Самарқанд давлат тиббиёт университетида Ўзбекистон аллерголог ва иммунологларининг VI форуми бўлиб ўтди
2026-06-03 10:50:00 / Янгиликлар
Самарқанд давлат тиббиёт университетида Ўзбекистон аллерголог ва иммунологларининг VI форуми бўлиб ўтди. Унда соҳанинг етакчи олимлари, мутахассислар ҳамда Австрия, Туркия, Қозоғистон каби давлатлардан экспертлар иштирок этди.
Тадбирда аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик ташхисот, дори аллергияси, атопик дерматитга оид долзарб муаммолар муҳокама қилинди.
"O‘zbekiston 24" телеканали томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу форум тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
