«Ягона хамда ишонч телефонлари» ни шакллантириш регламенти
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақамли ишонч телефони
РЕГЛАМЕНТИ
-
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақамли ишонч телефони фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
-
Вазирлик "Ишонч телефони" -давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жисмоний ва юридик шахсламинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш, уларга жавоб бериш хизматларини кўрсатувчи бўлинма ҳисобланади.
-
Мазкур регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишонч телефони - жисмоний ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятлами қабул қилиш учун телефон алоқасининг махсус линияси;
чақирув - жисмоний шахснинг телефон алоқаси орқали ишонч телефонига қилган мурожаати;
оператор - чақирувлар билан бевосита ишловчи шахс;
ариза - ҳуқуқлами, эркинликлами ва қонуний манфаатлами амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
таклиф - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсиялами ўз ичига олган мурожаат;
шикоят - бузилган ҳуқуқлами, эркинликлами тиклаш ва қонуний манфаатлами ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
ИИ.ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
-
"Ишонч телефони" фаолияти устидан ташкилий-услубий раҳбарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан амалга оширилади.
-
"Ишонч телефони" фаолият юритиши учун алоҳида хона, тегишли қурилмалар ва дастурий маҳсулотлар, ахборот ва коммуникация тизимлари билан тегишли тартибда таъминланади.
-
"Ишонч телефони"га тушаётган мурожаатлар туну кун узлуксиз қабул қилинади.
Вазирликга юклатилган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, Вазирлик "Ишонч телефони" иш режими мазкур вазирлик томонидан алоҳида белгиланиши мумкин.
Вазирлик "Ишонч телефони" рақамлари вазирлик томонидан мустақил белгиланади ва мажбурий тарзда уламинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
-
"Ишонч телефони" асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
аҳоли билан тўғридан-тўг ъри мулоқотни ташкил этиш, уламинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "ишонч телефони "га келиб тушган мурожаатламинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш.
-
"Ишонч телефони"га бўлаётган чақирувламинг кўплиги сабабли бошқа қўнғироқ қилувчиларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш мақсадида "Ишонч телефони"га келиб тушаёган чақирувламинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Мазкур талабга жавоб бермайдиган чақирувлар автоматик тарзда алоқа тармог ъидан узилади.
-
"Ишонч телефони"га келиб тушган мурожаатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа ичида "edo.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
-
Операторлар томонидан тушунтириш берилган, жойида ҳал этилган ёки ҳудудлардаги ишонч телефонига масъул операторларга бог ълаб бериган мурожаатлар "edo.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимида ро ъйхатга олинмайди.
III. "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" ОПЕРАТОРЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
-
"Ишонч телефони" операторлари шартнома асосида ёлланган ёки Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларидан шакллантирилади.
Операторлар Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланадиган графикка асосан "Ишонч телефони" ишига жалб қилинадилар.
-
Операторлар:
келган чақирувлами қабул қилиши; мурожаатчи билан телефон орқали гаплашганда муомала маданияти ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳамда саволларга аниқ, қонунчилик доирасида жавоб берган ҳолда хушмуомалалик даражасида мулоқот олиб бориши;
мурожаатчининг шахсига доир ҳамда мурожаатнинг қисқача мазмуни ҳақидаги маълумотлами тегишли электрон тарзда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "edo.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимига киритиши;
агарда мурожаатчи бирор бир масала бўйича ҳуқуқий тушунтириш ёки маслаҳат олмоқчи бўлса, сўралаётган масала бў йича етарли билимга эга бўлганда , унга ҳуқуқий тушунтириш ёки маслаҳат бериши, акс ҳолда ум "edo.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимида ро ъйхатдан ўтказиши лозим.
-
Операторлар қуйидагиларга мажбур:
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички директив ҳужжатлари, соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари талабларига риоя қилиш, ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш;
мурожаатларни қабул қилиш давомида унга маълум бўлган давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмаслик;
ўзига бириктирилган компьютер техникалари, телефон аппаратлари ва бошқа мол- мулклардан тўғри ҳамда оқилона фойдаланиш.
IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
13. Ушбу Регламент талабларини бузган Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва ходимлари белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиладилар.
