Туристларни қабул қиладиган республика тиббиёт марказлари
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100124, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси,132А
Веб-сайт:www.uzaig.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@uzaig.uz; aig@uzakusherstvo.uz
ТЕЛ: (+99871) 263-84-83; (+99871) 263-47-50
ФАКС: (+99871) 263-84-83; (+99871) 263-47-50
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 2007 йилда Акушерлик ва гинекология илмий-текшириш институти негизида ташкил қилинган. У республиканинг бош ихтисослаштирилган тармоқли муассасаси ҳисобланади.
Марказнинг таркибий тузилмасида 10 та бўлимдан иборат бўлган 178 ўринли стационар ҳамда илмий-ташхис поликлиникаси мавжуд.
Бу ерда одатдаги ҳомила тушиши, плацента етишмовчилиги, бепуштлик, ҳомила ва йўлдошнинг турли патологияларида фетал хирургиядан фойдаланган ҳолда комплекс даволаш амалга оширилади, жинсий аъзоларда йирик ўсмалар аниқланганда органни сақлаб қолувчи юқори технологияли хирургик даволаш ҳамда органни сақлаб қолиш учун бошқа хирургик амалиётлар ва реконструктив-пластик операциялар ўтказилади.
Марказ стационарида юқори қулайликларга эга палаталар мавжуд. Суперлюкс хоналарда замонавий мебель жиҳозлари ва маиший техника яъни музлатгич, электр чойнак, кийимлар учун сиғимдор жавон-купе, кресло, журнал столчаси, иқлим назоратига эга кондиционер, бепул wi-fi, шунингдек санитария-гигиена қоидаларини амалга ошириш учун алоҳида душ ва ҳожатхона бор.
Беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар диагностика ва даволаниш жараёнини Кўкалдош мадрасаси, Шайхонтоҳур ва Зангиота мажмуалари, Ҳазрати Имом меъморий ансамбли, Жомий, Тилла шайх ва Намозгоҳ масжидлари, шунингдек бошқа кўпгина тарихий ва маданий мерос объектлари бўйлаб саёҳат билан уйғунлаштириши мумкин.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил: 100059, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42 А
Веб-сайт: www.gematologya.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info.niigem@minzdrav.uz
ТЕЛ.:(+99871) 278-79-35
ФАКС:(+99871) 273-63-16
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистондаги гематологик ва онкогематологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашга ихтисослашган ягона тиббий муассаса ҳисобланади.
Марказ илмий, диагностика ва клиник бўлимлардан иборат илмий-амалий мажмуадир. Бугунги кунда у йирик таълим ва илмий марказ бўлиб, унинг негизида тиббиёт институтларининг 3 та кафедраси фаолият олиб бормоқда.
Клиниканинг таркибий тузилишига қуйидаги асосий бўлимлар киради:
- маслаҳат-диагностика поликлиникаси;
- 2 та болалар гематология бўлимлари;
- 2 та катталар гематология бўлимлари;
- ўзак ҳужайралар трансплантацияси маркази;
- гемофилия ва қон депрессияси тизими маркази;
- қонни экстрокорпорал тозалаш бўлими;
- кундузги стационар ва бошқалар.
Марказ Россия, Туркия, Украина, Чехия, Германия, Голландия ва Япония каби давлатларнинг тиббий муассасалари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириб, халқаро жамиятларнинг (Бутунжаҳон гемофилия ташкилоти, TIKA, Меҳр Нури, GIPAP) ишида иштирок этади.
Тиббий генетика лабораторияси негизида цитогенетика, молекуляр генетика бўлимлари ҳамда илдиз ҳужайраларни (ҳужайралар технологияси) ўрганиш бўлими ташкил этилган.
Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани,Фаробий кўчаси, 2
Веб-сайт:www.dermatology.uz; www.venereology.uz;
www.cosmetology.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: niidiv@mail.ru
ТЕЛ: (+99871) 214-50-98
ФАКС: (+99871) 214-50-68
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази 2014 йилда Ўзбекистон дерматология ва венерология илмий-текшириш институти негизида ташкил этилган.
Дерматология, венерология, косметология, микология, пластик жарроҳлик, соч экиш, подология ва бошқа йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган дерматовенерологик ва косметологик ёрдам кўрсатиш фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
Марказнинг таркибий тузилмаси 160 ўриндан иборат клиника, бир сменада 100 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси ва ёрдамчи бўлимларни ўз ичига олади. Марказ штатида 96 нафар шифокор мавжуд бўлиб, улардан 13 нафари тиббиёт фанлари доктори, 23 нафари тиббиёт фанлари номзодидан иборат.
Марказ Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Тери ва таносил касалликлар кафедрасининг ўқув базаси ҳисобланади. Бу ерда қуйидаги бир қатор замонавий юқори технологияли тиббий, диагностика ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатилади, яъни витилиго касаллигида аутомеланоцитларни кўчириб ўтказиш, соч, қош экиш, видеотриходерматоскопия, жинсий аъзолар аутоплазма-терапияси, илғор лазер технологиялардан фойдаланган ҳолда пластик ва эстетик жарроҳлик, дерматозларнинг оғир шаклида гистологик ва иммуногистокимёвий текширишлар, физиотерапевтик даволаш усуллари.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 4
Веб-сайт:www.cardiocenter.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@cardiocenter.uz; cardiocenter@mail.ru
ТЕЛ: (+99871) 237-36-88,(+99871) 237-39-09
ФАКС: (+99871) 234-16-67
Изоҳ ва тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 2003 йилда аҳолини халқаро стандартлар даражасида малакали кардиологик ёрдам билан таъминлаш, амалий соғлиқни сақлашга кардиологик беморларни даволаш ва диагностика қилишнинг замонавий усулларини татбиқ этиш мақсадида Кардиология илмий-текшириш институти негизида ташкил қилинди.
Ташкилий тузилмаси марказ илмий-текшириш лабораториялари, 241 ўринли стационар ва бир сменада 250 қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиникадан иборат. Бу ерда Ўзбекистонда биринчи марта шошилинч кардиология, юрак ишемик касалликлари, аритмия, миокарднинг қон айланиши етишмовчилиги ва нокоронароген патологиялари, артериал гипертония, кардио-церебрал патология, реабилитация, мураккаб аритмияларнинг ЭФТ-диагностикаси ва жарроҳлик усули билан даволаш, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик, юракнинг метаболик бузилишлари билан кечувчи касалликлари бўлимлари ташкил этилган. Марказда ҳар йили 8 мингдан зиёд беморларга стационар, қарийб 40 мингдан ортиқ беморларга амбулатория шароитида ёрдам кўрсатилади.
Марказда бугунги кунда 524 нафар ходим фаолият олиб боради, улардан 17 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 28 нафар тиббиёт фанлари номзодларидир.
Марказга Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон кардиологлари ассоциацияси Президенти, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, 2019 йилда Европа кардиологлар жамиятининг фахрий аъзосига айланган Равшанбек Давлетович Қурбанов 2020 йилгача раҳбарлик қилган.
Марказ беморлари учун юқори қулайликларга ва сервис хизматларининг кенгайтирилган рўйхатига эга палаталарни танлаш имконияти тақдим этилган. Марказда мутолаа залига эга кутубхона фаолият олиб боради. Беморлар ва меҳмонлар Гиппократ давридан то бугунги кунгача дунё тиббиёти ривожи ҳақида сўзловчи республикадаги биринчи Кардиология музейи билан танишиши, шунингдек Тошкент шаҳридаги маданий ва тарихий мерос объектлари бўйлаб саёҳат қилиши мумкин.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 14
Веб-сайт:www.eyecenter.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: eye-center@inbox.ru
ТЕЛ: (+99871) 217-38-45, (+99871) 217-49-34
ФАКС: (+99871) 217-49-37
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2004 йилда Тошкент вилояти кўз микрохирургияси маркази негизида ташкил этилган. 2009 йилдан Марказ республиканинг офтальмология бўйича бош муассасасига айланиб, мамлакатнинг барча офтальмологик хизматининг ташкилий-услубий раҳбарлигини амалга ошириб келмоқда.
Марказда 90 ўриндан иборат стационар бўлимлари, бир сменасига 250 та қабулга мўлжалланган маслаҳат поликлиника, 10 та микроскопга эга 4 та жарроҳлик блоки, 6 та замонавий факоэмульсификатор ва витреотомга эга жарроҳлик блоки, марказлашган стерилизация бўлими, клиник-биокимёвий лаборатория ва ёрдамчи бўлимлар фаолият олиб боради.
Марказда қуйидагилар жорий этилган ва муваффақиятли тарзда олиб борилади:
- катарактани жарроҳлик йўли билан даволашнинг “олтин” стандарти;
- катта ёшлилар ҳамда болаларда интраокуляр линзаларнинг турли моделлари имплантацияси билан факоэмульсификация усули;
- рефракция аномалияларини интраокуляр рефракцион жарроҳлик йўли билан даволаш;
- глаукома жарроҳлигида ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган, кўз ички босимининг турғун нормаллашувини таъминловчи тизимли ёндашувлар;
- мугуз парданинг турли патологияларида кератопластика ва амниопластика;
- кўз ёши йўлининг беркилиб қолишида жарроҳлик аралашуви, қовоқлар пластик операцияси, ғилайликни тўғрилаш;
- кўз соққасининг олд ва орқа қисми касалликларида лазер операциялар, шунингдек эксимер фотоабляциядан фойдаланган ҳолда кераторефракцион жарроҳлик.
Амблиопия ва ғилайликдан азият чеккан болаларни махсус компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда амбулатор даволаш амалга оширилади.
Марказда 40 нафар шифокор фаолият олиб боради, улардан 6 нафари тиббиёт фанлари доктор ва 9 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 70% шифокорлар олий тоифаларга эга.
Қулай ва шинам палаталар беморлар хизматига шай, VIP палаталар кондиционер, телевизор, музлатгич, WiFi билан жиҳозланган.
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100142, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
МирзоУлуғбек тумани, Ҳумоюн мавзеси, 40
Веб-сайт: www.neuro.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: uzneurosurgery@gmail.ru
ТЕЛ: (+99871) 264-96-22, (+99871) 264-96-30
ФАКС:(+99871) 264-96-16
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига 2017 йилда Республика нейрохирургия илмий маркази (унинг ташкилотчиси ва биринчи директори тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Х.Қориев бўлган) негизида асос солинган. Марказ комплекс илмий-тадқиқот, маслаҳат-услубий ва даволаш муассасаси сифатида ташкил этилган бўлиб, унда нейрохирурглар билан бирга ўзаро яқин касблар мутахассислари ҳам фаолият олиб боради.
Ушбу тамойил мамлакатдаги нейрохирургия шаклланишининг жадал боришини ҳар томонлама ҳал қилди ва компьютер томографияси ёрдамида нейрорентгенология, отоневрология ва нейроофтальмология, нейрофизиология, психонейрохирургия ва бошқа янги фанларнинг ривожланишига хизмат қилди.
Марказ 157 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда қон томирлари нейрохирургияси, периферик нервлар патологияси ва реабилитацияси, орқа мия нейрохирургияси, нейроонкология, бош мия нейрохирургияси, болалар нейрохирургияси, шошилинч нейрохирургия бўлимлари фаолият юритади. Мазкур бўлимларда болалар ва катталарда учрайдиган нейрохирургик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Бу ерда ҳар йили нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан ташриф буюрган қарийб 5000 нафар беморлар даволаниб, шифо топади.
Марказ республикада нейрожарроҳлик хизматининг ривожланишига хизмат қилувчи бош нейрожарроҳлик муассасаси ҳисобланади.
Марказ негизида Республика нейрохирурглар ассоциацияси бошқаруви фаолият олиб боради. Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси Жаҳон нейрохирурглар ассоциациясига қабул қилинган.
Беморлар учун қулай ва шинам стандарт палаталар, VIP палаталар бўлиб кондиционер, телевизор, музлатгич, WiFi билан жиҳозланган.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100179, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Шайҳонтохур тумани, Фаробий кўчаси, 383
Веб-сайт:www.cancercenter.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@cancercenter.uz
ТЕЛ: (+99871) 246-05-13, (+99871) 246-25-25
ФАКС:(+99871) 227-13-27,(+99871) 246-98-40
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази 1962 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Онкология ва радиология илмий-текшириш институти сифатида ташкил этилган Республика онкология илмий маркази негизида 2017 йилда ташкил қилинди. Бунда институтнинг биринчи директори профессор Д.М.Абдурасуловнинг (1921-1990) хизматлари катта.
Марказнинг таркибий тузилмаси қуйидаги стационар бўлимлардан иборат: колопроктология, урология, торакал ва абдоминал жарроҳлик, гинекология, маммология, офтальмология, таянч-ҳаракат тизими бош ва бўйин онкологияси, катта ёшлилар учун 2 та химиотерапияси бўлими, болалар онкологияси, болалар кимё терапияси, радиотерапия, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия – жами 370 ўринга мўлжалланган. Шунингдек бир сменада 250 қабулга эга маслаҳат-диагностика поликлиникаси ва ёрдамчи бўлимлардан ташкил топган.
Онкомаммология, онкоофтальмология, бош-бўйин ўсмалари, торако-абдоминал ўсма, онкоколопроктология, онкоурология, таянч-ҳаракат аппарати ўсмалари, болалар онкологияси, кимё терапияси, нур терапияси Марказ фаолиятининг етакчи йўналишлари ҳисобланади.
Республиканинг турли ҳудудларидан ва бошқа давлатлардан кўрикка келувчи беморларга қулайликлар яратиш учун (беморларни рўйхатга олиш электрон тизими, мутахассис маслаҳати – беморлар учун фильтр, телевизор, Wi-Fi каби) барча зарур шароитларга эга кутиш хонаси ташкил этилган.
Стационар шароитда даволанувчи беморларга сифатли хизмат кўрсатиш учун ҳар бир бўлимда кенг қулайликларга эга автоном турдаги ўта шинам палаталар ташкил қилинган. Шу билан бирга Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги диққатга сазовор жойлар билан танишиш имконини берувчи дастурлар ҳам мавжуд.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100179, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, 2-Чимбай кўчаси, Талант проезди, 3
Веб-сайт:www.pediatriya.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: u.rizamukhamedova@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99871) 229-38-76, (+99871) 229-38-74,(+99871) 229-38-40;
ФАКС: (+99871) 229-38-40
Тушунтириш бериш
ЎЗБ / РУС / ИНГЛ
Ҳужжатлаштириш
Ҳужжатларни тўлдириш ва таржима қилиш
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши тарихи 1927 йилга, яъни вилоятларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишини Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий-текшириш институти амалга ошира бошлаган вақтларга бориб тақалади. Бир қатор қайта ташкил этилиш ва қайта номланишлардан сўнг Марказ 2007 йилда бугунги номи ва мақомига эга бўлди.
Марказ пульмонология, кардиология ва ревматология, гастроэнтерология, гепатология, неврология, нефрология, оториноларингология, аллергология, хирургия, эрта ёшдаги болалар касалликлари, неонатология каби педиатриянинг асосий йўналишлари бўйича фаолият олиб боради.
Жами стационар бўлимлари 385 ўринли, поликлиника бўлими бир сменада 300 қабулга мўлжалланган.
Марказда болаларда портал гипертензия кузатилганда қизилўнгач варикоцелени эндоскопик даволаш, жигардан ташқари мезопортал шунтлаш, УТТ назорати остида пункцион усулда тери орқали нефростомия қилиш, тухумча истисқосида Росса операциялари, варикоцеледа Мармар операцияси, қизилўнгач, ўпканинг туғма ва орттирилган касалликларини даволаш, гепато-билиар тизим ривожланишидаги нуқсонлар ва нонормал ҳолатларни жарроҳлик йўли билан даволаш, реабилитация билан давом этувчи Кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш, эшитиш қобилиятини яхшиловчи операциялар (тимпанопластика, стапедопластика) ўтказилади.
Марказнинг ҳар бир бўлимида чет эл фуқаролари учун юқори қулайликларга эга 1 тадан палата ажратилган (жами 16 та палата). Уларнинг ҳаммасида телевизор, микротўлқинли печь, музлатгич, овқат ейиш учун стол, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган алоҳида санузел, кондиционер, 2 та ётоқ кровати мавжуд.
Чет эл фуқароларига тиббий хизмат кўрсатишда доимий назорат қилиб туриш учун 1 нафар ҳамшира, таржимон, аэропорт-клиника-аэропорт трансфери, ҳамроҳлик қилувчи шахсларга меҳмонхонадан жой буюртириш имкониятлари киритилган.
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Юнусобод тумани, Хуршид кўчаси, 4
Веб-сайт:www.therapy.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@therapy.uz
ТЕЛ: (+99871) 234-33-21, (+99871) 234-11-52, (+99871) 234-54-00
ФАКС: (+99871) 235-30-63
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилиши тарихи узоқ ўтмишга, яъни 1919 йилда ака-ука Слонимларнинг миллийлаштирилган шифохонасини Даволашнинг физик усуллари ва рентгенология институти шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган вақтга бориб тақалади. Институт Марказий Осиёдаги (ўша вақтга кўра) яхши жиҳозланган ягона муассаса, фронтдан оғир ярадорлар келтириладиган стационар ҳисобланарди. Кейинчалик Институт бир қанча қайта ташкил этилиш ва қайта номланишга учраб, ҳозирги номи ва мавқеига 2009 йилда эришди.
Юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак тракти, нафас органлари, ревматологик асосий касалликларнинг оптимал фармакотерапияси ва уларнинг профилактикасини оптималлаштириш усуллари асосида беморларни даволаш Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Марказнинг клиник бўлими катта ёшдагилар учун стационар (290 ўринли) бўлимлардан ташкил топган бўлиб, ревматология, кардиология, кардиореабилитация, кардиоцеребрал патология, гастроэнторология, гипатобилиар патология, клиник аллергология билан пульмонология бўлимлари, интенсив терапия блокини ўз ичига олган. Шунингдек 4 та болалар реабилитация (140 ўринли) бўлимлари пульмонология, гастроэнтерология, артрология ва неврология бўлимларини ўз ичига олади. Қўшимча бўлимлар физиотерапия, бальнеология ва шифобахш лой билан даволаш бўлимлари, шунингдек Маслаҳат поликлиникасини ўз ичига олади.
Касалликлар диагностикаси ва даволаш ҳам амбулатор, ҳам стационар шароитларда юқори даражали сифат ва халқаро стандартлар талаблари асосида амалга оширилади. Диагностик ва даволаш ёрдами профессорлар, тиббиёт фанлари докторлари ва номзодлари, шунингдек юқори тоифали шифокорлар томонидан кўрсатилади.
2014 йилдан Марказда коронар артерияларни стентлаш бўйича операциялар кенг қўлланилади. Бу ерда сурункали окклюзия, бифуркацион шикастланиш ва ҳк. каби коронар артерияларнинг энг мураккаб шикастланишларида стентлаш бўйича катта тажриба тўпланган. Миокард инфарктида коронар артерияларни стентлаш ва реканализация мунтазам равишда амалга оширилади. Айни дамда йилига (доимий ортишга мойиллик билан) 1500 дан ортиқ муложалар ўтказилмоқда. Мия томирлари, буйрак, бачадон томирлари ва оёқдаги артерияларда жарроҳлик аралашувини ўтказиш имконияти мавжуд.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:
100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 78
Веб-сайт:
www.uzniito.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: niito-tashkent@yandex.ru
ТЕЛ:(+99871) 233-80-04, (+99871) 232-44-02, (+99871) 232-20-89
ФАКС: (+99871) 233-10-30
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши расмий ҳужжатлаштирилган сана 1932 йил, яъни 1930 йилдан бери мавжуд бўлган Семашко номидаги физиотерапия институти қошидаги ортопедия клиникаси Ортопедия, травматология ва суяк сили илмий-тадқиқот институти шаклида қайта ташкил этилган вақт ҳисобланади. Сўнгги 10 йил давомида қайта ташкил этилиш ва қайта номланишга учраган институт 2017 йилда бугунги номи ва мақомига эга бўлди.
Асосий фаолият йўналишлари жароҳатлар, жароҳат асоратларини диагностика қилиш ва даволаш бўйича янги усулларни ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш, туғма ва орттирилган ортопедик касалликлар диагностикаси ва даволашга қаратилган.
Марказ 2 та корпусли 10 та клиник (катталар ва болалар ортопедияси, травматология, спорт травмаси, компрессион-дистракцион остеосинтез, вертебрология ва бошқа) ва 7 та параклиник бўлимлардан иборат 270 ўринга эга.
Моддий-техник база ва кадрлар салоҳияти даволаш-диагностика хизматларини халқаро даражада кўрсатиш имконини беради. Ушбу хизматлар қаторида йирик бўғимларни эндопротезлаш, жароҳатланиш ва тизза бўғимлари касалликларида артроскопик операциялар, умуртқалараро дискларни каминвазив йўли билан олиб ташлаш, умуртқани транспедикуляр фиксатор ва махсус кейжлар билан умуртқани турғун ҳолга келтириш, сколиоз, кўкрак қафаси деформацияси (шакл ўзгариши), куракнинг чиқиб туриши, яссиоёқликни ва ҳ.к. оператив даволаш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Бу ерда 91 нафар мутахассислар фаолият юритади, улардан 8 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 22 нафари тиббиёт фанлари номзоди.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 1
Веб-сайт:www.rscu.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@rscu.uz
ТЕЛ: (+99878) 150-65-73, (+99878) 150-65-83, (+99878) 150-65-84
ФАКС: (+99878) 150-65-67
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказига 1992 йилда, яъни “Урология илмий маркази” ташкил этилган чоғда асос солинди. 2017 йилда қайта номланиб, мулкка эгалик шакли ўзгарганидан сўнг Марказ давлат муассасаси мақомига ва бугунги номига эга бўлди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналиши – сийдик тош касаллиги, сийдик йўллари инфекциялар (пиелонефрит, простатит ва бошқа), простата бези хавфсиз гиперплазияси, эректиль дисфункция, уроонкологик касалликлар диагностикаси, даволаш, профилактикаси ва метафилактикаси.
Марказда Европа урологлар ассоциацияси қўлланмалари ва илғор хориж клиникалари тажрибасига мувофиқ тузилган “Урологик касалликлар диагностикаси ва даволаш стандартлари” асосида даволаш-диагностика жараёнини ташкил қилишнинг янги тизими қўлланилади.
Бу ерда қуйидаги юқори технологияли диагностик ва даволаш аралашувлари амалга оширилади, яъни буйрак ва юқори сийдик йўллари тошларини дистанцион литотрипсия йўли билан даволаш, буйрак ва юқори сийдик йўлларида эндоскопик перкутан (тери орқали) операция, пастки сийдик йўллари ва простата безини юқори частотали моно- ва биополяр қувват ва лазер нуридан фойдаланган ҳолда эндоскопик трансуретрал операция қилиш, аномалия ва уроонкологик касалликларда юқори ва пастки сийдик йўлларида лапараскопик ва ретроперитонеоскопик операция, уруғ чиқариш йўлларида микрожарроҳлик операцияси, эркаклар жинсий аъзосини протез қилиш, рентген-назорати остида сийдик йўлининг қийин ва узайган стриктура ва облитерацияларида комплекс эндоскопик оператив технологиялар, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларида реконструктив ва пластик операцияларнинг кенг спектри.
Марказ 3 та урологик бўлимлардан иборат бўлган 100 ўринли стационарга эга. Палаталар бир ёки иккита беморни даволашга мўлжалланган бўлиб, барча қулайликларга эга меҳмонхона кўринишидаги меъморий услубда яратилган. 46 та стандарт ва 10 та юқори қулайликларга эга палаталар мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 10 нафар уролог-шифокор қабул олиб борадиган даволаш-диагностика бўлими бир сменада 200 нафардан зиёд беморларга хизмат кўрсатади.
Марказда 68 нафар шифокор фаолият юритади, улардан 6 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 24 нафари тиббиёт фанлари номзоди.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100071, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Шайхонтоҳур тумани, Мажлисий кўчаси, 1
Веб-сайт:www.tb.center.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info.rsnpmc_fip@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99871) 278-04-70, (+99871) 278-15-28
ФАКС: (+99871) 278-15-28
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази 1932 йилда Самарқанд шаҳрида очилган ва 1936 йилда Тошкент шаҳрига кўчирилган эски сил касалликлари илмий-тадқиқот институти негизида 2009 йилда ташкил этилган.
Институтнинг шаклланиши ва ривожланиши, унинг йирик илмий Марказга айланишида ушбу илмий муассасага раҳбарлик қилган ЎзР ФА академиги Ш.А.Алимов (1951-1976 йй.), профессор А.А.Каланхўжаева (1976-1986 йй.), ЎзР ФА академиги А.М.Убайдуллаев (1986-2010 йй.), профессор М.Н.Тилляшайхов (2010-2015 йй.) каби етакчи ўзбек олимларининг хизматлари катта.
Марказ тузилмасида 3 та илмий бўлим, яъни сил терапияси бўлими, сил хирургияси бўлими, пульмонология бўлими фаолият олиб боради. Клиник бўлимлар (диагностика, ўпка сили, болалар, ўпка хирургияси, суяк-бўғим сили, урогинекология, ўпкадан ташқари сил, пульмонология, анестезиология ва реанимация бўлимлари) 460 ўринга мўлжалланган. Бундан ташқари Марказда 6 та функционал диагностика бўлими мавжуд. Маслаҳат поликлиникаси бир сменада 50 қабулга мўлжалланган. Унда фтизиатр, пульмонолог, фтизиопедиатр, торакал жарроҳ ва ўпкадан ташқари сил бўйича мутахассис (уролог, ортопед, офтальмолог) томонидан беморларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилади.
Марказ юқори технологияли даволаш-диагностика процедураларини ва турли локализация органларида реконструктив-тикловчи операцияларни бажаришга имкон берувчи энг сўнгги замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
Ҳар йили Марказда 4000 зиёд беморлар стационар даволанса, ўпкадан ташқари патология ва нафас олиш органларининг специфик ва носпецифик касалликлари билан оғриган қарийб 20000 киши, шунингдек чет элликлар (Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон фуқаролари) зарур маслаҳат ва тавсиялар олишади. Стандарт шароитлар билан бир қаторда иккита алоҳида хона ва санузел, музлатгич, плазмали телевизор, кондиционер, WiFi билан таъминланган юқори қулайликларга эга палаталар беморлар хизматида.
Марказда 31 нафар илмий ходим, 7 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 12 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 61 нафар шифокор фаолият юритмоқда, улардан 64 фоизи олий ва биринчи тоифали шифокорлардир.
Республика В.В.Вохидов номидагиихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100115, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Кичик ҳалка йўли кўчаси, 10
Веб-сайт:www.rscs.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: cs.75@mail.ru
ТЕЛ:(+99871) 230-49-09, (+99871) 230-49-50,
(+99871) 277-95-82, (+99871) 277 27 65
ФАКС:(+99871) 277-04-94, (+99871) 273-09-65
Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил бўлиши тарихи 1973 йилга, яъни Бутуниттифоқ клиник ва экспериментал хирургия илмий-текшириш институтининг Тошкент филиалига асос солиниб, унга профессор В.В.Воҳидов директор этиб тайинланган даврларга бориб тақалади. 2017 йилда Марказ Давлат муассасаси мақомига ва ҳозирги номланишига эга бўлди.
Бугунги кунда Марказ республикамизнинг етакчи кўп тармоқли илмий ва даволаш муассасаси, илғор жарроҳлик мактабларининг илмий анъаналарини сақловчиси ва давомчиси, жаҳон илмий-техника тараққиётининг сўнгги ютуқларини Ўзбекистоннинг тиббий амалиётида жорий этиш бўйича йўлбошчиси ҳисобланади.
Юрак хирургияси, жумладан, реконструктив жарроҳлик амалиёти, буйрак трансплантацияси ва қон томирлари хирургияси, ўпка ва кўкс оралиғи хирургияси, қизилўнгач ва ошқозон хирургияси, торако-абдоминал онкожарроҳлик бўлими, жигар, ўт-сафро йўллари ва ошқозоности бези хирургияси, микротомирли техникадан фойдаланган ҳолда реконстуруктив, пластик ва эстетик хирургия, эндоскопик хирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, анестезиология ва реаниматология, ультратовушли, функционал, компьютер, магнит-резонансли томография ва лаборатория диагностикаси илмий ва даволаш фаолиятининг асосий йўналишлари саналади.
Марказ жами 370 ўриндан ташкил топган бўлиб, жумладан: юрак-қон томир касалликлари блоки – 180 ўриндан ва торако-абдоминал блок – 190 ўриндан иборат.
Асосан тиббиёт фанлари докторлари томонидан бошқариладиган жами 30 та клиника-диагностика ва қўшимча ёрдамчи бўлимлар мавжуд.
Марказда кучли илмий-амалий салоҳият эга 35 нафардан зиёд тиббиёт фанлари доктори ва 75 нафардан ортиқ тиббиёт фанлари номзодлари фаолият олиб боради.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 56
Веб-сайт:www.endocrine.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: endocrin@uzsci.net
ТЕЛ: (+99871) 269-06-09, (+99871) 262-25-53
ФАКС: (+99871) 262-23-68, (+99871) 262-27-02
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 2007 йилда Эндокринология илмий-тадқиқот институти негизида соҳа доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва самарали бошқарув вертикалини ҳамда эндокринология тармоғи муассасалари ўртасидаги изчилликни таъминловчи бош муассаса сифатида ташкил этилди.
Марказнинг бош мақсади аҳолига жаҳон стандартлари даражасида юқори малакали эндокринологик ёрдам кўрсатишдан иборат. 2017 йилда Марказга институт асосчиси академик Я.Х.Тўрақуловнинг номи берилди ва у давлат муассасаси мақомига эга бўлди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари: қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари, болалар эндокрин касалликлари, нейроэндокринология, эндокрин жарроҳлик, нуклеар тиббиёт, репродуктив эндокринологик патологияни барвақт диагностика қилиш, эндокринологик касалликларни даволашнинг асосий ва замонавий усуллари.
Марказ тузилмасида бир сменада 250 қабулга мўлжалланган поликлиника, стационар даволаш учун жами 315 ўринга эга 14 та клиник бўлим мавжуд бўлиб, улар тиреоидли патология, эндокрин жарроҳлик бўлимлари ҳамда нуклеар тиббиёт, нейроэндокринология ва нейрожарроҳлик, қандли диабет, нефроангиопатия ва гемодиализ бўлими, диабетик оёқ кафти, болалар эндокринологияси, тиббий генетика бўлими, юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган гормонал таҳлил лабораториясини ўз ичига олади.
Нуклеар тиббиёт бўлими Ўрта Осиёдаги ягона марказ ҳисобланиб, ионловчи нурланиш манбаи билан ишлайди ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ядерли тиббиёт бўйича халқаро нормалари билан белгиланган иш шароитларига мувофиқ келади.
Марказда 128 нафар шифокор беморлар хизматида бўлиб, улардан 10 нафари тиббиёт фанлари доктори (4 нафари профессор), 30 нафари тиббиёт фанлари номзоди.
Марказда қўшимча сервис имкониятларига (индивидуал санузел, телевизор, музлатгич, кондиционер, WiFi) эга палаталар беморлар хизматида.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази
Манзил:100151, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Учтепа тумани, Заковат кўчаси, 2
Веб-сайт:www.infectology.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info.niiemiz@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99871) 243-36-05, (+99871) 243-36-04
ФАКС: (+99871) 243-36-05, (+99871) 243-36-04
Марказ 1961 йилда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти шаклида ташкил қилинган. 2020 йилда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази мақоми берилган.
Марказ республикада юқумли ва паразитар касалликларга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича услубий ва ташкилий марказдир. Клиникада диарея касалликлари, бруцеллёз, вирусли гепатит, гельминтоз, тифо ва паратифоид безгаги, ботулизм, безгак, сепсис, токсоплазмоз ва бошқа касалликларга чалинган катталар ва болалар асосан республика ҳудудларидан даволанади.
Марказ тузилмасида қабул, касса ва 7 та клиник бўлим, реанимация ва интенсив терапия бўлими, гемодиализ бўлими (сунъий буйрак), амбулатория, ташкилий-услубий бўлим, шунингдек физиотерапия ва рентген нурларидан иборат. хоналар, лаборатория бўлинмалари (бруцеллёз гуруҳи билан бактериологик, клиник, биокимёвий, иммунологик, экспресс ва ПЦР лабораториялари). Клиникада марказлаштирилган стерилизация пункти, дорихона, кир ювиш ва ошхона мавжуд.
Марказда 7000 дан ортиқ беморлар текширилади ва даволанади, 3000 дан ортиқ беморларга амбулатория шароитида тиббий хизматлар кўрсатилади.
Марказнинг юқори малакали мутахассислари Тошкент шаҳри ва республика вилоятларидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига тиббий-маслаҳат ёрдами кўрсатиш учун санитария ёрдами орқали саёҳат қилишади.
Ҳар бир бўлимда беморларга қулайлик яратиш мақсадида сервис палаталар ташкил қилинган бўлиб, телевизор, музлатгич, микротўлқинли печь, кондиционер ва бошқалар билан таъминланган.
Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази
Манзил:100109, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани, Фаробий кучаси, 2
Веб-сайт:www.allergocenter.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: razikovailmira64@mail.ru
ТЕЛ: (+99878) 150-94-92, (+99871) 214-55-06
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази 1991 йилда 2-Тошкент тиббиёт институтининг 2 клиникаси негизида ташкил этилган. Марказни 2018 йил феврал ойига қадар тиббиёт фанлари доктори, профессор О.А.Назаров бошқарган.
Марказ комплекс илмий-тадқиқот, маслаҳат-услубий ва даволаш муассасаси сифатида ташкил этилган бўлиб, унда аллергологлар билан бирга ўзаро яқин касблар мутахассислари ҳам фаолият олиб боради.
Марказ тузилмаси 3 қисмдан иборат:
- стационар 45 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда тери, нафас йўллари, ошқозон-ичак тизими аллергик касалликларини даволаш бўлими фаолият юритади;
- лаборатор қисм фаолият юритади, унда аллергик касалликларни махсус иммуноглобулинларни аниқлаш учун энг замонавий ускуналар келтирилган;
- функционал диагностика бўлими бўлиб, бу ерда нафас тизими аллергик касалликларни эрта ташхислаш, бронхиал астманинг клиник поғонасини аниқлаш учун бронхомотор тестлар ўтказилади.
Мазкур бўлимда болалар ва катталарда учрайдиган аллергик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича энг замонавий юқори технологияли усуллардан фойдаланилади. Бу ерда ҳар йили нафақат Ўзбекистондан, балки бир қатор яқин ва узоқ хориж давлатларидан ташриф буюрган қарийб 100 нафар беморлар даволаниб, шифо топади.
Бугунги кунда янги бино қурилиши амалга оширилмоқда ва 2021 йил сентябрь ойида қуриб битказилади. Беморлар учун қулай ва шинам стандарт, кондиционер билан жихозланган VIP палаталар, телевизор, музлатгич билан жиҳозланган палаталар ташкил этилиши кўзда тутилган.
2-сон Республика клиник шифохонаси
Манзил:100214, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
МирзоУлуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Булоқсой кўчаси, 1
Веб-сайт:www.rks2.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: resp.klinik.sh-2@minzdrav.uz
ТЕЛ: (+99871) 289-31-70
ФАКС: (+99871) 289-21-63
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 1962 йилда ташкил қилинган Тиббий-санитария қисми 2009 йилда 2-сон Республика клиник шифохонаси номи билан қайтадан номланган.
Шифохонанинг тузилмаси қуйидагилардан иборат: 130 ўринга мўлжалланган стационар блок, шунингдек ихтисослашган радиология бўлими, функционал-диагностика бўлими, физиотерапевтик бўлим, лаборатория (жумладан, радиоиммунологик), ёрдамчи бўлимлар, шу билан бирга 2 та поликлиника бўлими, улардан бири Фанлар Академияси тизимига алоқадор ходимлар ҳамда ионловчи нурланиш манбаалари билан боғлиқ бўлган шахслар учун мўлжалланган.
Шифохона фаолиятининг асосий йўналишлари терапевтик касалликларни ўз вақтида диагностика қилиш, даволаш ва олдини олишга қаратилган (терапия, кардиология, неврология, гастроэнторология, ревматология ва бошқ.).
Шифохонанинг ўзига хос фарқли жиҳати шундан иборатки, у ўз фаолияти шароитига кўра радиацион нурланиш манбаалари билан боғлиқ бўлган шахслар билан ишлашга йўналтирилган. Ядро физикаси институти ходимлари, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этувчилар сирасидан бўлмиш беморлар, шунингдек радиологик патологиядан даволанишга муҳтож бошқа беморлар учун ажойиб ва қулай шароитлар яратилган махсус ташкил этилган радиология бўлимининг фаолияти айнан шу билан боғлиқ.
Республика болалар ортопедия маркази
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти,
Қибрай тумани Университет кўчаси, 8
Веб-сайт:childortho.uz.
Алоқа учун маълумот:
E-mail:info@childortho.uz
Тел:(+99871) 260-49-37, (+99871) 260-46-45, (+99871) 260-49-60
Факс: (+99871) 263-39-76
Республика болалар ортопедия маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, 1992 йилда 3-сон Республика клиник шифохонаси негизида ташкил қилинган.
Бу ерда болалардаги таянч-ҳаракат аппаратининг туғма ва орттирилган касалликлари диагностика қилинади ва даволанади.
Марказ тузилмаси қуйидагилардан иборат:
- 1-сон тос-сон бўғими патологияси бўлими;
- 2-сон тос-сон бўғими патологияси бўлими;
-сколиоз ва кўкрак қафаси деформацияси бўлими;
- нейроортопедия бўлими;
- қўл ва оёлар деформацияси бўлими.
Ёрдамчи бўлимлар:
- қабул-диагностика бўлими.
- физиотерапевтик бўлим.
- реанимацияли операция блоки.
Марказда сколиоз, кўкрак қафаси деформацияси, тос-сон бўғимларининг туғма ва орттирилган патологияси, қўл-оёқларнинг О ва Х шаклдаги деформацияси, таянч-ҳаракат аппаратининг ирсий, туғма ва орттирилган патологиясини оператив даволаш ҳамда МСКТ текширувлари амалга оширилади.
Болаларда таянч-ҳаракат аппаратининг туғма ва орттирилган касалликларини даволаш учун янги малоинвазив юқори технологияли операциялар жорий этилган.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси
Манзил:100095, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Олмазор тумани,Зиё кўчаси, 12
Веб-сайт:www.rkob.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: info@rkob.uz
ТЕЛ: (+99871) 246-06-30, (+99871) 246-14-45
ФАКС: (+99871) 246-34-94
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси мамлакат аҳолисига янги тиббий технологиялар асосида юқори малакали офтальмологик ёрдам кўрсатиладиган етакчи офтальмологик даволаш-профилактика муассасаларидан бири ҳисобланиб, унда 2011 йилдан буён республикада ягона витреоретинал хирургия ва офтальмодиабет бўлими шакллантирилган.
Мазкур шифохона таркибида катталар ва болалар маслаҳат-диагностика бўлими, шунингдек лазер жарроҳлиги ва функционал диагностика, соматик патология ва травмотология, витреоретинал хирургия ва офтальмодиабет, кўз микрохирургияси, болалар офтальмопатология, реконструктив, пластик жарроҳлик ва кўзни протезлаш клиник бўлимлари фаолият юритади.
Стационар бўлимларда йилига қарийб 6000 нафар бемор даволанади.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида замонавий диагностика аппаратлари, юқори технологияли микрохирургик ускуналар ва юқори малакали кадрларнинг мавжудлиги кўз касалликларини жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда диагностика қилиш ва даволаш имконини беради.
Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази
Манзил:100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Дархонтепа кўчаси, 5А
Веб-сайт:www.tiklanish.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: tiklanish.info@gmail.com
Тел: (+99871) 235-45-05, (+99871) 235-84-45
Факс: (+99871) 235-00-35
Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ташкил қилинди. Таянч-ҳаракат аппарати ва ички органларда соғломлаштириш-тиклаш, реабилитация қилиш, стационар жарроҳлик амалиётларини ўтказиш Марказ фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Марказ жами 290 ўринли бўлиб, таркибий тузилмасида терапия, неврология, вертебрология, жароҳатлар асоратлари, протезлаш бўлимлари ва 2 та хўжалик ҳисобидаги бўлимлардан иборат. Шунингдек, тузилмасига қабул бўлими, умумий ва нур диагностикаси бўлими, шифобахш жисмоний тарбия бўлими, физиотерапия, клиник-биокимё лабораторияси ва интенсив терапия палаталарига эга 2 та операция блоки киради.
Марказда бош мия, умуртқа поғонаси, тос суяклари, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси органлари, кичик тос органлари МСКТ, ички органлар УТТ, оёқ томирлари, бўйин томирлари доплер-текшируви, ЭЭФ, ЭНМГ каби замонавий диагностик текширувлар, шунингдек умуртқа касалликлари ва шикастланишида, умуртқалараро дискларнинг дегенератив касалликларида коорекцияловчи жарроҳлик амалиётлари, йирик томирларни эндопротезлаш, тизза бўғими соҳасида артроскопик операция (дебридмент, менисэктомия, хоч шаклидаги олд пайларни тиклаш, тизза кўзи ўз пайлари пластикаси) каби жарроҳлик аралашувлари амалга оширилади.
Марказда 3 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 3 нафар тиббиёт фанлари номзоди фаолият олиб боради.
Республика перинатал маркази
Манзил:100140, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223 А
Веб-сайт:www.rpc.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: resp.perinatal.m@minzdrav.uz
Тел:(+99871) 260-28-80, (+99871) 260-28-71
Республика перинатал маркази2002 йилда ташкил қилинган. Марказ фаолиятининг асосий йўналиши муддатидан олдинги туғруқлар кузатилаётганда, она ва боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳомиладорлик асоратлари ҳамда оғир ёндош хасталиклари бўлган ҳомиладор аёлларнинг туғруғи хавфсиз кечишини таъминлаш ҳисобланади.
Марказ таркибий тузилмасига қуйидагилар киради:
-акушерлик-гинекология блоки;
- катталар анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлими;
- вақтидан олдин туғилган гўдаклар патологияси ҳамда анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимларига эга неонатал блок;
-амбулатория-поликлиника хизмати;
-лаборатория-диагностика хизмати;
-реанимация-консультация бригадаси;
- ёрдамчи хизмат;
- ташкилий-таҳлилий бўлим.
Марказда қуйидаги замонавий тиббий технологиялар жорий этилган ва кенг қўлланилади:
- йўлдош ўсиши кузатилган аёлларда аъзони сақлаб қолиш операциялари;
- туғруқдан кейинги септик асоратлар натижасида кесарча кесишдан сўнг, бачадонда операциядан кейинги чоклар билан муаммо бўлганда аъзони сақлаб қолиш технологияси;
- лапароскопик гистерэктомия, миомэктомия, синтетик тасма билан промонтофиксация қилиш орқали гистерэктомия, гистероскопик миомэктомия, слингли операциялар;
- янги туғилган гўдакларда лапароскопик жарроҳлик операциялари: пилоромиотомия, туғма пастки ичак тутилиши кузатилган гўдакларга стома қўйиш ва бошқалар;
- операциядан кейинги қизилўнгач торайишида эндоскопик бужлашларни ўтказиш;
- диафрагма чурраларида торакоскопик коррекциялаш ва қизилўнгач атрезияларини бартараф этиш.
Марказ 106 нафар шифокордан иборат бўлиб, улардан 4 нафари тиббиёт фанлари доктори ва 15 нафари тиббиёт фанлари номзодлари саналади.
Республика тери-таносил касалликлари клиник касалхонаси
Манзил:100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Миробод тумани, Нукус 1-берк кўча, 14
Веб-сайт:www.dermatolog.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: kao.doc@mail.ru;
ТЕЛ: (+99871) 299-76-94, (+99871) 215-51-71, (+99871) 215-54-74
ФАКС:(+99871) 299-99-79
1924 йилда Тошкент станциясидаги темир йўл поликлиникаси таркибида биринчи марта тери-таносил касалликлари хонаси очилган. Муассаса бир неча ўзгаришлардан кейин 2003 йил Республика тери-таносил касалликлари клиник касалхонаси мақомини олган.
Касалхонанинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланган:
- тери ва таносил касалликларини стационар ҳамда амбулатория шароитда ташхислаш ва даволаш;
- тери ва таносил касалликлари бўлган беморларга маслаҳат бериш (консультация);
- тери ва таносил касалликлари профилактикаси ва беморларни даволаш учун комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- тери ва таносил касалликлари ихтисослиги бўйича мутахассислар ва талабаларни ўқитишга ёрдам кўрсатиш.
Касалхона 60 ўриндан ташкил топган. Санитария талабларига жавоб берувчи барча палаталар 1, 2 ва 3 нафар беморга мўлжалланган. Йилига ўртача 2000 нафар бемор стационар, қарийб 15000 та бемор амбулатор даволанади.
Тиббий туризм йўналиши бўйича мурожаат қилган учун жами ўринларнинг 5 фоизи ажратилиб, алоҳида палаталар ташкил этилган. Амбулатор ва стационар даволанётган беморлар бепул интернетдан (Wi-Fi) фойдаланиш имкониятига эга, шунингдек фитобар ташкил этилган. Поликлиника бўлимида аноним текшириш хонаси мавжуд.
Беморлар учун ПУВА-терапия, УФО-терапия, озонотерапия, ВЛОК, криотерапия каби физиотерапия хизматларининг турли кўринишларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Лаборатория бўлимларида замонавий гематологик, иммунологик, биокимёвий таҳлиллар, инструментал диагностика (УТТ, ЭКГ) йўлга қўйилган. 2018 йилдан патоморфологик лаборатория ташкил этилиб, унда якуний диагнозни қўйиш ва даражалашга имкон берувчи замонавий морфологик таҳлиллар ўтказилади.
Тиббий ёрдам кўрсатишда Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент давлат стоматология институтининг профессор-ўқитувчилари иштирок этади, шифохона ходимлари орасида 4 нафар тиббиёт фанлари номзоди (доцентлар), 4 та олий тоифали шифокорлар мавжуд.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси
Манзил:100090, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани,Содиқ Азимов кўчаси, 74
Веб-сайт:www.rkb.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: txkmrmktk@minzdrav.uz
ТЕЛ.: (+99871) 233-42-32;
ФАКС: (+99871) 233-42-32
1967 йилда “БошТошкентқурилиш”нинг тиббий-санитария қисми сифатида ташкил этилган бўлиб, 1999 йилда 1-сон Республика клиник шифохонаси шаклида қайта номланган. 2020 йил тегишли қарор асосида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси деб юритилади.
Бугунги кунда 330 ўринга мўлжалланган ушбу йирик кўп тармоқли даволаш муассасаси шошилинч ва режали тартибда беморларга ҳам бюджет, ҳам пулли асосда малакали, ихтисослашган, стационар, амбулартор, маслаҳат-диагностик ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Клиниканинг таркибий тузилмаси хирургия, урология, гинекология, травмотология, нейротравматология, проктология, кардиология, неврология, 2 та терапевтик бўлимларга, шунингдек гемодиализ, буйрак трансплантацияси ва реабилитация бўлимларига эга.
Клиниканинг тиббий фаолиятида даволаш-диагностика жараёнининг энг илғор технологияларидан, шунингдек шифобахш лой, Тошкент минерал сувлари, шифобахш жисмоний тарбия ва турли массаж усуллари, гидротерапия (сув билан даволаш), замонавий физиотерапевтик даволашнинг кенг спектри ёрдамида тикланишга хизмат қилувчи даволаш усулларидан фойдаланилади.
Клиникада Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг бир қатор (неврология, кардиология, урология, гинекология, хирургия, болалар хирургияси, анестезиология-реаниматология, геронтология, травматология, проктология) кафедралари ва 3 та йирик (Жигар ва ўт йўллари хирургияси, колопроктология ва реабилитацион неврология) марказлар ҳам шу ердан ўрин эгаллаган.
У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар рухий-асаб касалхонаси
Манзил:100214, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи қўчаси, 1
Веб-сайт:www.rdpnb.uz
Алоқа учун маълумот:
E-mail: rdpnb@mail.ru
ТЕЛ: (+99871) 267-73-50, (+99871) 267-73-56
ФАКС: (+99871) 267-73-50
Касалхона мамлакатдаги болалар церебрал фалажи, аутистик спектр бузилиши ва асаб тизимидаги бошқа органик бузилишларида тиббий ва реабилитацион ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассаса ҳисобланади.
Касалхонада асаб тизими перинатал патологияси, болалар церебрал фалажи (БЦФ), ўтказилган инсульт асорати, марказий асаб тизими ялиғланиш ва жарохатдан кейинги касалликлари, АСБ, рухий ривожланишнинг орқада қолиши, нутқнинг орқада қолиши билан оғриган 0 дан 18 ёшгача бўлган болаларга малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилади.
Касалхонада 23 нафар шифокорлар, улардан 3 нафар тиббиёт фанлари доктори, 3 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 13 нафар олий тоифали шифокорлар, бундан ташқари 30 нафар педагоглар (логопед, тарбиячи, психолог, ўқитувчи, мехнат мутахассиси, мусиқа ходими) фаолият олиб боради.
Касалхонада ёшига нисбатан бўлинган 5 та рухий-асаб бўлимлари, ортопедик жаррохлик бўлими, тикловчи даволаш бўлимлари фаолият кўрсатади. Шифохонада мутахассисларнинг биргаликдаги кўриги ўтказилади, индивидуал реабилитация дастури тузилади.
Касалхонада қуйидаги даволаш усуллари қўлланилади: ДЖТ, уқалаш, ҳолатли даволаш, хореография, кинезотерапия, аппаратли физиотерапия иссиқ билан даволаш, лазерли даволаш ва лазерли акупунктура, нина санчиш, ортопедик тартиб ва ортезлаш, ботулотоксина-А дорисини санчиш ва ундан кейинги реабилитация, Пигин усулида спирт-новокаинли блокада, санчишли фармакопунктура нейропротекторлар билан, дори-дармонли даволаш, жаррохлик усуллари, сенсомотор даволаш, ABA-даволаш, PECS карталари ёрдамида альтернатив коммуникация тизими, ТЕАССН дастурида коррекциялаш ишлари, рухиятни даволаш, ижтимоий мослашув одатларини ҳосил қилиш, мехнат билан даволаш, билим олиш, боланинг оиласи ва атрофидагилари билан ишлаш.
