Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Зияев Яҳё Пазлитдинович Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписи давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди
2026-09-07 09:30:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Зияев Яҳё Пазлитдинович Тошкент шаҳар ҳудудлараро хосписи давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Я. Зияев 2012-йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Андижон вилоят онкология диспансери шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими, халқаро алоқалар бўлими мудири, беморлар комплекс диагностикаси ва даволаш бўлими шифокори каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Я. Зияев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази паллиатив даво бўлими мудири сифатида фаолият юритиб келаётган еди.
ССВ Матбуот хизмати.
