Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида қатор тайинловлар амалга оширилди
2025-01-15 19:00:00 / Янгиликлар

Агзамходжаева Дилноза Анварходжаевна марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — бош шифокор лавозимига тайинланди.
Д. Агзамходжаева 1992 йил Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, 1994 – 1996 йилларда ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатурасида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Республика офтальмология шифохонаси врачи сифатида бошлаган. Турли йилларда Республика онкология илмий марказида шифокор, бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди Д. Агзамходжаева тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
* * *
Мамедова Гузаля Бакир гизи марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Г. Мамедова 2006 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2008 йилда магистратурасини тамомлаган.
Шундан сўнг мазкур олий ўқув юртининг Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедрасида ассистент сифатида фаолият юритган. У 2018 – 2021 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти докторантурасида таҳсил олган.
Тиббиёт фанлари номзоди Г. Мамедова тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

