Республика тез тиббий ёрдам марказининг тегишли буйруғи билан Ахтамов Турсунпўлат Умарович мазкур муассасанинг Тошкент вилояти филиали директори
2026-06-01 12:15:00 / Янгиликлар

Т. Ахтамов 2008 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
У фаолияти давомида бир қатор тиббиёт муассасаларида меҳнат қилди. Хусусан, Бухоро шаҳар 8-поликлиникаси невропатологи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида бўлим мудири ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директори ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Т. Ахтамов Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директори бўлиб ишлаб келаётган эди.
Янги раҳбарга вилоят бўйича тез тибий ёрдам тизими координациясини таъминлаш, бирламчи бўғин билан интеграцияни кенг йўлга қўйиш, ҳудуд жуғрофиясини ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда вазиятларда янада тезкор ишлайдиган "103" тизимини яратиш каби муҳим вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
