Юртимизга ташриф буюрган
2026-05-13 17:55:00 / Янгиликлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейта бошчилигидаги делегация Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ва мартабали меҳмон ўртасидаги мулоқот давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик, кадрлар салоҳиятини ошириш каби соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
