Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Алижанов Аброржон Алижон ўғли Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи етиб тайинланди
2026-06-22 12:50:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Алижанов Аброржон Алижон ўғли Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи етиб тайинланди.

A. Алижанов 2003-йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006-йилда мазкур олий ўқув юртининг магистратура босқичларини тамомлаган.
Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида жарроҳ, бўлим бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ҳамда директор, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспексияси бошлиғи каби масъул вазифаларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) А. Алижанов тайинловга қадар вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган еди.
ССВ Матбуот хизмати.
