100 дан ортиқ мамлакат вакиллари Самарқандда болалар келажагини муҳокама қилади
2026-09-30 10:25:00 / Янгиликлар
Саммитнинг расмий очилиш маросими ва панел сессияларидан ташқари, иштирокчилар Ўзбекистондаги ижтимоий соҳа обектларига ҳам ташриф буюрадилар.
Панел сессияларида болалар фаровонлиги билан боғлиқ энг муҳим масалалар муҳокама қилинади:
болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
болаларни ҳимоя қилиш ва уларга зарур хизматларни кўрсатиш;
болалар саломатлиги ва соғлиқни сақлаш;
болалар онкологияси;
эрта болалик ривожи;
инклюзив таълим.
Саммит доирасида ИИ халқаро болалар онкологияси конгресси ҳам ўтказилади.
Турли мамлакатларнинг тажрибаси ва ёндашувлари бир майдонда жамланиб, болалар учун янада самарали тизим ва эчимларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.
Бутунжаҳон саммити учун волонтёрлар қабули ҳам ўтказилади.
Самарқанд икки кун давомида болалар фаровонлиги бўйича халқаро мулоқот марказига айланади.
Батафсил маълумот:
investinchildren.uz
Ижтимоий тармоқларимиз:
https://taplink.cc/investinchildren
