Саудия матбуоти: Ўзбекистон билан йирик инвестициявий ҳамда тиббий лойиҳалар имзоланди
2026-08-03 12:10:00 / Янгиликлар

“Dawaa News” порталининг ёзишича, Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон ал-Жалажил 27-июл куни Тошкентга ташриф буюрган. У сафар давомида "Sexa" виртуал шифохонаси, Саудия Арабистони Миллий тиббий суғурта маркази, "Lean Business Services" компанияси ва Саудия тиббиёт мутахассисликлари бўйича комиссияси билан олтита ҳужжатдан иборат тўпламни имзолаган.
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан бўлиб ўтган учрашувда соғлиқни сақлашдан ташқари бошқа соҳаларда умумий қиймати 24,8 миллиард долларлик 48 та лойиҳадан иборат қўшма инвестиция портфели шакллантирилган.
Нашрда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси кўмагида Саудия Арабистонининг "Vision Invest" компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган, қиймати қарийб 300 million АҚШ долларига тенг Фарғона вилоятидаги 800 ўринли кўп тармоқли шифохона қурилишига алоҳида еътибор қаратилган. Бу икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги енг йирик қўшма лойиҳаси ҳисобланади.
“Ar Riyadh” газетаси еса Президент Шавкат Мирзиёев 28-июл куни Саудия делегациясини қабул қилгани, учрашувда томонлар соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, фармацевтика ва клиникалар қурилиши масалаларини муҳокама қилиб, янги лойиҳалар бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олгани ҳақида ёзди.
