Олий тиббий таълим муассасалари ва илмий - текшириш институтлари клиникалари
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти,
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 8
Веб-сайт:www.adtiklinikasi.uz
Алоқа учун маълумотлар:ая информация:
E-mail: klinagmi@mail.ru
ТЕЛ: (+99874) 237-10-35
ФАКС: (+99874) 222-34-70
Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг қурилиши 1975 йилда якунланган. Клиника Андижон давлат тиббиёт институти ректори (1963-1981), профессор Ю.А.Атабековнинг ташаббуси билан ташкил қилиниб, ҳозиргача унинг номи билан юритилади. У Андижон тиббиёт институти талабалари учун ўқув базаси ҳисобланади.
Клиниканинг асосий йўналишлари: гепатобилиар жарроҳлик, кардиожарроҳлик, юрак-қон томир жарроҳлиги, каминвазив жарроҳлик, оператив гинекология бўлими, шошилинч жарроҳлик, офтальмология, урология, оториноларингология, йирингли жарроҳлик, проктология, ортопедия нейрожарроҳлик, вертебрология.
Клиника 20 та профилли бўлимлардан иборат 650 ўринга мўлжалланган. 36 та ўриндан иборат алоҳида реанимация бўлими мавжуд. Бир сменада 200 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникасида амбулатор ёрдам кўрсатилади.
Замонавий ускуналар ва кучли кадрлар салоҳияти кардиожарроҳлик, каминвазив жарроҳлик ва оператив гинекология, гемодиализ ва бошқа йўналишлар бўйича юқори технологияли тиббий хизматлар кўрсатиш имконини беради.
Клиника бўлимларида юқори қулайликларга эга бир ёки икки ўринли палаталар бўлиб, музлатгич, кондиционер, телевизор, интернет билан таъминланган. Шунингдек, кир ювиш хонаси, сартарошхона хизматлардан фойдаланиш имкони мавжуд.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси
Манзил:100194, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 7 А
Веб-сайт:www: riv.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info.nii-virusologii@minzdrav.uz
ТЕЛ:(+99871) 224-83-26, (+99871) 231-14-83
ФАКС:(+99871) 221-78-44
Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси 1978 йилда ташкил этилган Вирусология илмий-текшириш институтининг таркибий қисми ҳисобланади.
Клиника фаолиятнинг асосий йўналишлари ОИТВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, онковирусология, грипп, ичак инфекциялари ва вирус этиологияли бошқа янги инфекцияларга қарши курашиш ҳисобланади.
Клиника 200 ўринга мўлжалланган 7 та бўлим (жумладан, реанимация ва интенсив терапия бўлими) мавжуд.
Клиникада В, С, Д турдаги вирусли гепатитларнинг дифференциал диагностикаси, ПЗР, ТОРЧ-инфекция, одам паппиломаси вируси (ОПВ), жигар эластометрияси, лигатура ёрдамида қизилўнгачнинг варикоз-кенгайган томирларини боғлаш билан эзофагогастро-дуоденоскопияси ўтказилади.
Клиникада барча зарур қулайликларга (телевизор, музлатгич, кондиционер, микротўлқинли печь, электр чойнак, алоҳида санузелга) эга палаталар мавжуд.
Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, Анқабой кўчаси, 6
Веб-сайт:www.1klinikasammi.uz
Алоқа учун маълумотлар:
E-mail: klinikasammi@mail.ru
ТЕЛ: (+99866) 238-67-26
ФАКС: (+99866) 238-67-26
Клиникага 1930 йилда асос солиниб, кўп тармоқли тиббиёт муассаса ҳисобланади ва 30 дан зиёд йўналишлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатади.
Клиникада қуйидаги йўналишлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатилади: кардиология, ревматология, гастроэнтерология, гематология, каминвазив хирургия, эндоскопик хирургия, колопроктология, акушерлик ва гинекология, эндоскопик гинекология, неонатология, педиатрия, неврология, болалар неврологияси, нейрохирургия, болалар нейрохирургияси, офтальмология, болалар офтальмологияси, микрохирургик офтальмология, оториноларингология, болалар оториноларингологияси, анестезиология, реанимация, физиотерапия, даволаш-жисмоний тарбияси, cтоматология, гипербарик оксигенация, озонотерапия, тиббий радиология, плазмаферез, нурли диагностика, лаборатор диагностика, видеогасроскопия, видеоколоноскопия, видеокольпоскопия, бронхоскопия қулоқ, томоқ ва бурун касалликларини ЛОР комбайн орқали диагностикаси ва бошқалар.
Клиникада 16 нафар профессор ва тиббиёт фанлари докторлари ва 42 нафар доцентлар ва тиббиёт фанлари номзодлари ҳамда 56 нафар олий тоифали шифокорлар фаолият олиб боради.
Клиниканинг 13 та бўлимларида чет эл фуқаролари учун юқори қулайликларга эга 20 та палаталар ажратилган бўлиб, музлатгич, кондиционер, телевизор, интернет билан таъминланган.
Клиникаси бўлимларида даволанган чет эл фуқораларига Самарқанд вилоятида жойлашган маънавий-маърифий меросимиз, бетакрор обидаларимиз Регистон ансамбли (Улуғбек мадрасаси, Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси), Афросиёб шаҳарчаси, Амир Темур мақбараси, Имом ал Бухорий мақбараси, Шоҳи Зинда мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи, Бибихоним ва Ҳазрати Хизр масжидлари, Ғавсули Аъзам зиёротгоҳи, Шайх Худойдоди Вали зиёротгоҳи, Махдуми Аъзам зиёротгоҳи, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, Самарқанд вилояти табиати ва тарихи музейи, Афросиёб ва Самарқанд шаҳар тарихи музейларига зиёрат қилишлари хамда Эл мероси театри томошаларида иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилган.
Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 70а
Веб-сайт:www.sammi2-kl.uz
Алоқа учун маълумотлар:
E-mail: shamsiyevja@mail.ru
ТЕЛ: (+99866) 233-78-83
ФАКС: (+99866) 233-78-83
Клиника 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, болалар учун ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдамини кўрсатади.
Клиникада 200 ўринли турли хил жарроҳлик бўлимлари мавжуд: торакал хирургияси (кўкрак қафаси хирургияси) бўлими, урология бўлими, неонатал хирургияси бўлими, 1-сонли умумий хирургияси бўлими (шу жумладан йирингли операция), шошилинч пости билан, юз-жағ хирургияси бўлими, 2-сонли умумий жарроҳлик бўлими (режали хирургияси), юрак хирургияси бўлими, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлими (шу жумладан янги туғилган чақалоқлар учун), бир кунлик хирургия стационари ҳамда консултатив-диагностика бўлимига қуйидагилар киради: функционал диагностика бўлими, тиббий реабилитация бўлими, ультратовуш диагностикаси бўлими, рентген диагностика бўлими, эндоскопик бўлим, клиник иммунология, биокимёвий лаборатория, бактериологик лаборатория, патоморфологик лаборатория, тиббий рентгенология.
Клиникада 4 нафар профессор ва тиббиёт фанлари докторлари ва 6 нафар доцентлар ва тиббиёт фанлари номзодлари ҳамда 21 нафар олий тоифали шифокорлар фаолият олиб боради.
Клиниканинг 6 та бўлимларида чет эл фуқаролари учун юқори қулайликларга эга 10 та палаталар ажратилган бўлиб, музлатгич, кондиционер, телевизор, интернет билан таъминланган.
Клиникаси бўлимларида даволанган чет эл фуқораларига Самарқанд вилоятида жойлашган маънавий-маърифий меросимиз, бетакрор обидаларимиз Регистон ансамбли (Улуғбек мадрасаси, Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси), Афросиёб шаҳарчаси, Амир Темур мақбараси, Имом ал Бухорий мақбараси, Шоҳи Зинда мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи, Бибихоним ва Ҳазрати Хизр масжидлари, Ғавсули Аъзам зиёротгоҳи, Шайх Худойдоди Вали зиёротгоҳи, Махдуми Аъзам зиёротгоҳи, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, Самарқанд вилояти табиати ва тарихи музейи, Афросиёб ва Самарқанд шаҳар тарихи музейларига зиёрат қилишлари хамда Эл мероси театри томошаларида иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилган.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси
Манзил:100140, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,Боғишамол кўчаси, 223
Веб-сайт:www.clinic.tashpmi.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: medtur.tashpmi@gmail.com
ТЕЛ.:(+99871) 262-96-62, (+99871) 260-31-16
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси даволаш корпусининг қурилиши ва унинг фойдаланишга топширилиши 1985 йилда амалга оширилган.
Бугунги кунда клиника интитутнинг ягона ўқув-илмий-даволаш-услубий мажмуасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг болалар ва катта ёшли аҳолисига кўп тармоқли, ихтисослашган, стационар ва маслаҳат-диагностика ёрдамини кўрсатиш учун мўлжалланган.
Клиникада болалар патологиясининг турли йўналишлари бўйича –жами 340 ўринли – 15 та стационар бўлимлар ва марказлар мавжуд. Клиникада фаолият юритувчи шифокор ходимлар 155 нафарни ташкил қилади.
Клиника офтальмология, реаниматология-анестезиология, кардиожарроҳлик, травмотология-ортопедия оториноларингология, абдоминал жарроҳлик, торакал жарроҳлик, йирингли жарроҳлик, пластик жарроҳлик, урология, пульмонология, кардиоревматология, неврология, дерматология ва бошқа 17 та йўналиш бўйича ихтисослашган ёрдам кўрсатмоқда.
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси
Манзил:100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани; Фаробий кўчаси, 2, Шифокорлар кўчаси, 2; Клиника филиали: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси, 103
Веб-сайт:www: 1-klinikatma.uz; www: 2-klinikatma.uz;
www: 3-klinikatma.uz.
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@1-klinikatma.uz, 2-kltashmedakad@mail.ru, info@3-klinikatma.uz
ТЕЛ: (+99871) 214-51-01, (+99871) 150-97-86,(+998 71) 214-50-00
ФАКС: (+99871) 150-96-95, (+998 71) 150-94-95
Филиал ТEЛ: (+99871) 289-43-43, (+99871) 289-43-44
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2019 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникаларини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинди.
Клиникада юқори малакали хирургия, акушер-гинекология, терапевтик, педиатрия, диагностика, амбулатор-поликлиника, реабилитация ва тиббий ёрдамнинг бошқа кўринишларини ҳам шошилинч, ҳам режали тартибда амалга оширилади.
Клиникада стационар шариотида ҳар йили 72 мингдан зиёд беморга халқаро стандартларга мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатилади, маслаҳат поликлиникаларда 297 мингдан ортиқ беморлар амбулатория шароитида тиббий ёрдам кўрсатилади, 18 мингдан зиёд беморларда (жумладан, энг замонавий ва юқори технологияли) операциялар амалга оширилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси Тошкент тиббиёт академиясининг 24 та етакчи кафедралари базаси ҳисобланади.
Клиника бўлимларида беморлар учун ўта қулай ва шинам (стандарт, ярим-люкс ва люкс) палаталар ташкил қилинган. Ҳар бир палата кондиционер, телевизор, музлатгич, алоҳида санузел ва бошқа сервис хизмат ускуналари билан жиҳозланган.
Клиникада даволанаётган чет эл фуқаролари даволаниш жараёнини Чорсу бозори, Тошкент метрополитени, телеминора ва атрофдаги гўзал манзаралар, Ҳазрати Имом (Хаст-Имом) мажмуаси, Хўжа Аҳрор Валий масжиди, ва Кўкалдош мадрасаси, Амир Темур ҳиёбони ва Темурийлар тарихи музейи, Мустақиллик майдони, Буюк князь Николай Константинович Романов саройи, кўп сонли музейлар, маданият ва истироҳат боғлари ва кўпгина бошқа диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳатлар уюштирилиши мумкин бўлади.
