Бугунги кунда республикамизда gender тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда
2024-11-18 09:10:00 / Янгиликлар

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Гендерга оид аудитни ўтказувчи ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ташкил етилган учрашувда ҳам бу жиҳатлар алоҳида қайд етилди.
Гендерга оид аудитни ўтказувчи ишчи гуруҳ координатори Муқаддас Муйитдинова сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар мавқеини ошириш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок етишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва еркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида давлат органлари ҳамда ташкилотларида гендерга оид аудитларни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари яратилди, бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилди.
Жумладан, 2022-йил 15-декабр куни "Хотин-қизлар ва еркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Қонун қабул қилинди. Ушбу қонун билан "гендерга оид audit" тўғрисида янги механизм киритилиб, махсус нормалар билан учун асосий вазифалари, гендерга оид аудитни ўтказиш ҳамда унинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби мустаҳкамланди.
Тиббиёт ходимларини малака ошириш институти доценти Дилфуза Хасанова гендерга оид audit хусусида тўхталиб ўтиб, асосан меҳнат муносабатларини, ташкилотларда хотин-қизлар ва еркаклар учун яратилган имкониятларни, меҳнат шароитларининг тенглигини, кадрлар сиёсатини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, ходимларнинг манфаатини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи касаба уюшмаларининг фаолиятига мос келишини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида бу ва бошқа масалалар муҳокама етилди.










