Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Навоий вилояти тиббиёт муассасаларида қатор тайинловлар амалга оширилди
2025-01-16 11:40:00 / Янгиликлар

Хусусан:
Хамраев Рустамжон Истамович Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали директори лавозимига тайинланди.
Р. Хамраев 2005 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. 2005 – 2007 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали клиник ординатурасида таҳсил олиб, меҳнат фаолиятини ушбу муассасада шифокор сифатида бошлаган.
Кейинчалик Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлим бошлиғи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
Р. Хамраев тайинловга қадар Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
* * *
Тўхтаев Матёқуб Қўшиевич Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали директори лавозимига тайинланди.
М. Тўхтаев 2006 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2008 йил Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиник ординатурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Қизилтепа туман марказий шифохонаси врач-травматологи сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу муассасада бўлим мудири, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, биринчи ўринбосари, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири каби масъул лавозимларда ишлаган.
М. Тўхтаев тайинловга қадар Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимида травматолог-ортопед сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

