Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Худойбердиев Санжар Собирович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
2025-05-06 09:20:00 / Янгиликлар
С.Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008 — 2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.
Турли йилларда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
