Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра
2026-05-25 10:35:00 / Янгиликлар

Хусусан:
Туркиялик мутахассис Озкан Окуюжу марказ раҳбарининг маъмурий ва қўллаб-қувватлаш хизматлари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади.
О. Окуюжу дастлаб Онадолу университетининг бошқарув факультетида таҳсил олган.
Кейинчалик Отатурк университетида соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида бакалавр ҳамда Сакарья университетида менежмент ва ташкилотчилик йўналишида магистратура босқичини тамомлаган.
У турли йилларда Туркиянинг нуфузли Sakarya Geyve давлат шифохонасида менежер, маъмурий ва молиявий масалалар бўйича раҳбар вазифаларини бажариб келган.
***
Эгамбердиев Дилшод Махмудович муассаса директорининг стратегик режалаштириш ва жамоат саломатлиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Иш фаолияти давомида Корея Республикасининг Миллий онкология марказида малака оширган.
Дунё рейтингларидан жой олган АҚШнинг Томас Жефферсон университети, Чикаго Шимоли-ғарбий университети, шунингдек, трансплантация ва гепатобилиар жарроҳлик бўйича жаҳонда етакчи марказлардан бири бўлган "Thomas E. Starzl" Трансплантация институтида малака ошириб қайтган.
Натижада ASCO (Америка Клиник онкология жамияти) ва NCI (АҚШнинг Миллий саратон институти) грантларини қўлга киритган. Ҳозирда юртимизда ушбу грантлар соҳиби бўлган ягона мутахассис саналади.
Тиббиёт фанлари номзоди тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Гепатопанкреатобилиар соҳа ўсмалари онкожарроҳлик бўлими илмий раҳбари бўлиб ишлаган.
***
Халмурзаев Ойбек Авезхановичга муассаса директорининг илмий ишлар ва таълим бўйича ўринбосари вазифаси юклатилди.
У Тошкентдаги тиббиёт олийгоҳини тамомлаб, аспирантура ва докторантурани Россиянинг Н. Блохин номидаги Миллий онкология тиббиёт-тадқиқот марказида ўқиган.
Россиянинг юқорида тилга олинган нуфузли марказида катта илмий ходим бўлиб ишлаган.
Сўнг Германиянинг Гамбург шаҳридаги етакчи Саарланд университет шифохонасининг Клиник ва экспериментал тадқиқотлар бўлими илмий тадқиқотчиси сифатида фаолият юритган.
Мутахассис Европа урологлар ассоциацияси ва Россия онкоурологлар жамияти аъзоси ҳам саналади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
