Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Рахмонов Камол Аминжонович
2026-04-23 11:40:00 / Янгиликлар

К. Рахмонов 2007–2014 йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олган.
У бир неча йиллар давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида шифокор-онкомаммолог лавозимларида ишлаган.
К. Рахмонов тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида бўлим мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Янги раҳбарга ҳудуд аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш, муассаса фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий салоҳиятли мутахассислар тайёрлаш, диагностика ва даволаш ишларига сунъий интеллект технологияларини кенг жалб қилиш, скрининг текширувлари қамровини кенгайтириш, рақамлаштириш жараёнини янада тезлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
