ССВ: Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида қатор тайинловлар амалга оширилди
2026-08-29 09:45:00 / Янгиликлар

Ш. Ҳайдаров 2016-йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2016-2018-йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг клиник ординатурасида таҳсил олган.
У фаолияти давомида шошилинч тиббий ёрдам ҳамда анестезиология-реаниматология йўналишларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилди. Жумладан, 2018-2024-йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида анестезиолог-реаниматолог бўлиб фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ш. Ҳайдаров шу марказда бўлим мудири лавозимида ишлаб келаётган еди.
________________
Тегишли буйруққа кўра, Бобожонов Азизбек Абдуаҳат ўғли Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директори етиб тайинланди.
A. Бобожонов 2015-йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Бухоро тиббиёт коллежида бўлим мудири сифатида бошлаб, кейинчалик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шифокори вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар А. Бобожонов Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган еди.
Еслатиб ўтамиз, бундан бир муддан олдин Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳам янги раҳбар тайинланган еди.
ССВ Матбуот хизмати.

