Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Санақулов Жахонгир Мубинович Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази
2026-06-18 18:10:00 / Янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Санақулов Жахонгир Мубинович Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Ж. Санақулов 2006 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2011 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг клиник ординатура босқичини тамомлаган.
У фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилояти филиалида шифокор-жарроҳ, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиалида бўлим бошлиғи, Миллий тиббиёт марказида ендоваскуляр жарроҳ каби вазифаларда самарали фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Ж. Санақулов Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган еди.
ССВ Матбуот хизмати.
