Тегишли буйруққа кўра, Имамов Жамшид Абдуманнонович Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилояти филиали директори лавозимига тайинланди
2026-08-30 10:10:00 / Янгиликлар
Тегишли буйруққа кўра, Имамов Жамшид Абдуманнонович Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилояти филиали директори лавозимига тайинланди.

Ж. Имамов 2012 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
У қатор йиллар давомида Ғаллаорол саноат касб-ҳунар коллежида ўқитувчи, Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасида бош мутахассис, Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилояти филиалида ходимлар бўлими бошлиғи ва директор ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Ж. Имамов Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилояти филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган еди.
ССВ Матбуот хизмати.
