.uz
ТЕЛ.: (+99866) 235-14-34, (+99866) 235-78-74
ФАКС:
Марказнинг ташкил бўлиши тарихи 1946 йилга бориб тақалади, ўша пайтларда Самарқанд шаҳар шифохонасида 10 ўринли онкология бўлими очилган эди. 1966 йилда 100 ўринга мўлжалланган янги онкология маркази барпо этилди ва у 2010 йилда 175 ўрингача кенгайиб, унинг негизида 2017 йилда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ташкил қилинди.
Юқори технологияли усуллардан фойдаланган ҳолда саратондан олдинги ва онкологик касалликлар диагностикаси ва профилактикаси, ушбу усулларни Самарқанд вилоятида жорий этиш филиал фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Филиал 175 та ўринли бўлиб, торакоабдоминал, умумий жарроҳлик, болалар, кимё терапияси, радиологик, паллиатив, репродуктив аъзолар ўсмалари ва анестезиология бўлимларидан иборат. Бундан ташқари сменасига 100 та қабулга мўлжалланган маслаҳат-ташхис поликлиникаси фаолият олиб боради.
Филиалда 81 нафар юқори малакали мутахассислар бўлиб, улардан 2 нафар тиббиёт фанлари доктори, 7 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 16 та олий малака тоифасига эга шифокорларни ўз ичига олади.
Филиал турли жойлашувли ва турли ривожланиш босқичларидаги онкологик жараёнларда мураккаб юқори технологияли текшириш усуллари ва тиббий аралашувларни амалга оширишга имкон берувчи замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Барвақт диагностика учун полимераз занжирли реакциядан (ПЗР) фойдаланган ҳолда онкомаркерларга инновацион лаборатория тестлари ўтказилади.
Шинам палаталар беморлар хизматида, жумладан 8 таси юқори қулайликларга эга бўлиб, алоҳида санузел, кондиционер, телевизор, музлатгич билан жиҳозланган.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали
Манзил:140107, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Қозизода Румий кўчаси, 73
Веб-сайт: www.t.me/ritoiatm_sf
Алоқа учун маълумот:
E-mail: travma.85@mail.ru
ТЕЛ: (+99866) 240-15-42, (+99866) 239-64-89
ФАКС:
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали 230 ўринга эга 10 та бўлимдан ташкил топган. Ҳар йили Филиалда 11 мингга яқин беморлар стационар ва 34 мингдан ортиқ беморлар амбулатор шариотда даволанади.
Филиал травматология ва ортопедия, юз-жағ жарроҳлиги, нейрожарроҳлик, хирургик стоматология йўналишларида фаолият олиб боради.
Филиалда йирик бўғимларни артроскопик даволаш ва эндопротезлаш, умуртқа ўткир патологиялари диагностикаси ва даволашнинг замонавий усуллари, краниопластика, стоматологик имплантация кенг қўлланилади.
Беморлар учун ташкил этилган юқори қулайликларга эга палаталар алоҳида санузел, музлатгич, телевизор, кондиционер, Wi-Fi тармоғи билан таъминланган.
Бундан ташқари, мобил беморлар ва ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун Ал-Бухорий меъморий мажмуаси, Регистон майдони, Зарафшон қўриқхонаси ва бошқа тарихий ва маданий мерос объектларига таништирувчи туристик саёҳатларни ташкил қилиш имконияти кўзда тутилган.
Сирдарё вилояти перинатал маркази
Манзил:120100, Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳри, Бирлашган кўчаси, 1
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: ayoza@mail.ru
ТЕЛ: (+99867) 225-00-87
ФАКС:
Сирдарё вилояти перинатал маркази 2008 йилда ташкил этилган, 2019 йил февраль ойида марказнинг тўлиқ реконструкция ишлари амалга оширилди ва декабрь ойларига бориб марказ янги бинода иш бошлади.
Марказ перинатал даврдаги болалар ва аёлларга ихтисослашган юқори малакали ёрдам кўрсатади.
Марказ 150 ўринга мўлжалланган бўлиб таркибида қуйидаги бўлимлар мавжуд: I-II акушерлик бўлимлари, ҳомиладор аёллар патологияси, операция блоки, янги туғилган гўдаклар реанимацияси, гинекология ҳамда диагностика ва маслаҳат поликлинкаси. 2019 йилда марказ энг замонавий аппаратура билан жиҳозланди.
Марказда 46 нафар шифокор фаолият юритади. Улардан 80 фоизи олий тоифага эга. Марказ мутахассислари Туркия, Москва, Санкт-Петербург, Тошкентда ўз малакаларини оширишган.
Марказда ҳомиланинг бачадонда ва туғруқ пайтидаги ҳаётий функцияларини кўрсатиб берувчи аппаратлар бор. Марказ беморлари допплер-текшируви ва нейросонографиядан, шунингдек замонавий диагностиканинг бошқа кўринишларидан ўтишади. Лаборатория бўлимида барча турдаги клиник-лаборатория текширувлари, гормон таҳлиллари, В ва С геппатит ҳамда ТОРЧ-инфекцияга ИФА текшируви ўтказилади.
Перинатал марказ шаҳар марказида жойлашган. Марказга келиш йўли қулай ва очиқ, инфратузилма яхши ривожланган. У куну тун электр энергияси, сув, иссиқлик манбаи билан таъминланган. Мақбул ҳарорат “Қиш-ёз” кондиционерлари ҳисобига йўлга қўйилган.
Марказ беморлари алоҳида санузел, душхонага эга қулай ва шинам икки ва бир ўринли палаталарга жойлаштирилади. Сервис палаталарида музлатгич, кондиционер, телевизор мавжуд. Марказда 16 турдаги фиточойларни таклиф этувчи “Фитобар” фаолият олиб боради.
Сирдарё вилояти тиббий диагностика маркази
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳри, И. Каримов кўчаси, 12А
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: diagnostika.meditsina@mail.ru
ТЕЛ: (+99867) 225-14-94
ФАКС:
Марказ 2008 йилда замонавий юқори технологияли диагностика ускуналаридан фойдаланган ҳолда аҳолига даволаш ва маслаҳат-диагностика ёрдамини тақдим этиш мақсадида ташкил қилинган. Марказ 2012 йилдан ўзини ўзи молиялаштиришга тўлиқ ўтказилган.
Марказда невропатолог, акушер-гинеколог, офтальмолог, стоматолог, кардиолог, терапевт, жарроҳ, дерматовенеролог, уролог каби турли ихтисосликдаги 12 нафар шифокорлар фаолият олиб боради ҳамда уларнинг ярми олий ва биринчи малака тоифасига эга.
Марказ 250 та амбулатор қабулга мўлжалланган бўлиб, шунингдек, бу ерда 19 та ўринга эга стационар бўлим ҳам мавжуд.
Марказ ускуналари функционал-диагностик аппаратлар: 18-каналли “SUPROMED-EEG/18” электроэнцефалограф, 12-каналли “BTL – 08 MT PLUS ECG” электрокардиограф, “AOHUA” видеогастроскоп, “ALOKA 650 SSD” ультратовуш текшируви аппарати ва бошқа замонавий лаборатория ускуналарини ўз ичига олади.
Даволаш жараёнида физиотерапевтик даволаш усуллари, игнатерапия, массаж ва бошқалар кенг қўлланилади.
Стационар бўлимнинг барча палаталари икки ўринли. Уларнинг ҳар бирида алоҳида санузел ва ванна, куну тун иссиқ ва совуқ сув, телевизор ва кондиционер мавжуд.
Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри, Саломатлик кўчаси, 2
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: sherzod.xolturaev@bk.ru
ТЕЛ: (+99876) 223-74-08, (+99876) 223-72-09
ФАКС:9876) 223-61-43
Марказ 1924 йилда асос солинган вилоят шифохонаси негизида ташкил қилинган. Муассаса вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мақомига 2007 йилда эга бўлган.
Бугунги кунда марказ вилоят аҳолисига даволаш-диагностика ва профилактик ёрдам, шунингдек вилоят тиббиёт муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатаётган 400 ўринли йирик тиббиёт муассасасидир. Марказ Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун клиник база ҳисобланади.
Марказнинг таркибий тузилмасига 190 ўринли жарроҳлик блоки киради. Блок нейрожарроҳлик, йирингли жарроҳлик ва проктология, урология, жароҳат асоратлари ва ортопедия, оториноларингология, офтальмология, анестезиология ва реанимация бўлимларини ўз ичига олади. Бундан ташқари 210 ўринга мўлжалланган терапевтик блок кардиология, гематология, гастроэнтерология, неврология, аллергология билан пульмонология бўлимларидан иборат. Шунингдек, Марказда сменасига 100 та қабулга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникаси ва клиник-биокимёвий лаборатория мавжуд.
Марказнинг жиҳозланиши ва кадрлар салоҳияти тиббиётнинг барча асосий йўналишлари бўйича замонавий юқори технологияли тиббий даволаш-диагностика аралашувларини юқори профессионал даражада ўтказиш имконини беради.
Кондиционер, телевизор, музлатгич ва бошқа қулайликларга эга шинам палаталар беморлар хизматида.
Бундан ташқари Ал-Ҳаким-ат-Термизий меъморий мажмуасига сайр қилиш имконияти мавжуд.
Сурхондарё вилояти тери-таносил касалликлари диспансери
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 121
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: surxon.teri-tanosil@mail.ru
ТЕЛ: (+99876) 223-11-93, (+99876) 223-13-94
ФАКС:
Диспансер 2019 йилдан буён инвестицион дастур асосида қурилган янги бинода фаолият олиб бормоқда.
Диспансер фаолиятининг асосий йўналиши тери-таносил касалликлари билан оғриган беморларни диспансер кузатувига олиш, профилактика, диагностика ва даволашдан иборат.
Диспансер ўз таркибий тузилмасида болалар ва катталар учун 80 ўринли стационар бўлим, сменасига 80 та қабулга мўлжалланган амбулатор бўлим, физиотерапия бўлими ва лабораторияга эга.
Кадрлар таркиби олий малака тоифасига эга шифокорлардан ташкил топган.
Диспансерда ҳам куну тун, ҳам кундузги стационар шароитларда нафақат вилоят, балки ёрдам сўраб мурожаат этган чет эл фуқароларининг турли бактериал ва замбуруғли касалликларини замонавий лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари ёрдамида комплекс текшириш ва даволаш амалга оширилмоқда.
Барча қулайликларга эга ўта шинам 4, 2 ўринли палаталар беморлар хизматида.
Истак билдирганлар Ал-Ҳаким-ат-Термизий меъморий мажмуасини зиёрат қилиши мумкин.
Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри, Шеробод кўчаси, 135
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: termizdots@mail.ru
ТЕЛ: (+99876)227-01-46
ФАКС:
Марказнинг ташкил этилиши тарихи 1936 йилга, яъни вилоят шифохонасида сил касаллигига чалинган беморлар учун 10 ўринли бўлим очилган даврга бориб тақалади. 1998 йилда вилоят силга қарши шифохонаси ва шу номдаги диспансерни бирлаштириш йўли билан вилоят силга қарши диспансери ташкил қилинди ва у 2019 йилда вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази мақомини олди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналиши замонавий методика ва технологиялардан фойдаланган ҳолда сил касалликларини барвақт диагностика қилиш, дифференциал диагностика, даволаш (жумладан, жарроҳлик) ва профилактикасидан иборат.
Марказнинг таркибий тузилмаси жами 285 ўринли фтизиатрия, диагностика, пульмонология, ўпкадан ташқари патология, торакал, болалар стационар бўлимларини, сменасига 90 та қабулга мўлжалланган диспансер бўлими, шунингдек ёрдамчи бўлимларни ўз ичига олади.
Кадрлар таркиби асосини олий малака тоифасига эга шифокорлар, жумладан 1 нафар тиббиёт фанлари номзоди ташкил қилади.
Марказ юқори технологияли операцияларни ўтказишга имкон берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
Марказ бўлимларида беморлар учун барча қулай шароитлар яратилган.
Сурхондарё вилояти эндокринология диспансери
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри, Навбаҳор кўчаси, 1 уй
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: shaxzodjon.abduraxmonov.99@mail.ru
ТЕЛ: (+99876) 225-01-82, (+99876) 225-05-76
ФАКС:
Диспансер инвестицион лойиҳа бўйича қурилган бинода 2016 йилдан буён фаолият олиб боради.
Фаолиятнинг асосий тармоғи вилоят аҳолисига эндокринологик даволаш-диагностика (жумладан, жарроҳлик) ва профилактик ёрдам кўрсатишга қаратилган.
Диспансер таркибий тузилмасида стационар (120 ўрин), диспансер (сменасига 100 та қабул), физиотерапевтик бўлимлари, шунингдек лаборатория ва ёрдамчи бўлимлар мавжуд.
Кадрлар таркиби эндокринолог, окулист, гинеколог, невропатолог, жарроҳ, оториноларинголог, уролог-андролог, педиатр каби турли ихтисосликдаги шифокорлардан иборат.
Кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда диспансер беморларига гормонал-медикаментоз (дори-дармонлар билан) ёки хирургик даволаш ўтказилади. Консерватив даволашда туз ғори, қумли ва водород сульфидли ванналар, физиотерапевтик ва фитотерапевтик усуллар кенг қўлланилади.
Барча қулайликларга эга шинам (жумладан, люкс) палаталар беморлар хизматида.
Кундузги стационар шароитларида текширув ва даволаш курсидан ўтиш имконияти мавжуд.
Беморларнинг истаги билан Ал-Ҳаким-ат-Термизий меъморий мажмуасига сайр қилиш мумкин.
Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг "Металлург" шаҳар шифохонаси
Манзил:110502, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти,
Бекобод шаҳри, Андижон кўчаси, 1
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: metallurg_shifohonasi@mail.ru
ТЕЛ: (+99870) 214-49-23
ФАКС: (+99870) 214-49-23
Шифохона 1982 йилда Бекобод металлургия комбинатининг тиббий-санитария қисми сифатида ташкил қилинган. Айни кунда шифохона Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг “Металлург” шаҳар шифохонаси мустақил мақомига эга ва 2012 йилдан буён тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига асосан фаолият олиб бормоқда.
Фаолиятнинг асосий йўналиши Тошкент вилояти Бекобод тумани, шунингдек республика ва вилоятнинг бошқа ҳудудлари аҳолисига стационар шароитларда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Шифохона 98 ўринга мўлжалланган бўлиб, улардан 50 таси умумий терапия бўлими, 20 таси умумий жарроҳлик бўлими, 8 таси интенсив терапия бўлими ва 20 таси кундузги стационарда жойлашган.
Шифохонада турли ихтисосликдаги (терапевт, невропатолог, кардиолог, жарроҳ) шифокорлар фаолият юритади, уларнинг ярмидан кўпи олий ва биринчи малака тоифасига эга.
Шифохона касалликларни диагностика қилиш ва даволаш ишларини замон даражасида амалга оширишга имкон берувчи мультиспирал компьютер томографияси, холтер мониторлаш аппарати, УТТ аппарати ва бошқа клиник-диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган.
Ҳар бир бўлимда юқори қулайликка эга палаталар ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси зарур инвентарь, маиший техника (телевизор, музлатгич, кондиционер), ошхона ва гигиена буюмлари, алоҳида санузел билан таъминланган.
Шифохона ҳудудида стадион мавжуд, ландшафт дизайни фаввора, дарахтлар ва гулларни ўз ичига олади. Автомашиналар ва велосипедлар учун тураргоҳ ташкил этилган.
Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси
Манзил:100096, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани, 5-даҳа, Бунёдкор кўчаси, 12
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: jasur5808@mail.ru
ТЕЛ: (+99871) 277-73-00
ФАКС: (99871) 277-72-62
Шифохонага 1971 йилда асос солинган бўлиб, соматик профилдаги беморларни стационар даволаш муассаса фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Шифохонанинг тузилмаси жами 140 ўринга эга кардиология, неврология, терапия ва пульмонология стационар бўлимлари ҳамда маслаҳат-диагностика бўлимини ўз ичига олади.
Шифохонада 25 нафар шифокор фаолият олиб боради, улардан 2 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 15 нафари олий малака тоифасига эга.
Шифохонанинг замонавий клиник-диагностика ва лаборатория ускуналари диагностика ва даволаш жараёнларини юқори сифат даражасида амалга ошириш имконини беради.
2014 йилдан шифохона нотўлиқ (80 фоиз) ўзини ўзи молиялаш тамойиллари асосида фаолият олиб боради ва пулли тиббий хизматларни кўрсатади.
Барча санитария-гигиена нормаларига жавоб берувчи стандарт палаталардан ташқари ҳар бир бўлимда люкс-хоналар ҳам мавжуд бўлиб, улар барча зарур инвентарь, маиший техника (телевизор, музлатгич, кондиционер), ошхона ва гигиена буюмлари, алоҳида санузел билан таъминланган.
Шифохона ҳудуди ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган. Автомобиллар ва велосипедлар учун тураргоҳ ташкил этилган. Пухта ўйланган ландшафт дизайни, шунингдек фаввора, гуллар, декоратив буталар ва дарахтлар иштирокида яралган микроиқлим релаксацияга ҳамда шифохонага ташриф буюрувчилар ва беморларда кўтаринки кайфиятни шакллантиришга хизмат қилади.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали
Манзил:100200, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Тахтапул дарвоза кўчаси, 341
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: toodis@mail.ru;
ТЕЛ: (+99871) 240-38-07, (+99871) 240-35-06;
ФАКС:
Тошкент шаҳрида 1926 йилда ташкил қилинган онкология хизматидаги эски диспансерлардан бирининг негизида (Ленинград ва Москва диспансерларидан кейин) ушбу Марказ филиалига асос солинган.
Бир қатор қайта ташкил этиш ва қайта номланишлардан сўнг муассаса Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали мақомига эга бўлди.
Онкологик беморлар диагностикасини ва ихтисослашган даволаш ишларини имкон қадар касалликнинг эрта босқичида замон даражасида амалга ошириш, шунингдек онкологик касалликлар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш Филиал фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Бугунги кунда Филиал тузилмасида сменасига 80 та қабулга мўлжалланган поликлиника, кенг спектрдаги диагностика текширувлари ўтказиладиган 3 та диагностика ва 9 та клиник (240 та ўринли) бўлим фаолият олиб боради.
Филиал замонавий даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Кадрлар таркиби онкология кафедраси ходимлари ва тажрибали онколог-мутахассисларни, жумладан ҳамма вақт зарур ёрдам кўрсата оладиган 5 нафар профессор, 2 та доцент, олий малака тоифасига эга шифокорларни ўз ичига олади,
Торако-абдоминал жарроҳлик, онкоурология ва умумий онкология, маммология, кимё терапияси, радиотерапия, онкогинекология ва бошқа стационар бўлимларда филиал шифокорлари томонидан замонавий юқори технологияли жарроҳлик операциялари ҳамда кимё терапиясининг таргет усуллари амалга оширилади.
Барча санитария талаб ва нормаларига жавоб берувчи шинам палаталар ташкил қилинган, шунингдек кондиционер ва алоҳида санузел билан таъминланган юқори қулайликларга эга палаталар ҳам мавжуд.
Ибн Сино номидаги Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Шайхонтохур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 40
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: tshk.sh.klinik.sh-1@minzdrav.uz
ТЕЛ:(+99871) 242-16-08, (+99871) 242-07-98
ФАКС: (+99871) 242-16-08
Шаҳар 1-сон клиник шифохонаси нафақат пойтахт, балки Ўзбекистон Республикасининг янги тиббий ускуналар билан жиҳозланган энг йирик кўп тармоқли шифохоналаридан биридир. Клиникада терапия ва жарроҳликнинг 13 та профилига мўлжалланган 18 та даволаш бўлимлари жойлашган. Клиника Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг ва Тошкент Тиббиёт академиясининг 7 та кафедраси учун клиник база ҳисобланади. Клиника Тошкент шаҳрининг куну тун пойтахт ва республика аҳолисига кечиктириб бўлмас шошилинч ёрдам кўрсатувчи асосий стационарларидан бири саналади.
Клиника давлат томонидан кафолатланган юқори малакали ихтисослашган шошилинч ва режали, шунингдек, пулли стационар ва амбулатор тиббий ёрдам кўрсатади. Ушбу жаҳон стандартлари даражасида амалга ошириладиган хизматлар қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади: ревматология, кардиология, пульмонология, терапия, неврология, аллергология, эндокринология, тоза хирургия, йирингли хирургия, микрохирургия, урология, камбустиология, оториноларингология, ортопедия билан травмотология ва практология.
Ҳар йили шошилинч кўрсаткичлар бўйича ва режали тартибда Ўзбекистон Республикасининг турли ҳудудларидан, шунингдек Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Туркия ва бошқа яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан келган, хирургик ва соматик касалликлардан азият чекаётган 105 минг нафардан зиёд беморлар мазкур клиникага мурожаат қилишади. Ҳар йили 21 минг нафардан ортиқ беморлар стационар текширув ва даволашга ётқизилади.
Клиникада физиотерапия бўлимининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда соғломлашаётган беморлар билан тикловчи даволаш муолажаларини ўтказиш учун физиотерапия ва реабилитация бўлими фаолият юритади.
Бўлимларда беморлар ўзини яхши ва қулай ҳис қилиш, замонавий диагностика ва даволаш ёрдамини тўлиқ олиши учун барча зарур шароитлар яратилган.
Клиника ҳудудига яқин жойларда саёҳларда катта қизиқиш уйғотишга қодир “Сузук-Ота” тарихий масжиди, “Кўкча” масжиди, “Эски шаҳар” қадимий аҳоли пункти, “Эски Жўва” асосий озиқ-овқат бозори ўрин эгаллаган.
И.Эргашев номли Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонаси
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яшнобод тумани, Бирлашган кўчаси, 1
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: 4-shksh@minzdrav.uz
4-shksh@minzdrav.uz.
ТЕЛ: (+998 71) 296-14-22, (+998 71) 230-19-20
ФАКС: (+998 71) 296-14-22
1954 йилда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси сифатида ташкил этилган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан И.Эргашев номли шаҳар 4-сон клиник шифохонаси шаклида қайта номланди.
Асосий клиник йўналишлари: кардиология, травматология, терапия, неврология, хирургия, педиатрия, гинекология ва ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш.
Реабилитация, жарроҳлик, кардиология, гинекология бўлимларида беморлар учун барча шароитлар яратилган люкс ва яримлюкс палаталар ташкил қилинган.
Шифохона Тошкент шаҳрида жойлашганини инобатга олган ҳолда, беморлар ва уларнинг қариндошлари учун шаҳримизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш имконияти мавжуд.
Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,
Урганч шаҳри, Й. Бобожонов кўчаси, 2, 1 пр.
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: xvkttm@bk.ru
ТЕЛ.: (+99862) 228-11-22
ФАКС:
Марказ 1926 йилда вилоят 1-сонли шифохонаси сифатида ташкил этилган ва Оролбўйи минтақасида барпо этилган энг биринчи даволаш муассасалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда марказда замонавий аппаратура ва компьютер томографияси билан жиҳозланган кундузги стационарга эга маслаҳат поликлиникаси, кучли диагностика бўлими мавжуд. Жарроҳлик блокида абдоминал, торакал, септик, қон томир, пластик жарроҳлик, нейрожарроҳлик, ЛОР бўлимлари ҳамда ортопедия ва травматология бўлимлари фаолият олиб боради. Терапевтик блок пульмонологик, гематологик, физиотерапевтик, неврологик, нефрологик, ревматологик, гастроэнтерологик ва гемодиализ бўлимларидан ташкил топган. Умумий койкалар миқдори 442 ўриндан иборат бўлиб, кенг спектрдаги касалликларни даволашда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, бу ерда каротид эндартерэктомия – ички уйқу артериясида реконструктив (тиклаш) операциялар ўтказилади, микроскоп ёрдамида миянинг чуқур бўлимларида жойлашган ўсмаларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича операциялар, умуртқани бир босқичли ТПФ ва Кейжпластиналар ёрдамида стабиллаштириш бўйича операциялар, гемангиомада вертебропластика (умуртқани цементлаш) операциялари, тос ва сон суякларини туташтирувчи бўғимни эндопротезлаш, тизза бўғимида артроскопик аралашувлар, кўкрак қафаси деформацияларини жарроҳлик йўли билан тўғирлаш, абдоминал патологияда лапароскопик аралашувлар, кохлеар имплантация, гемодиализ ва ҳк. йўлга қўйилган.
Марказнинг кадрлар таркиби 149 нафар шифокорни ўз ичига олади, шундан 2 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 10 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 71 нафар шифокор олий тоифага эга. Аксарият шифокорлар Тошкент, Самарқанд, Украина, Туркия, Россия, Қозоғистонда ўз малакаларини оширган.
Стандарт палаталардан ташқари юқори қулайликларга (телевизор, музлатгич, кондиционер, алоҳида санузелга) эга 10 та люкс-хоналар ҳам ташкил этилган.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиали
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,
Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғи, Нурли йўл кўчаси, 1
Веб-сайт: www.cardiokhorezm.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: cardiohorezm@gmail.co
ТЕЛ: (+99862) 353-53-13, (+99895) 602-16-89,
(+99895) 602-16-88
ФАКС:
Марказ филиали 1991 йилда кардиология диспансери сифатида ўз фаолиятини бошлади. 2005 йилда кардиология диспансери вилоят кардиология маркази шаклида қайта ташкил этилиб, кардиожарроҳлик бўлими ҳам унга кўчирилди. 2010 йилда кардиожарроҳлик бўлими учун алоҳида блок бунёд этилди. 2017 йилда замонавий ангиография қурилмаси билан жиҳозланган интервенцион кардиология бўлими очилди.
Нафақат Хоразм вилояти, балки Оролбўйи минтақасининг аҳолисига ихтисослашган кардиологик ва кардиожарроҳлик ёрдамини кўрсатиш Филиал фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
Филиалда интенсив терапия блокига эга кардиология, орттирилган юрак нуқсонлари ва юрак ишемик касаллиги, туғма юрак нуқсонлари, реанмация бўлимига эга (жами 115 ўринли) операция блоки, шунингдек сменасига 75 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси мавжуд. Бу ерда ҳар йили 25000 нафар бемор амбулатор ёрдам ва маслаҳат олади, 4600 нафар бемор стационар даволанишдан ўтади. Йилдан-йилга беморларнинг мурожаатлари сони ортиб бормоқда.
Филиалда беморларнинг саломатлигини тиклаш йўлида қуйидаги юқори технологияли текширувлар амалга оширилади: қизилўнгач орқали ва 3D форматда эхокардиография, брахицефал ва периферик артериялар допплерографияси, коронар ва периферик артериялар ангиографияси, томирлараро ультратовуш текшируви, ЭКГ холтер мониторлаш, артерия босимини суткалик мониторлаш, қоннинг биокимёвий ва газли таркибини аниқлаш, добутамин тест ва бошқа текширувлар. Даволашнинг қуйидаги юқори технологияли усуллари амалга оширилади: ўткир миокард инфарктида ва ўткир коронар синдромда шошилинч коронарография, коронар ва периферик артерияларни стентлаш, оғир даражали юрак ритми бузилишида электроимпульс терапия, электрокардиостимуляторни ўрнатиш, туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари, аортокоронар шунтлаш ва аневризмэктомия, юрак клапанларининг протезлаш билан аортокоронар шунтлаш.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,
Урганч шаҳри, Й. Бобожонов кўчаси, 2
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info.horezmfrsmg@minzdrav.uz
ТЕЛ.: (+99862)228-10-08
ФАКС:
Марказ филиали пойтахтдан узоқда жойлашган чекка ҳудуд аҳолисига юқори малакали ва ихтисослашган офтальмологик ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтириш ҳамда номарказлаштириш мақсадида 2006 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан ташкил қилинган.
Филиал таркибий тузилмасида 50 та ўринга эга стационар бўлим ва сменасига 100 қабулга мўлжалланган қабул-диагностика бўлими мавжуд. Филиал лазер аппарати, факоэмульсификатор, периферик кўрув майдонини текшириш компьютер аппарати, оптик когерент томография аппарати каби замонавий диагностика ускуналари билан таъминланган.
Филиалнинг юқори малакали мутахассислардан ташкил топган жамоаси томонидан антиглаукоматоз операция, факоэмульсификация йўли билан катарактани олиб ташлаш, ғилайлик ва қовоқ касалликларида, птеригиумэктомия, аутопластика билан птеригиумэктомия каби юқори технологияли жарроҳлик аралашувлари ҳамда бошқа даволаш-диагностика муолажалари амалга оширилади.
Филиалнинг барча палаталари 2 ўринлик, хорижлик беморлар учун телевизор, музлатгич ва алоҳида санузелга эга люкс-платалар ташкил қилинган.
Филиал ҳудуди кўкаламзорлаштирилган ва шифобахш микроиқлимга эга.
Беморларнинг истаги билан даволаш-диагностика муолажаларини “Авесто” мажмуаси бўйлаб қизиқарли экскурсиялар, шунингдек қадимий музей-шаҳар ҳисобланган Хивага саёҳат билан уйғунлаштириш мумкин.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,
Урганч шаҳри, Тинчлик кўчаси, 29
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: ngozal@bk.ru;
ТЕЛ: (+99862)228-58-53
ФАКС:
Марказ филиали пойтахтдан узоқда жойлашган чекка ҳудуд аҳолисига юқори малакали ва ихтисослашган урологик ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтириш ҳамда номарказлаштириш мақсадида 2006 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан ташкил қилинган.
Филиал тузилмасида 20 та ўринга эга 2 та урология бўлими, 10-ўринли эндоурология бўлими, 4-ўринли гемодиализ палатаси, шунингдек сменасига 100 та қабулга мўлжалланган қабул-диагностика бўлими мавжуд. Филиал рақамли рентген-аппарати, допплерография билан УТТ аппарати, урофлоуметр, иммуноферментли ва гематологик анализатор каби замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган.
Филиалнинг уролог, андролог, нефролог, терапевт, УТТ шифокорлари, рентгенолог ва лаборант-шифокорлардан таркиб топган юқори малакали мутахассисларга эга жамоаси томонидан қовуқ ва простата безининг трансуретрал резекцияси, перкутан нефролитотрипсия, уретеролитотрипсия, уретеролитоэкстракция, лапароскопик операциялар, масофавий зарба-тўлқинли литотрипсия каби замонавий юқори технологияли каминвазив (эндоурологик) аралашувлар амалга оширилади.
Беморлар ўз истагига кўра уч тоифадаги: стандарт, яримлюкс ва люкс палаталарга жойлаштирилади. Ярим-люкс ва люкс хоналарда алоҳида душ ва санузел, телевизор, музлатгич, микротўлқинли печь ва кондиционер мавжуд.
Бундан ташқари, беморлар даволаш-диагностика муолажаларини “Авесто” мажмуаси бўйлаб қизиқарли экскурсиялар, шунингдек қадимий музей-шаҳар ҳисобланган Хивага саёҳат билан уйғунлаштириши мумкин.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун “Тахиатош” санаторийси
Манзил:Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани,
Эрнест кўчаси (рақамсиз)
Веб-сайт:
Алоқа учун маълумот:
E-mail: madaminov67@mail.ru;madaminov_67@umail.uz
ТЕЛ: (+99861) 572-34-45
ФАКС:
Санаторий 1978 йилда Тахиатош ГРЭС санаторий-профилакторий сифатида ташкил этилган. У 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ваколатига ўтказилди.
Санаторий фаолиятининг асосий йўналиши – таянч-ҳаракат аппарати ва асаб тизими касалликларини замонавий физиотерапевтик ва аппаратлар ёрдамида даволаш.
Санаторий 1,3 га майдонда жойлашган ва 3 қаватли бинони эгаллайди. Ушбу бинонинг 2- ва 3-қаватида палаталар жой эгаллаган. Койкалар миқдори 112 ўринга мўлжалланган бўлиб, улардан 37 тасида пулли тиббий хизмат кўрсатилади. Барча қулайликларга эга палаталарнинг ҳаммаси 2 ўринли. Бундан ташқари замонавий ва сифатли мебель, телевизор, музлатгич, интернет, идиш-товоқ билан таъминланган 4 та люкс-палаталар ўта шинам ва қулай. Санаторийда 4 маҳал иссиқ овқат ташкиллаштирилган.
Замонавий физиотерапевтик электр асбоблар, Нуга Бест массаж каравоти, кедрли фитобочка, умуртқани чўзиш аппарати, озонотерапия аппарати ва бошқ. санаторий жиҳозланишини ташкил қилади.
Беморларнинг дам олиш вақтида саҳна усталари ва болалар иштирокидаги концерт дастурлари, цирк томошалари, тарихий жойлар ва И.В.Савицкий музейи бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.
