Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир Михаил Мурашко билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тиббиёт, илмий ва таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок етди
2026-07-15 22:30:00 / Янгиликлар

Музокаралар доирасида тиббий ёрдамни ташкил етиш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, телемедицинани ривожлантириш, беморларни масофадан туриб кузатиш ҳамда тиббиёт кадрларини тайёрлаш масалаларига бағишланган експертлар сессияси ўтказилди.
Томонлар онкология, радиология, ядро тиббиёти, гематология, шошилинч тиббий ёрдам, тиббий реабилитация ва паллиатив ёрдам соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон делегацияси Мажбурий тиббий суғурта федерал жамғармаси, Федерал ҳалокатлар тиббиёти маркази, Россия Федерацияси Президенти Ишлар бошқармаси тасарруфидаги Марказий клиник шифохона ва поликлиника ҳамда "Барвиха" клиник санаторийси фаолияти билан танишди.
Россия томонидан мамлакатнинг этакчи федерал ихтисослаштирилган марказлари фаолиятини ташкил етишнинг замонавий усуллари тақдим етилди. Жумладан, А.Ф. Циб номидаги Тиббий радиология илмий маркази, Н.Н. Блохин номидаги Онкология миллий тиббиёт илмий маркази, Миллий тиббиёт илмий гематология маркази ҳамда Дмитрий Рогачёв номидаги Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси миллий тиббиёт илмий маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.





