Тегишли буйруққа кўра, Кадиров Рустам Надирович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали директори этиб тайинланди
2025-02-01 09:15:00 / Янгиликлар
Тегишли буйруққа кўра, Кадиров Рустам Надирович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали директори этиб тайинланди.

Р. Кадиров 2002 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2002 — 2004 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.
Турли йилларда РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали шифокор-эндоскописти, қабул-диагностика бўлими мудири, Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-эндоскописти бўлиб ишлаган.
У тайинловга қадар
РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали лаборатория-диагностика бўлими мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
