Пойтахтимизда V Халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади
2026-06-11 15:20:00 / Янгиликлар
Пойтахтимизда V Халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. Бу Марказий Осиёда фармацевтика соҳасида стратегик мулоқот ва шерикликни ривожлантириш учун муҳим профессионал майдон ҳисобланади.
Икки кунлик форумда 20 дан ортиқ мамлакатдан 250 нафардан зиёд делегатлар қатнашмоқда. Иштирокчилар орасида етакчи халқаро ишлаб чиқарувчилар, Ўзбекистон бозоридаги йирик дистрибюторлар, тартибга солувчи органлар вакиллари, инвесторлар ва соҳа мутахассислари бор.
ССВ Матбуот хизмати.
